4-мавзу. Таълим муассасаларини бошқаришнинг ташкилий тузилиши. Режа


Шартли белгилар: Р-раҳбар, Б.б -Бўлим бошлиқлари, Ў-ўқитувчи, Ф-функционал раҳбар, Ш-штаб, 1,1; 1,2; 1,3 - функционал бўлимлар


Download 0.68 Mb.
bet3/10
Sana29.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1306533
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4 мавзу Таълим муассасаларини ташкилий тузилиши

Шартли белгилар: Р-раҳбар, Б.б -Бўлим бошлиқлари, Ў-ўқитувчи, Ф-функционал раҳбар, Ш-штаб, 1,1; 1,2; 1,3 - функционал бўлимлар.


Функционал тузилма - бошқарув вазифаларининг функционал бўғинлар ва раҳбарлар ўртасида тақсимланишига асосланади. У бошқарув мураккаблашуви ва ихтисослашув ривожланиши билан боғлиқ ҳолда вужудга келган.
Функционал тузилмада бошқарувчи кўрсатмалар нисбатан малакали бўлади, лекин якка бошчилик тамойилига риоя қилинмайди. Функционал бўғинлар сони ортиши билан ҳар бир бўғин мустақил равишда ҳал этувчи масалалар доираси торайиб боради. Муаммонинг моҳияти ҳар бир бўғин ўз масаласини биринчи навбатда ҳал қилишдан манфаатдор бўлишида эмас, балки битта ҳам бўғин бу масалани етарли даражада асосланган ҳолда ва тўғри ҳал қила олмаслиги, ечимлар майдалашиб, тўлиқ бўлмай қолишидадир. Бу бошқарувни мураккаблаштириб, унинг самарадорлигини камайтиради.
Чизиқли тузилмани ташкил этиш ва функционал тузилманинг камчиликлари қўйма, бириктирилган тузилмалар - чизиқли-штабли, чизиқли-функционал ва бошқа тузилмалар вужудга келишига сабаб бўлди.
Чизиқли-штабли тузилмада чизиқли тузилма асос қилиб олинади, лекин бошқарувнинг қуйи бўғинга эга ҳар бир бўғинида айрим муҳим муаммолар бўйича штаблар тузилади. Штаблар малакали қарорлар тайёрлайдилар, лекин чизиқли тузилма раҳбари тасдиқлаб, қуйи даражага юборади. У штаб тавсияларини координация қилади, мувофиқлаштиради ва натижада бошқарув сифати яхшиланади, лекин вазифалар миқдори кўп бўлса.
Лекин, вазифалар миқдори кўп бўлса, чизиқли тузилма раҳбари вазифалари ҳам ортади. Шу сабабли, амалиётда бошқа қўшма тузилмалар вужудга келди.
Ҳар бир тузилмада расмий ва норасмий алоқалар мавжуд.
Норасмий алоқалар ҳам эътибордан четда қолмаслиги зарур.

  • норасмий алоқалар расмий тузилманинг барча бўғинлари билан кесишади;

  • қатор муносабатлар ишдан ташқарида пайдо бўлади ва корхонанинг барча ишига таъсир кўрсатади;

  • норасмий тизим ўзининг кўпгина кўрсаткичлари бўйича корхона фаолиятининг самарали ташкил қилишга имкон беради.

Кўриниб турибдики, таълим муассасаларини бошқаришда таълим менежменти фанининг урни беқиёс бўлиб, у раҳбарларга менежментнинг асосий тушунчалари ва уларнинг вазифаларини, бошқарувнинг мақсади ва вазифалари, таълим муассасаларининг ташкилий тузилиши, стратегик бошқарув ва режалаштириш қоидаларини, замонавий бошқарувнинг усулларини, раҳбарлик санъати сирларини ўргатади.
Таълим муассасаларида анъанавий тамойиллар асосида меҳнат тақсимотининг амалга оширилиши ташкилий тузилишни ифодалайди. Бажариладиган вазифаларнинг йуналишлари буйича таълим муассасаси ходимлари анъанавий равишда уч тоифага булинадилар - раҳбарлар, мутахассислар ва ижрочилар.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling