4-мавзу. Таълим муассасаларини бошқаришнинг ташкилий тузилиши. Режа


Download 0.68 Mb.
bet4/10
Sana29.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1306533
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4 мавзу Таълим муассасаларини ташкилий тузилиши

Раҳбарларга таълим муассасаси директори, директорнинг маънавий ва маърифий ишлар буйича ўринбосари ҳамда ўқув ва илмий ишлар бўйича ўринбосарлари, бошланғич синфлар буйича илмий булим мудири, шунингдек, уз йуналиши буйича хужалик ишлари буйича булим бошлигини хам киритиш мумкин.


Мутахассислар маъмурий хокимиятга эга булмайди, лекин таълим-тарбия сохасида мутахассис сифатида фаолият олиб борадилар. Мутахассисларга мактаб амалиётчи психологи, етакчилар ва тугарак раҳбарларини, ижрочилар (бажарувчилар) жумласига ўқитувчилар, тарбиячилар, ёрдамчи техник ходимлар ва уз навбатида уқувчиларни хам мисол қилиш мумкин.
Ташкилий тузилишга кура таълим муассасасининг юкори бугини (раҳбарлар) билан куйи бугини (ижрочилар) ўртасидаги масофанинг катта-кичиклиги - погонавийликни ифодалайди, яъни раҳбар билан оддий ижрочи ўртасидаги масофа қанчалик катта бўлса (даражалар сони) таълим муассасаларидаги погонавийлик даражаси шунчалик катта булади (15-шакл).



1-шакл. Таълим муассасаси бошқарувини функционал ташкил этиш чизмаси.

Поғонавийлик даражаси қанчалик катта бўлса таълим жараёнини ташкил этиш ва унинг натижавий самарадорлиги шунчалик паст булади. Таълим муассасасида тузилма ташкилий мақсадларга эришиш учун ташкил этилади. Туғри, таълим муассасаси хар бир ходимининг эгаллаб турган лавозимига кура вазифалар тақсимланса ва улар уз функциялари йуналишида масъулиятни тула хис қилган холда самарали фаолият олиб борса ижобий натижаларга эришиш мумкиндир. Лекин, ташкилий тузилишга кура поғонавийликнинг катта бўлиши, шунингдек, умумий манфаатларни кузда тутувчи фаолиятнинг ташкил этилмаслиги натижасида жамоа аъзолари ўртасида салбий мухит, яъни, бу тадбирни ташкил этиш амалиётчи психологнинг вазифаси, бу йуналиш - маънавий ва маърифий ишлар буйича директор ўринбосарининг вазифаси, бу эса - етакчининг вазифаси деган тушунчалар хамда “менга нима?”, “хар бир киши уз вазифасини бажариб куйсинда!” каби “сеники”, “меники” “тамойиллари”нинг вужудга келиши таълим муассасасида мураккаб муаммоли вазиятларни келтириб чиқариши мумкин.


Таълим муассасаси раҳбарлари юкорида айтиб утилган учта - раҳбар, мутахассис ва ижрочи вазифаларини бирлаштиради, яъни раҳбарлар хам уз мутахассисликлари буйича ўқувчиларга дарс беради, раҳбар бир вақтнинг ўзида мутахассис хамда ижрочи сифатида фаолият курсатади. Шундай экан, таълим муассасаларини бошқариш жараёнида погонавийлик даражасини энг минимал даражага келтириш мақсадга мувофик хисобланади.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, таълим муассасаси раҳбари билан нафакат ижрочи - ўқитувчилар, балки уқувчилар ўртасидаги масофанинг хам яқин бўлиши, узаро дустона сухбатлар таълим жараёнини бошқаришда ўз самарасини кўрсатади.



Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling