Камарбаста йигит махмуд оиланинг тунгич фарзанди


Download 40 Kb.
Sana02.04.2023
Hajmi40 Kb.
#1319118
Bog'liq
эл соғлиғига камарбаста йигит


ЭЛ СОҒЛИГИГА КАМАРБАСТА ЙИГИТ


Махмуд оиланинг тунгич фарзанди, эди. Шу боисдан булса керак падари бузруквори Саид ака
хам, волидаи мухтарамаси Лола опа хам дилбанди - Махмудни еру-кукка куймас, опичлаб, эъзозлаб парвариш кийишарди. Шу тарика чарху фалакдек ойлар кетидан йиллар утди, дарёлар тулиб, канчадан-канча сувлар окди. Махмуд хам буй курсатди. Келбатли йигитлар каторига кушилди. У тумандаги 47-умумий урта таълим мактабининг 9-синфида билим оларди ўшанда. Куккисдан отаси Саид ака бетоб бўлиб, тушакка, михланиб колди. Нима килиш керак?
Бундан Махмуд хам ташвишга тушди, безовталанди. Тез ёрдамга кўнғироқ қилиб уйга шифокор чақиртирилди. Саид ака хафахон каралига чалинган эди. Касалхонага ёткизилди. Махмуд киблагохининг ёнидан бир дам хам жилмасди. Духтирлар килаётган муолажаларидан куз-кулок булиб турди. Шундай онларнинг бирида беморни куздан кечираётган даволовчи шифокордан суради Махмуд.
- Духтирака отам тезда соғайиб кетадиларми? Касаллари оғир эмасми?
Унинг бу саволига шифокор эътибор хам бермади. Узини эшитмаганга олиб, чурк этмай
хонадан чикди. Махмуд хам унинг ортидан эргашди.
- Мен сиздан саволимга жавоб кутаяпман, ака, - деди у жиддий охангда.
- Тиббиёт ходими булмасанг, нима киласан ука сураб. Отанг хафахон касалигига чалинган
деганим билан уни тушинармидинг..., - дея курслик килиб жавоб кайтарди шифокор ва яна
кушиб куйди, - кон босими баланд. Бунинг окибатида юраги хам чарчаган.
Махмуд хам паст крлмади.
- Ахир, шуни барвакт айтиб, касалликнинг окибатларини тушунтирсангиз кам булмайсиз-ку
духтир. Ёки бирор нарса йукотасизми-а— жахл аралаш деди Махмуд- худо хохласа мен хам
шифокор буламан. Ха, сузим катъий, ака. Хали кўрасиз сизнинг ёнингизда оқ халат кийиб ишлайман.
Махмуднинг бу сўзлари жиддий эди. Дарвоке, болалик чоглариданок хакимлик касбини эгаллаб, одамлар дардига малхам излаш сўнг уларнинг куқончига шерик бўлиш унинг бирдан бир нияти эди.
Аскартогдек улуг, булок сувидек тиник эди Махмуд Косимовнинг эзгу орзу - умидлари. У ана шу ойдин максад йулида шахдам одим ташлади, укиди, изланди. Айникса Самарканд Тиббиёт институтида тахсил олиб юрган кезлари бобоколонимиз ибн - Синодан мерос колган адабиётларни мутоаала килишга бутун вужуди билан киришди. Дарсдан сунг буш вактини факат кутубхонада утказарди, китоб варакларди, халк табобатига оид адабиётларни укирди. Тиб илмини урганарди. Бу жихатдан у хамкурслари, тенгдошларидан бир кадам илгари юрарди.
Шижоатга тула талабалик йиллари хам ортда колди. Минг туккиз юз саксон олтинчи йилда Махмуд Ковимов Бойсун туман марказий тиббиёт бирлашмаси шифокорлари каторидан урин олди. Дастлаб Сайроб участка касалхонасида фаолият юритди. Эгнидаги оппок халати хушбичим коматига шундай ярадниб турар эдики, атрофидаги кишилар унга хафас билан бокарди. У ишларди, ишлаганда хам вакт билан хисоблашмай, зур кизикиш билан мехнат киларди. Вакт алламахалга етган булса хам беморлар ёнидан нари кетмасди. Буюрилган муолажалар хамширалар томонидан кандай бажарилганлигини бод-бод назорат киларди. Ва яна беморга куйилган ташхиснинг тугри ёки нотугрилигини кайта-кайта ургангф эди. Бу борада тажрибали шифокорлар билан мулокот килишдан, улардан маслахатлар олишдан тортинмасди.
Орадан куп утмай Махмуд Косимов элнинг назарига тушди. Ишчанлиги, мехнатсеварлиги, билимдонлиги билан хамкасбларининг хам эътиборини козонди. Энди шифохонага уни йуклаб келадиган, дардига даъво излайдиган кишиларнинг кети узилмасди. Махмуд хам хушфеъл, самимий йигит эмасми, хеч кимни ранжитгиси келмасди, уларга ширин суз айтиб, кунгил овларди. У шу тарика карийб 10 йил халол ишлади. Беморнинг хаёти кил устида турган тахликали дамларда тунларни бедор утказди, хузур - халоватдан воз кечди.
Бир минг туккиз юз туксон учинчи йилнинг кеч кузи эди. Бойсун туман тиббиёт бирлашмасида халк табобати булими ташкил этилди. Табиийки, булим мудирлиги вазифасига Махмуд Косимов муносиб курилди. Бунинг боиси бор. Махмуд тиббиёт институтида тахсил олиб юрган кезлар беморларни табиий гиёхлар ёрдамида даволаш устида жуда куп изланган, пухта билимга эга булган эда. Боз устига, 1991-1992 йиллар Москвадаги халкаро муносабатлар университетининг халк табобати факультетида тахсил олди. Ва яна Тошкентда фаолият юритаётган Кореянинг СУ-ЖАК академиясининг профессори Пак - Же - ВУ кулида хам тажриба ортирди. Шу боисдан хам Махмуд Косимов халк табобатининг юксак билимдонига айланди. Олий тоифали шифокор сифатида унинг довруги довон ошди. Энди дардига шифо излаган кишилар вилоятдагига эмас, республикамизнинг турли гушаларидан у рахбарлик килаётган булимга ташриф буюрарди. Хатто навбат кутаётган беморларнинг сони хам канчадан - канча эди.
Гапнинг сараси, беморни табиий утлар билан даволаш иши жуда нозик. У кишидан аввало уткир билим, бой тажрибага эга булишни такозо килади. Махмуд Косимов ана шундай фазилатларга эга булган зукко, зийрак, боз устига сиёсатдон одам. У куп укийди, уз устида ишлайди, дунёкарашини кенгайтириб боради. Унинг харом лукмадан хазар киладиган покиза инсонлиги хам барчага маълум.
Мехнаткаш инсон, ширинсуз, хушмуомала шифокор Махмуд Косимов 2002 йилдан буён тумандаги «Саломатлик маркази»га рахбарлик килиб келаяпти. Сунги йилларда ахоли орасида соглом турмуш тарзини шакллантиришда, юкумли касалликларнинг олдини олишда, соглом бола тугилиши хамда «Баркамол авлод»ни вояга етказиш йулида саломатлик марказида амалга оширилаётган тадбирлар барчага маъкул булмокда. Шунинг билан бирга, республика Президенти ташаббуси асосида кабул килинган катор давлат дастурларининг ижросини таъминлашда хаммарказ жамоаси фаолияти эътиборга молик.
Чунончи, ўтган йил давомида мехнаткашлар орасида тиббий хизмат курсатиш сифатини яхшилаш, болаликдан ногирон булиб тугилишнинг олдини олиш хамда ирсий касалликларни барвакт аниклаш, гиёхвандликка карши курашиш борасида таргиботни кучайтириш, она ва бола саломатлигини мухофаза килиш, ахолини репродуктив саломатлигини мустахкамлаш, соглом авлод тугилишини таъминлаш сохасига багишланган 1249 та маъруза, 14300 та сухбатлар билан чикиш килганди. Тумандаги махаллаларда, мактаб ва болалар богчалари жамоалари хузурида соглом турмуш тарзи, зарарли одатлар, она ва бола мухофазаси, юкумли касалликларнинг олдини олиш, атроф мухитнинг экалогиясини яхшилаш мавзуларига багишланган маъруза ва сухбатлар одамларда катта таассурот колдирди.
Махмуд Косимов хамиша изланишда. Мехнаткашларнинг соглом турмуш тарзини шакллантиришга муносиб хиссса кушиш устида бош котиради, янгиликка интилади. У тиббиёт клубларидан 5 тасида, ишлаб чикариш корхоналаридан 8 тасида, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида, касб-хунар коллежларида, махалла фукаролари йигинларида утказган сермазмун савол - жавоб кечаларидан одамлар зур коникиш хосил килишди. Турли мавзулар уз аксини топган саломатгсик варакалари, буклетлар укувчиларнинг эътиборини тортди.
Яна бир гап. Туман саломатлик маркази кошида фитотерапия булими хам фаолият юритмокда. Кам эмас 24 йилдан буён беморларни табобат йули билан даволаб катта тажриба туплаган инсон Махмуд Косимов унинг асосий шифокори. Атиги 5 уринга эга булган булимда йил давомида 250 - 300 нафар бемор саломатлигини мустахкамлайди, хасталикдан холи булади. Беморлар махаллий гиёхлардан ташкари физеотерапия, парафин, электрофарез, лезетерапия, гидрованна, су-дижак терапия, укалаш ва хукна усулидаги муолажалардан кенг фойдаландилар.
Ха, ойдек ойдин орзулар канотида юксакликка парвоз килаётган Махмуд Косимов ва у билан елкама-елка туриб ишлаётган Зухра Бониева, Саодат Туракулова, Ситора Косимова, Зарина Нормаматова хамширалар эл саломатлиги иулида тинио тинчимаяптилар. Уларнинг беминнат сайи - харакатлари туфайли юзлаб беморлар огир дарддан форих булиб, жушкин хаёт кучогида жавлон урмокдалар, оила аъзолари даврасига кайтмокдалар.
Ширинсўз, хушмуомала, билимдон, тиниб-тинчимас, серғайрат шифокор махмуд Қосимовга яна бир ишноч билдирилди. У туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасига тайинланди. Энди Маҳмуд Қосимов 1350 нафар тиббиёт ходимларига бош, саркор, рахбар. У бу масъулиятли вазифани шараф билан адо этишга ишончимиз комил. Эл соғлиғига камарбаста бу йигитнинг ишига омад ҳамиша ёр бўлсин деймиз.
Омон Шукуров
Фермер” мухбири
Download 40 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling