Картошка ўсимлиги вирусли касалликлари ва уларга қарши кураш режа


Download 0.8 Mb.
bet1/3
Sana29.03.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1307513
  1   2   3
Bog'liq
КАРТОШКА ЎСИМЛИГИ ВИРУСЛИ КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ



КАРТОШКА ЎСИМЛИГИ ВИРУСЛИ КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ
Режа

  1. Картошка ўсимлигидаги вирусли касаллик аломатлари

  2. Картошка майдонида касалланиш даражасини аниқлаш

  3. Вирус ситематикаси

Бутун дунёда картошка ўсимлигини 20 дан ортиқ вируслар касаллантириши аниқланган бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос аломатларни келтириб чиқаради. Масалан, хол-хол мозаика картошканинг Х-вирусига, баргнинг буралиши L-вирусга, баргининг мозаикали буралиши М-вирусга, баргнинг жингалакланиши А-вируси хос экандиги бир қатор муаллифлар томонидан таъкидлаб ўтилган (...............). Шундай экан бу аломатлар касалликларнинг тарқалиш даражасини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.


Шунинг учун ушбу ишда ЎзМУ Ботаника илмий ишлаб чиқариш марказидаги картошка далаларида касалликнинг турли муддатда тарқалиш даражаси аломатлари асосида аниқлаб чиқилди. Бунинг учун дастлаб картошканинг вирус касалликларига хос бўлган аломатлар ўрганиб чиқилди, кузатишлар асосида картошка ушбу майдонларда қуйидаги касаллик аломатлари аниқланди:

  • барг пластинкасининг ингичкалашуви ва жингалакланиши (расм, А);

  • барг пластинкасида сариқ хол–хол мозаиканинг ҳосил бўлиши (расм, Б);

  • барг пластинкасининг некротик доғланиши ва қайиқсимон буралиши (расм, С);

  • барг пластинкасининг кичрайиши ва дағаллашиши (расм, Д).





Расм. Картошка ўсимлигидаги вирусли касаллик аломатлари: А-барг пластинкасининг ингичкалашуви ва жингалакланиши; Б-хол-хол мозаика; С-барг пластинкасининг некротик доғланиши ва қайиқсимон буралиши; Д-барг пластинкасининг кичрайиши ва дағаллашиши
майдонида аломатлари асосида аниқлаш Баъзи ҳолларда вирус касалликларинг аралаш ҳолда келиши касалликни аниқлашни бироз мураккаблаштиради. номланиши турли лотин ҳарфлари билан белгиланган: X, S, M (K), A, Y, F (G), L ва бошқалар. Бу вирусларнинг ҳар бири ёки бир нечтаси биргаликда картошка ўсимлигини касаллантириб, унда турли характерли касаллик аломатларининг келиб чиқишига сабаб бўлади. Уларга хол-хол (крапчатость) мозаика (X ва S-вируслари), чизиқли (полосчатая) мозаика (Y-вируси), мозаикали буришиш (морщинистая) (Y, X ва A-вируслари), баргнинг жингалакланиши (курчавость) (), мозаикали буралиш (мозаичное закручивание) (М-вируси), баргнинг буралиши (скручивание) (L-вируси), аукуба-мозаика (F (G)-вируси) кабилар киради. Айрим ҳолларда ўсимликда касаллик аломатлари намоён бўлмасдан яширин ҳолатда ҳам ўтиши мумкин. Вируслар ўсимликларни касаллантириб кишлок хўжалигига катта зарар келтириди ва хосилдорликни 10-80% гача пасайтириди. Боуденнинг маълумотига караганда картошканинг Х-вируси дунё бўйича хосилдорликни 10% гача пасайтиради ва бу кўрсаткич биргина Буюк Британиянинг ўзида йилига 200000 тоннага етган. А.Л.Амбросов ўзининг тажрибаларида картошканинг У-вируси хосилдорликни 60,4% гача пасайтиришини исботлади. И.Г.Атабеков эса вирусдан холи бўлган картошкада хосилдорлик 40-80% юкори бўлишини таъкидлаб, картошка вируслари хосилдорликни кучли даражада пасайтиришини кўрсатиб берди.Улардан энг катта зарар келтирадиган вирусларга картошканинг Х, У, S, М(К) ва картошка баргининг буралиши (КББВ ёки Л) каби вируслар киради. Хар бир вирус картошка ўсимлигида ўзига хос характерли касаллик белгиларини намоён килади. Ўзбекистонда картошка вируслари бир қатор муаллифлар томонидан ўрганилган бўлиб, ўсимликда картошканинг X, S, Y, L каби вируслари кенг тарқалганлиги аниқланган.

Картошка майдонида касалланиш даражасини аниқлаш


Ўсимлик вирусларининг тарқалиш даражаси уларнинг касалланиш даражасига асосланилади. Ўсимликнинг касалланиш даражасини аниқлаш учун эса 1 га майдондан диагоналига бир – бири билан кесишадиган чизиқ бўйлаб 20 та 1 м 2 дан майдончалар белгилаб олиниб, улардаги ўсимликлар текшириб чиқилди ва Ю. Власов усулида қуйидаги формула асосида ҳисобланди:
R= [1]
Формуладаги : R – касалланиш даражаси; n – касал ўсимликлар сони; N- умумий текширилган ўсимликлар сони. Квадратдаги умумий картошка сони ва касалланганлари саналди,сўнг жадвал тузилиб ёзиб борилди (Ваҳобов, 2004).
Картошка далаларида касалланиш даражасини турли муддатларда ўрганиш


Текшириш муддати

15.05.2015

22.05.2015

29.05.2015

Касалланиш даражаси (%).

7,54%

11,13%

16,23%

Ўтказилган мониторинг ва кузатишлар асосида қўйидагича хулоса қилиш мумкин, дастлабки мониторинг натижасига кўра вируснинг тарқалиш даражаси қай даражада эканлиги маълум бўлди. Масалан: 15.05.2015 да ўтказилган мониторинг натижасига кўра картошка майдонида касалланиш даражаси 7,54% ни ташкил қилган бўлса, 22.05.2015 да мониторинг натижаларига кўра эса худди шу далада касалланиш даражаси 11,13% ни ташкил этганлиги маълум бўлди. 29.05.2015 даги мониторинг натижаларига кўра эса 16,23% ни ташкил этди. Демак,касалланиш дастлабки мониторинг натижаларига кўра ортиб бориши кузатишлар асосида маълум бўлди.Олиб борилган кузатишлар натижасида картошка далаларида қўйидаги:


Ер юзида 400дан ортиқ фитовируслар мавжуд бўлиб, 50 дан ортиқ тури картошкани зарарлайди. Шулардан 36 турдаги вируслар кенг тарқалган. Қолган вируслар фақатгина Жанубий Америка минтақасида учрайди. Таббий шароитда 35 хил турдаги картошка вируси юқувчанлиги ўрганилган. XXI асрда картошкага бўлган талабнинг ортиши, дала
майдонларининг кенгайишига сабаб бўлди.[3] Натижада картошка вирусларининг кенг тарқалиши, кучли ва янаям хавфли штаммларининг пайдо бўлди. Дунѐда картошка вируснинг 16 хил тури кенг тарқалган бўлиб, шулардан 6 хил тури Ўзбекистон ҳудудида учраши аниқланган. Булар: КХВ, КYВ, КМВ, KSB, KLB, KАB.[1]
Картошка ўсимлиги Европага олиб келинганидан кейин кўп ўтмай вирусли касалликлар хавф туғдира бошлаган. Картошка баргларининг бурилиши касаллиги 1750-йилларда адабиѐтларда тилга олинган. Мозаика симптомли вируслар мажмуасининг асосий турлар: яъни КХВ, КYВ, КМВ, KАB лари 1920-1930 йилларда аниқланган. Бошқа кўп тарқалган картошка вируслари эса 1950-1960 йилларда кашф қилинган. 40-йилларда Лотин Aмерикасида, айниқса картошка келиб чиққан Aнд водийларида картошкани зарарловчи вируслар сони тобора ортган. 1900-йилларнинг ўрталарига келиб Европада картошканинг вирусларга чидамли навларини ажратиш бўйича селекция ишлари олиб борилди. [8]
КМВ биринчи марта 1923-йилда аниқланган бўлиб, МДХ худудида Р.В.Гнутова картошкани касаллантирувчи S, Y, M, A, L каби вирусларни тоза ҳолда ажратиб олиб, улардан антизардоб тайѐрлаб, иммунолгик усулда
ўрганган [Гнутова, 2004]. [2]
К. Хируки оддий француз ловияси тести картошка илдизи, пояси ва баргларидан картошка М вирусини аниқлаш учун фойдали еканлиги ўрганган. У бир нечта ловия навларининг жароҳатланмаган бирламчи баргларига КМВ танланган изолатларига жуда сезгирлиги аниқлаган. [9]
Молекуляр диагностика бўйича Россиялик Шемякин ва Овчинников номидаги Биоорганик кимѐ институти олимлари Д.Ю. Рязанцев ва С.К. Завриев полимераза занжири реакцияси асосида картошканинг A, S, Y, Х, М ва бошқа вирусли патогенларини ташхислашни ишлаб чиқди. Улар картошканинг саккизта енг муҳим патоген вируслари учун ФЛАШ – ПЗР асосида РНК изоляцияси ва кДНК синтези сифатини назорат қилиш учун картошка актин генининг мРНКсини аниқлаш диагностика тизимларини ишлаб чиқишган. [10]
Мамлакатимиз олимлардан Вахабов [1989] юртимизда картошка вирусларининг X, Y, S ва L-вируслари тарқалганлиги аниқлаган. В.Б.Файзиевнинг[2010] кейинги олиб борилган тадқиқотлари натижасида бу вируслардан ташқари
картошканинг А ва М-вируслар ҳам тарқалганлиги ҳамда уларнинг табиийрезерватор ўсимликлари ва тарқалиш даражаси ИФА ва бошқа иммунологик усуллар ѐрдамида биринчи марта аниқлади. [2]

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling