Танланма хатоси ва танлармалар сонини аниқлаш. Танланма натижаларини бош тўпламда акс эттириш


Download 283.37 Kb.
bet1/5
Sana28.12.2022
Hajmi283.37 Kb.
#1017532
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ТАНЛАНМА ХАТОСИ ВА ТАНЛАРМАЛАР СОНИНИ АНИҚЛАШ. ТАНЛАНМА НАТИЖАЛАРИНИ БОШ ТЎПЛАМДА АКС ЭТТИРИШ


мавзу: Танланма хатоси ва танлармалар сонини аниқлаш. Танланма натижаларини бош тўпламда акс эттириш


Режа:



  1. Танлама кузатиш тўғрисида тушунча. Танлама кузатиш усуллари.

  2. Ўртача ва чегаравий танлама кузатиш хатолари

  3. Танлама кузатиш зарурий миқдорини аниқлаш усули.

  4. Танлама кузатиш маълумотларини бош тўпламга тарқатиш усуллари.

1. Танлама кузатиш тўғрисида тушунча.
Танлама кузатиш усуллари.

Танлама кузатиш статистикада энг муҳим ва мураккаб мавзулардан бири бўлиб ҳисобланади, чунки бу мавзу - эҳтимоллар назарияси, математик статистика ва олий математика фанлари билан чамбарчас боғлангандир.


Танлама кузатиш ёрдамида у ёки бу ижтимоий ҳодисанинг тўплам бирлигининг ўртача ҳажми ўрганилади. Масалан, бир сигирдан соғиб олинган ўртача сут миқдори, экин турлари бўйича 1-га ердан олинган ўртача ҳосилдорлик, бир ишловчи ходимнинг ўртача иш ҳақи даражаси ва ҳоказо. Шу билан бирга ўрганилган ушбу ҳодисанинг тўплам бирликларидаги элементларининг салмоғи ҳам аниқланади. Бунга жами ишловчи ходимларнинг умумий сонида хотин-қизларнинг салмоғи, жами пода таркибида зотли чорва молларининг салмоғи ва шу кабилар мисол бўла олади.
Демак, танлама кузатиш деб, бош тўпламдаги ўрганиш лозим бўлган бирликлар ўрганилиб, олинган натижалар бош тўпламга тарқатилиши тушунилади.
Ўрганилиши лозим бўлган тўплам бош тўплам (генерал тўплам) ва бу – N ҳарфи билан белгиланади.
Текшириш учун бош тўпламдан олинган қисми танлама тўплам ва бу – n ҳарфи билан белгиланади.
Масалан, хўжаликдаги жами майдон – 1000 га ни N ҳарфи билан белгилаб олсак, кузатилаётган майдон – 150 га ни n ҳарфи билан белгилаб олинади.
Бош тўплам учун ҳисобланган бирон бир белгининг ўртачаси – бош тўплам ўртачаси ва бу – X катта ҳарфи билан белгиланади.
Танлама тўплам учун ҳисобланган бирон бир белгининг ўртачаси – танлама тўплам ўртачаси ва бу – х кичкина ҳарфи билан белгиланади.
Ўртача даража:
Бош тўплам учун:

ва Танлама тўплам учун:

кўринишидаги формула орқали аниқланади.
Бош тўплам учун ҳисобланган бирон бир белгининг салмоғи – бош тўплам салмоғи ва бу – р ҳарфи билан белгиланади.

Download 283.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling