Танланма хатоси ва танлармалар сонини аниқлаш. Танланма натижаларини бош тўпламда акс эттириш


Download 283.37 Kb.
bet3/5
Sana28.12.2022
Hajmi283.37 Kb.
#1017532
1   2   3   4   5
Bog'liq
ТАНЛАНМА ХАТОСИ ВА ТАНЛАРМАЛАР СОНИНИ АНИҚЛАШ. ТАНЛАНМА НАТИЖАЛАРИНИ БОШ ТЎПЛАМДА АКС ЭТТИРИШ

- Тасодифий хатолар.
- Бунда кузатувчининг хоҳишисиз, унга боғлиқ бўлмаган ҳолда содир бўлган хатолардир. Бундай хатолар одатда кузатувчининг толиқиши, чарчаши, шунингдек, эскириб, рақамлари кўринар-кўринмас бўлиб қолган ҳужжатлардан фойдаланиши натижасида вужудга келади.
Тасодифий хатолар кузатиш натижаларига деярли салбий таъсир кўрсатмайди. Чунки бундай хатолар ҳам манфий, ҳам мусбат томонлама бўлиши мумкин. Бунда уларнинг ўзаро қисқариб кетиш хусусиятидан келиб чиқади.
- Мунтазам хатолар.
Бунда йўл қўйилган хатолар кўзланмаган ва кўзланган бўлиши мумкин. Ўлчаш асбобларининг ноаниқлигидан, танлаш ва кузатиш усулларининг камчиликларидан кўзланмаган мунтазам хатолар келиб чиқади. Кузатиш натижаларини ўзгартириб кузатиш мақсадида атайлаб қилинган хатолар кўзланган мунтазам хатолардир. Бундай хатолар ҳар доим бир ёққа қараб йўналган бўлади ва кузатиш натижаларига салбий таъсир кўрсатади. Масалан, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифатини ошириб кўрсатиш учун танламада бош тўпламга нисбатан сифатли маҳсулотларнинг салмоғини сунъий кўпайтиришдан кўзланган мунтазам хато ҳосил бўлади.
Энди танлама кузатиш қайси мақсадларда қўлланилишини кўрсатиб ўтамиз:
- вақт ва моддий-молиявий маблағларни тежашда;
- кузатиш жараёнида сифати бузиладиган ёки қийматини бутунлай йўқотадиган бирликлар миқдорини қисқартиришда;
- умумий тўплам ҳаддан ташқари улкан бўлиб, уни ёппасига кузатиш имконияти бўлмаганда;
- кузатиш объектини тўлароқ, чуқурроқ ўрганишда;
- ёппасига кузатиш натижаларини текшириш, назорат ва ҳоказо.
Бундан ташқари, танлама кузатишни ташкил этишда қуйидаги тартибга риоя қилиниши керак бўлади:

  1. Танлама кузатиш миқдори кўп миқдорда бўлиши керак;

  2. Миқдор бирликлари тенг ҳолда қатнашишини таъминлаши керак;

  3. Тўпламдаги ўрганиладиган бирликлар сони (миқдори, ҳажми) ва уларни танлаш усули олдиндан белгилаб қўйилиши керак.

Статистика танламанинг ваколатлигини таъминлайдиган турлича танлаш усуллари мавжуд бўлиб, улар аввало алоида ва гуруҳлаб танламага бўлинади. Алоҳида танлашда бирликлар бош тўпламдан алоҳида-алоҳида, гуруҳлаб танлашда эса улар гуруҳ-гуруҳларга бўлиб ажратиб олинади.
Бош тўпламдан бирликларни танлаб олиш қуйидаги усулларда амалга оширилиши мумкин:
- Тасодифий танлама. Бунда бош тўпламдан бирликлар қуръа ёки чек ташлаш йўли билан олинади. Тасодифий танлаш такрорланувчи ёки такрорланмайдиган тартибда ўтказилиши мумкин. Агарда, танлаб олинган бирлик танламага киритилгандан сўнг яна бош тўпламга қайтарилса, танлаш тартиби такрорланувчи ва аксинча, қайтарилмаса, такрорланмайдиган танлаш тартиби деб аталади.
- Механик танлама. Бунда бош тўпламнинг бирликлари бирор белги бўйича (масалан, алифбо, ўсиши, камайиши ва ҳоказо) тартиб билан жойлаштирилса ва рақамланса, сўнгра эса тенг оралиқ катталиги аниқланади. Тенг оралиқ катталиги (i) қилиб бош тўплам миқдори (N)нинг танлама миқдори (n)га нисбатан олинади, яъни:

Масалан, факультетдаги 650 та студент (N)ни танлама миқдори бўлган 65 та (n) га нисбатан олсак, у ҳолда:

яъни ҳар 10-та студентдан бири олиб ўрганилади.
Демак, механик танлаш моҳиятига кўра фақат такрорланмайдиган усулда қўлланилади, чунки ҳар сафар танланиши зарур бўлган бирликнинг рақами ўсиб боради.
Агарда, бош тўплам икки қисмга ажратилиб, улардан бирликлар мутаносиб тарзда турли (тасодифий ва механик) усуллар билан танлаб олинса, бундай танлаш комбинацияли танлаш дейилади.
- Типик (районлаштирилган) танлама. Бунда бош тўплам типларга ажратилиб (ёки районлаштирилиб), сўнгра тасодифий ёки механик усулда бирликлар танланиб олинади. Бу қуйидаги тартибда ўтказилади:
- бош тўплам бир жинсли гуруҳларга бўлинади;
-ҳар бир гуруҳнинг тўпламдаги салмоғи аниқланади;
- ҳар бир гуруҳдан бирликлар уларнинг салмоғига қараб мутаносиб равишда тасодифий ёки механик усулда танланади.
- Серияли (уяли) танлама. Бунда бош тўпламнинг бирликлари эмас, балки гуруҳлар, уялар, сериялар олинади. Масалан, ҳудудлар (аҳоли манзилгоҳлари), студентлар гуруҳи, корхоналар ва шу кабилар мисол бўла олади.
- Кўп босқичли танлама Бунда бош тўплам бирликлари бир неча босқичда танлаб олиниши орқали ўрганилади. Масалан, дастлаб вилоятдаги қишлоқ хўжалиги тармоғи, ундан кейин хўжаликлар, бригадалар ва звенолар бўйича ўрганилиб чиқилишини кўп босқичли танламага мисол бўла олади.
-Кўп фазали танлама Бунда бош тўплам бирликлари бир неча фазага бўлиниб ўрганилади. Лекин ҳар бир фазадаги ўрганиладиган бирликлар бош тўплам бирликларидан олинмасдан, балки олдинги фаза бирликларидан олинади.
- Пайтли танлама кузатиш Бунда маълум вақтда ўрганилаётган ижтимоий ҳодисаларнинг элементлари қайт этилади. Масалан, ишловчи ходимларни иш жойида маълум вақтда (соат __ да) бўлиши ёки бўлмаслиги бунга мисол бўла олади.
- Кичик танлама. Бунда ўрганилаётган тўплам (n) 20 дан кичик ёки тенг бўлган вақтда ҳисобланиши мумкин. Масалан, қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини синашда, маҳсулотларнинг сифатини аниқлашда, чорва молларни йил охиридаги ўсган вазнини ҳисоблашда ва шу каби ҳолатларда кенг қўлланилади.



Download 283.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling