Христианликдаги йўналишлар


Download 96 Kb.
bet1/7
Sana21.06.2023
Hajmi96 Kb.
#1644836
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
хРИСТИАНЛИКДА ОКИМЛАР


Христианликдаги йўналишлар


Режа:



  1. Католицизм (Католик) йўналиши

  2. Католицизмнинг ақидалари:

  3. Католикларнинг диний маросимлари

  4. Православие йўналиши

  5. Протестант йўналиши

Христианликдаги йўналишлар
Бир бутун дин бўлган христианлик турли тарихий шарт-шароитлар, бу диннинг маҳаллий ҳукмдорлар манфаатларига, қулдорлик, феодализм ва капитализм тузумлари шароитига мослаштиришга қилинган ҳаракатлар туфайли турли йўналиш-лару секталарга бўлиниб кетган. Ички инқироз ва ташқи ҳужумлар натижасида (герман қабилалари) Рим империяси 3-4 асрларда Ғарбий ва Шарқий қисмларининг ажралиб кетишига олиб келди. Рим империясининг Ғарбий қисмида майда мустақил давлатлар пайдо бўлди. Улардаги сиёсий ҳокимиятга нисбатан черковлар ҳукмронлиги устунроқ бўлиб, уларнинг Рим шаҳрида жойлашган бош черковга тобеълиги сақланиб қолди. Лекин Шарқий вилоятлар Византия империя-си тизимида ягона давлат бўлиб, давлат сиёсий ҳокимиятига бўйсинарди. 1054 йилда Византия ҳудудидаги черковлар Рим марказий черковидан ажралиб кетди. Шу тариқа христианлик икки йўналишга - католиклар ва православие йўналишларига бўлинди.
16-асрда буржуа синфи ва капитализм тузуми манфаатларига мос келадиган яна бир янги йўналиш - протестантизм вужудга келди. Булардан ташқари ана шу йўналишлар ичида христиан уюшмалари, жамоалари, яъни секталари ҳам пайдо бўлди.
Католицизм (Католик) йўналиши
Католицизм христианликдаги энг кенг тарқалган йўналиш бўлиб, бу йўналишга 800 миллионга яқин киши сиғинади. Католицизм (грекча - католикос деган сўздан олинган, ўзбекча маъноси - умумий, бутун дунё черковларига оид, деган мазмунга эгадир) йўналишидаги диндорлар дастлабки вақтда Мисрдаги Александрия архимандратини тан олган монофизит-лар деб аталарди.
Католицизм йўналишида барча диний маросимларни бажариш, дуоларни ўқиш, Библия («Янги аҳд») матнини ўқиш лотин тилида олиб борилади. Лотин тили қадимги Рим Лотикия аҳолиси гаплашадиган тил бўлиб, у лотикия қабиласининг тили эди.
Рим аҳолиси Тибр, Аниен дарёлари, Апенин тоғ тизмалари ва Тиррен денгизи ўртасидаги водийда яшовчи лотик қабиласига мансуб эди. Ҳозир лотин тили «Ўлик» тил ҳисобланади, аммо лотин алфавити аксарият Европа, Америка, Австралия ва бошқа қитъаларда яшайдиган аҳоли грамматикасига асос бўлган. У тиббиёт, математика, кимё, физика каби фанларда символик белги сифатида ишлатилади. Ўзбекистон республикасида ҳам лотин алифбосига ўтиш бошланди.
1962 йилда 2-Ватикан собори диний ишларни миллий тилларда олиб боришга рухсат берган, аммо лотин тилида олиб бориш ҳамон давом этаётир.
Католицизм йўналиши тарихи IV-XX асрларни ташкил қилиб, деярли 16 асрдан буён мавжуддир. Бу давр мобайнида католицизм ақида ва маросимлари, руҳоний ва черковлари қулдорлик, феодализм ва капитализм жамиятлари учун бажонидил хизмат қилиб келаётир. Христианликнинг бу йўналиши замона руҳига, ўзгарган тарихий шарт-шароитларига усталик билан мослашиб яшамоқда. Католицизмнинг аҳолини турли қатламлари, синфлари ва тоифлари орасида таъсири катта.
Католицизм марказдан бошқарилади. Рим шаҳрида Ватикан ва Рим папаси барча католик черковларга раҳбарлик қилади.

Download 96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling