Христианликдаги йўналишлар


Download 96 Kb.
bet2/7
Sana21.06.2023
Hajmi96 Kb.
#1644836
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
хРИСТИАНЛИКДА ОКИМЛАР

Католицизмнинг ақидалари:

  1. Католиклар илоҳиётида (ақидалар) илоҳий троицага: ота худо, ўғил худо ва муқаддас руҳга эътиқод қиладилар. Католиклар «муқаддас руҳ», «ота ва ўғил» худодан келиб чиққан, деб ҳисоблайдилар.

  2. Католиклар муқаддас китобни, яъни Тавротни ва муқаддас ривоят ёки анъаналарни диний таълимот манбаи, деб ҳисоблайдилар. Католик черкови фақат лотин тилида ёзилган Тавротни эътироф қилади. Тавротни фақат руҳонийларгина изоҳлаши ва шарҳлаши мумкин. Католик анъаналарни папалар ёки собор йиғинларида «авлиё ота»лар чиқарган янгиликлар билан тўлдириб туришни тан оладилар. Бу билан католицизм замонага мослаштириб берилган.

  3. Христианликнинг бошқа йўналишларидан фарқ қилиб, католицизмда Рим папаси худонинг расули эканлиги тўғрисидаги махсус ақидага амал қилинади. Католицизм папани черковнинг бошлиғи деб ҳисоблайди, уни «Исо-нинг ноиби (вориси)» ва «Апостол пётрнинг ўринбо-сари» деб атайдилар.

  4. Католицизмда аъроф тўгрисидаги ақида бўлиб, унга кўра аърофда (жаннат билан дўзаҳ оралиғида) гуноҳкорларнинг руҳлари тириклик вақтларида ювилмай қолган гуноҳларидан тозаланиб, жаннатга кириш имкониятига эга бўладилар, деб тушунтирилади.

  5. ХIII асрда католик илоҳиётчилари томонидан «савоб ишлар» заҳираси тўғрисидаги ақида ишлаб чиқилди. Унга асосан гуноҳ қилган кишилар черковдан, ҳақ тўлаб, кечирим сўраб, гуноҳининг кечирилгани тўғриси-даги гувоҳнома-идульгенция олиши мумкин. Черков идульгенция нархини белгилаб чиқди. Масалан, ўз отасини ёки онасини, хотинини, акасини, укасини, синглисини ўлдиргани учун 5 ёки 6 гросс, ёки «ўғирлик қилгани учун, ўт қўйганлик учун 8 гросс» ҳақ тўлайди.

  6. Исонинг онаси Биби Марямга «руҳоний она» деб сиғиниш ҳам кучли эътиқод рамзи ҳисобланади.

Католикларнинг диний маросимлари
Католикларнинг маросимлари жуда тантанали ўтиши билан ажралиб туради. Маросимларнинг кўпи черков ва монастирларда ўтади, уларда мусиқа асбобларидан орган чали-нади, якка ашулалар ва хор муножотлар айтилади. Бу диндорлар ҳиссиётига таъсир этиб, уларда диний завқ уйғота-ди. Маросимлар:

  1. Момо Ҳавога (Ева) ва Биби Марямга сиғиниш маросими аёллар орасида кенг тарқалган бўлиб, бу маросимда «аёллар Момо Ҳаво сизларга доимо ҳомийлик қилади», деган ғоя мужассам бўлган.

  2. «Авлиёларга» сажда қилиш, табаррук нарсаларга ва мумиёланган авлиёлар жасадига сиғиниш маросими ҳам мавжуд, Масалан, Ғарбий Европа черковлари ва монастирларида диндор кўриб сиғинсин деган мақсадда гўёки Исонинг сочи, тирноқлари, кийимлари, қизил плаши, Момо Ҳавонинг сути, Исо михланган хоч қўйилган. Уларда яна авлиёлар: Матфей, Лука, Пётр, Юлианларнинг жасади намойиш қилинади, диндорлар уларни таоф қиладилар.

  3. Турли вақтларда бутларни янгилаш, «йиғловчи» бутлар, ўзи ёнадиган шамлар, мўъжизали даволаш каби мўъжизалар кўрсатиш ҳам кенг тарқалган.

  4. Христианликдаги асосий маросимлар: тавба қилиш, причашчение, никоҳ, чўқинтириш ҳам католиклар томонидан маросим ва байрамлар деб амал қилинади.

  5. Католик черковларида диний хизмат пайтида, авлодлар хотирасига шам ёқиш одати ҳам кенг тарқалган.

Рим папаси католицизми бошқа христианлик йўналишларидан қатъий марказлаштирилганлиги билан ажралиб туради. Католик черкови тепасида Рим папаси туради. Папа-лотинча ота дегани бўлиб, папа барча католикларнинг «руҳоний отаси» ҳисобланади. Папа ўз сиймоси, эътиқоди билан, аҳлоқ-одоби, билимдонлиги, художўйлиги билан барча католикларга намуна ҳисобланади. У гуноҳдан холис ердаги худонинг вакили, бош руҳоний деб тушунилади.
Папа кардиналлар, яъни олий даражадаги руҳоний-ларнинг вакиллари коллегияси томонидан умрбод муддатга сайланади. Папалик мансабига номзод бўлган руҳоний овозларнинг камида 2Ғ3 қисмини ва яна ошиқча бир овоз олиши керак. Сайловдан ўтган киши ўзининг илгариги исмидан воз кечади ва ўзига янги исм олади.
Католицизмнинг кўп асрлик тарихи давомида папалик мансабига 300 га яқин киши сайланган. Улардан 31 таси папалик лавозимига нолойиқ, ярамас ишлар қилган. Лекин папанинг «гуноҳсиз»лиги ҳақидаги ақида 1870 йилда бўлиб ўтган Ватикан черков собори томонидан тасдиқланган. Ҳозирги папа 1978 йилда сайланган Корол Вайтилла - Оанн Павел 11 бўлиб, у 1920 йилда Польшанниг Краков шаҳрида туғилган йирик руҳонийдир.
У христиан аҳлоқига оид 400 га яқин китоб ёзган. Иоанн Павел II даврида Рим папасининг обрўси кучайди, янги черковлар очилди. Ватикан хазинаси бойиди, католик черковлари турли христиан-демократлар орқали сиёсатда актив қатнашмоқдалар.
Ватикан Рим шаҳрида 44 гектар майдонга жойлашган папалик давлати бўлиб, унинг давлатга хос ўз байроғи, герби, чегараси, полицияси, олий органлари мавжуд. Папаликнинг олий диний ташкилотини Рим Қурияси дейилади. Қурия йиғилишларида барча католик черковлари бажарадиган қарорлар қабул қилинади. Ватиканда Рим папаси академияси мавжуд бўлиб, унда дин ва фан, аҳлоқ ва ижтимоиёт, экология ва инсон ҳуқуқларига оид бўлган масалалар билан шуғулланадиган олимлар ишлайдилар. Рим папаси ХIII асрда яшаган италиялик руҳоний, файласуф Фома Аквинскийнинг «муқаддас руҳ зарралари барча моддий нарсаларда яширин равишда мавжуд, фаннинг вазифаси уларни очиб фактлар тўплаш, фактлардан умумий хулосалар, назарий умумлашган тушунчалар чиқариш эса диннинг вазифаси, динга фан хизмат қилиши лозим, улар иттифоқ бўлиши керак», деган таълимотни Неотомизм номи билан ривожлантираётир. Фома Аквинскийни папаликнинг пири ҳисоблайдилар.
Аммо минг йилдан зиёд давом этган ўрта асрда папа қошида даҳшатли инкивизация суди иш олиб бориб, у католицизм ғояларига қарши чиққан таълимотларни бадъат деб, фанни эса шаккоклик ҳисоблаб, олимларни таъқиб қилди. Минглаб кишиларни қаттиқ жазолаган. Инкивизация 9-12 миллион кишини жазолаган. У Ватикан ва папанинг энг кучли қуроли эди. 1540 йилда испан дворяни Игнатий Лойола томонидан тузилган Иезуитлар диний ордени папалик таянчи бўлиб, ўзларини оддий кишилардан ажралмайдиган кийим кийган. Яширин иш олиб борадиган иезутлар юқори табақа орасида тарғибот олиб бориб, католик черкови учун хайр-эҳсон қилиш, папаликни қўллаб-қувватлаш, бидъатларни аниқлаш каби ҳуфёна ҳаракатлар қилганлар.
Католицизм Германия, Испания, Италия, Франция, Польша, Белорусь, Украина, Латвия, Литва, Эстония; Африка, Америка мамлакатларида ҳозир ҳам мавжуд бўлиб, 35 минг иезутлар, 27 минг францисканцлар, 21 минг солезианцлар, 18 минг христианлар биродарлиги, монахлар бирлашмаси ҳамда кўп мингли руҳонийлар орқали ишлайди. Ватикан ва Рим папаси турли мамлакатларда жойлашган радиотелекомпания-лар, 50 дан ортиқ тилда босиладиган юз миллионлаб нусхали журналлар ва диний китобларга эгадир. Католик университетлари, коллежлари, диний мактаблари, ҳатто ясли-боғчалари мавжуд.
Ватикан ва Рим папаси умумбашарий муаммолар - уруш ва тинчлик, экология, спид, рак касалликлари, инсон ҳуқуқлари, очарчилик ва қашшоқлик, ялпи қирғин қуролларини таъқиқлаш каби масалаларни ҳал қилишга оид қалқаро симпозиум, конференцияларда актив қатнашди.
Ватикан ва Рим папасиининг сиёсати «Христиан социализми», «Христиан демократияси»ни бутун дунёда ўрнатишдир.
Шундай қилиб христианликнинг йирик йўналиши бўлган католицизм диндорларга хизмат қилмоқда.

Download 96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling