Христианликдаги йўналишлар


Download 96 Kb.
bet3/7
Sana21.06.2023
Hajmi96 Kb.
#1644836
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
хРИСТИАНЛИКДА ОКИМЛАР

Православие йўналиши
Рим империяси 395 йилда икки қисмга бўлиниб кетди. 1054 йилда эса христианлик католицизм ва православие йўналишларига ажралди. Рим империясининг шарқий вилоятларида феодаллашиш жараёни секинлик билан борди. Византияда императорлик ҳокимияти сақланиб қолди. Черков доимо подшолар қарамоғида турар эди. Рус демократ ёзувчиси В.Г.Белинский айтганидек, православие руҳонийлари «ҳар доим дунёвий ҳокимиятга хизматкор бўлиб келганлар».
Император Константин ўз империясини мустаҳкамлаш мақсадида черковни давлат муассасасига айлантирди. Патриарх амалда дин ишлари вазири бўлиб қолди. Православие деб аталишига сабаб: Библиядаги қадимги ақидаларни изоҳлаш ва шарҳлаш эркинлиги ҳуқуқига эга бўлган (право на слово-ўз фикрига эга) демакдир.
Православие черковлари бошлиқларининг собор мажлиси император (подшо) томонидан чақирилиб, унинг ёки тайинлан-ган дунёвий амалдор раислигида ўтказилиши ҳам православие ҳар бир давлатга артокефаль, яъни мустақил черков эканини кўрсатади. Масалан, жаҳон христиан православие собор йиғинининг 6 таси ана шундай ўтган эди. Фақат 787 йилда Никей шаҳрида ўтказилган еттинчи собор йиғилишида император патриарх сифатида қатнашган эди. Жаҳон соборларининг қарорлари император тасдиқлагандан кейингина кучга кирарди.
Православие патриархлари баъзан подшо ёки императорлар назоратидан чиқиб кетишга ва улар устидан ҳукмронлик ўрнатишга уриниб кўрардилар, аммо бунга эриша олмасдилар. Масалан, Константинополь патриархи шундай мақсадда Римнинг беш руҳонийсидан мадад олишга ҳам ҳаракатлар қилгану, аммо ўз ниятига эриша олмай, император қўлида қўғирчоқ бўлиб қолаверган.
Православие черковлари кимнидир авлиё деб эълон қилмоқчи бўлса бунга подшо рухсатини олишга мажбур эди ёки император хоҳлаган руҳонийни авлиёликка кўтаришга тўғри келарди. Масалан, Россия подшоси Иван Грознийнинг ёшгина ўғли Дмитрийни подшо Василий Шуйский талаби билан алвиёлар қаторига киритилган.
Православиенинг ақидавий таълимотлари
Православие ақидаларидан иборат таълимотлар жаҳон собор йиғилишлари томонидан қабул қилинган эътиқод рамзларидир.
1-ақида: бир танада уч қиёфада намоён бўладиган ота, ўғил худоларга, муқаддас руҳга иймон келтириб, улар дунёни иккита қилиб яратгани, барча нарсаларни йўқдан бор қилгани ва оламнинг эгаси, бошқариб турадиган ягона ҳокими мутлоқ деб ишониш, Муқаддас руҳ - ота худодан пайдо бўлган деб тасаввур қилинади. Исонинг оёқ қўлидан михланиб ўлдирилиши ва тирик ҳолда осмонга чиқиб кетганлиги, у яна Ер юзига қайтиб келиши, адолатли жамият ўрнатишга ишониш.
2-ақида: черков гуноҳдан поклиги, ақидаларнинг ўзгармаслигини эътироф этиш ақидаси. Бу ақидага кўра черковни дастлаб Исо барпо этган, сўнгра у ўзидан кейин ўрнига авлиё Пётрни қолдирганлиги учун черковлар гуноҳдан ҳоли-фориғ ҳисобланади. Православие йўналишидаги руҳонийлар ва художўй тақводорлар диний ақидалар худонинг инояти билан бандаларини тўғри йўлга бошловчи «муқаддас ҳақиқатлар» бўлганлиги учун улар ҳеч ўзгармайди, абадул-абад туради, уларни озайтириш ҳам, кўпайтириш ҳам мумкин эмас, деб ҳисоблайдилар.

Download 96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling