Христианликдаги йўналишлар


Протестанцизмнинг ўзига хос бўлган ақидалари қуйидагилардан иборат


Download 96 Kb.
bet6/7
Sana21.06.2023
Hajmi96 Kb.
#1644836
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
хРИСТИАНЛИКДА ОКИМЛАР

Протестанцизмнинг ўзига хос бўлган ақидалари қуйидагилардан иборат:
1) шахсий эътиқод билан нажот топиш;
2) динга ишонувчан барча кишиларнинг руҳоний бўлиши мумкинлиги;
3) Библиянинг олий нуфузини тан олиш;
4) дастлабки гуноҳ феъл-атворини бузганлиги, уни яхшилик қилиш қобилиятидан маҳрум қилганлиги, шунинг учун у хайрли ишлар, сирли маросимлар ва аскетизм йўли билан эмас, бандалар гуноҳини сўраб олиш учун ўзини қурбон қилган Исога шахсан эътиқод қилиш йўли билан охиратда гуноҳлардан фориғ бўлиш мумкинлигини;
5) христианликни қабул қилган ва чўқинтирилган ҳар бир киши ўзини худо билан ғайритабиий мулоқатда бўлишга бағишлайди, бу ишни черков ёки руҳонийлар воситалигисиз амалга ошириши мумкинлиги; 6) руҳонийлар билан оддий диндорлар ўртасидаги ақидавий фарқнинг йўқлиги; 7) руҳонийлар оддий диндорларнинг тавбасини қабул қилиши ва уларни гуноҳдан фориғ қилиши мумкин эмаслиги ва уларнинг диний жамоалар олдида ҳисоб бериши тўғрисидаги ақидаларга амал қилиши ишлаб чиқилган.
Протестанцизмнинг ўзига хос хусусиятлари:

  • руҳонийларнинг оила қуриши манъ этилмайди;

  • самовий ҳузур-ҳаловат тўғрисидаги таълимотни рад қилинган;

  • ўлганларга бағишлаб дуо ўқиш, азиз авлиёларга сиғиниш, улар шарафига бағишлаб байрамлар ўтказиш, муқаддас мурдаларга ва иконаларга (икона юнонча сўз бўлиб, унинг маъноси тасвир, образ, ғайритабиий мавжудодларнинг расмлари, рельефли тасвирлари бўлиб, улар католицизм ва православиеда сиғиниш предметлари ҳисобланади) топиниш бекор қилинади;

  • ибодат уйларидан ортиқча ҳашамлар, меҳроблар, иконалар, ҳайкаллар, қўнғироқлар олиб ташланиб, оддий ҳолга келтирилди;

  • монастирлар ва монахлар жамоаси ҳам барҳам топтирилган;

  • ибодат ниҳоятда соддалаштирилди, ваъз айтиш, дуо ўқиш, псаломларни (юнонча пасалтирь таркибини ташкил этувчи диний қасидалар, ашулалар, худога ҳамду санолар ўқиш, илтижо, арз-дод (зорланиш), қарғаш кабиларни она тилида ўқиш ва куйлаш жорий қилинди;

  • Библия бирдан-бир манба деб қаралиб, муқаддас ривоятлар рад қилинди. Библия миллий тилларга таржима қилинди, уни ўрганиш ва шарҳлаш «гуноҳ» ҳисобланмайди.

Бу ўзига хос хусусиятлар буржуазия демократиясининг янги диний йўналишга нисбатан тадбиқ этиш асосида пайдо бўлган.
Протестанцизм ички йўналишларида: Лютеранлик, цвинг-личилик, кальвинизм, англиканчилик, менночилик, анабап-тизм, унитаризм каби мазҳаблар мавжуд. Бу мазҳаблар XVI-XVIII асрларда пайдо бўлган эди. Лекин кейинчалик яна протестанцизмда: оптистлар, методистлар, квакерлар, адвентистлар, Иегово шоҳидлари, Мормонлар ёки «Охират авлиёлари», «Нажот армияси», пятидесятниклар каби диний секталар ҳам пайдо бўлди. Бу оқим ва секталарнинг кўпчилиги «диний уйғониш», дастлабки христианлик ва Реформация ғояларига қайтиш шиори остида ташкил топди. (Илова: бу секталарнинг айримларини кейинроқ айтамиз).
Протестанцизм капитализм ривожланиши, социализмнинг пайдо бўлиши, марксизм даҳрийлиги ва мафкураси, иккинчи жаҳон уруши ва мустамлакачиликнинг тугаши таъсирлари оқибатида ўзининг эволюцияси, янгиланиш босқичларини бошидан кечириб, янги протестанцизм ёки либерализм илоҳиёти, «инқироз илоҳиёти», «янги илоҳиёт» каби шаклларига эга бўлди.
Протестанцизм фалсафасида, XVI асрда, дастлабки реформация даврида Лютеран таълимоти асосида диний эътиқодни инсоннинг худо билан шахсий алоқасидир, деб эълон қилган эди. М.Лютер худони схоластик диний билишни инсоний ақл-идрокка қарама-қарши қўйган эди. Бу билан инсон ақл идроки ҳам четга чиқариб ташланди. Ф.Меланхтон эса неосхоластика таълимотида диний эътиқод талаблари муҳокамасиз ақл-идрокни аралаштирмасдан худо билан руҳий қўшилишини ишлаб чиқади.
XVIII асрда яна Лейбниц-Вольф таълимотида диннинг ўзини дунёвий ақл-идрок билан мушоҳада қилиш объектига айлантирилди. И. Кантнинг схоластика ва черковни танқид қилиши ва худони амалий ақл-идрок постулати (ҳақиқатлиги аён бўлмаса ҳам, исботсиз асос қилиб олинадиган қоида) ва аҳлоқий гарови сифатида эътироф этишидан протестант илоҳиётчилари фойдаланилмоқчи бўлди.
XX асрнинг 20-йилларида вужудга келган «диалектик илоҳиёт» (асосчиси К.Барт) либерал протестанцзимни эътиқоднинг «ўлиши» сифатида рад қилиб, С. Кьергернинг экзистенциалистик таълимотида ишлаб чиқилган методига таянади: христиан дини апологетикаси (юн.-ҳимоя қилиш, яъни илоҳиётнинг тафаккур далиллари ёрдамида диний таълимотни ҳимоя қилиш) дунё мантиққа тўғри келмайди», беъмани ва унга инсон «ўз аҳволига ташлаб қўйилган», деган ғоя асос қилиб олинди. Барт ва унинг тарафдорлари эса худо эътиқод объектига айланиши учун ҳис-туйғулар ёки ақл идрок хизматига муҳтож эмас, деб чиқмоқдалар.
Протестанцизмда фақат чўқинтириш ва нон, вино истеъмол қилиш маросимлари мавжуд, холос. «Лютер инсон қўлини ечиб юборди, аммо унинг қалбини худога боғлаб берди», деган эди, алломалардан бири.



Download 96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling