Aim.uz
Кичик бизнес ва ва хусусий тадбиркорлик
фаолиятида банкротлик
7.1. Банкротлик – рақобат курашининг объектив ходисасидир.
7.2.Кичик бизнес корхоналарини инқирозга учрашининг асосий сабаблари.
7.3.Кичик бизнес хўжалик юритувчи субъектларни тугатиш ва қайта ташкил қилиш шарт – шароитлари.
1. Банкротлик - рақобат курашининг объектив ходисасидир.
Банкротлик - бу хўжалик судининг қарори билан кичик бизнес субъектнинг иқтисодий қашшоклиги, уни қарз мажбуриятлари бўйича тўловга қобилияцизлигини ошкора эҳлон қилиниши. Бу бозор иқтисодиёти шароитида рақобат кураши натижасида вужудга келадиган оддий ҳолат бўлиб, унда ночор тадбиркорлик тизими ўзининг хўжалик фаолиятини тўхтатади. Банкрот - бу жисмоний ёки юридик шахс (хўжалик юритувчи субъект), хўжалик суди қарори билан иқтисодий қобилиятсиз корхонани қарздор деб аталишидир. Иккинчи вариант амалиётда тадбиркорлик таркибини соғломлаштириш (санация) усули сифатида ишлатилиши мумкин. Санация (лотинча - даволаш, соғломлаштириш маҳносини билдиради)-бу-саноат, савдова бошқа корхоналарини банкротликдан сақлаб қолиш учун йирик банклар ва давлат томонидан ўтказиладиган тадбирлар тизимидир.
Банкротлик қарздор ва кредиторлар орасида қарзларни тўлаш тўғрисида тинчлик йўли билан келишиш имкони кўзда тутади. Тинчлик йўли билан келишувнинг қарорини кредиторларнинг умумий мажлисида қабул қилинади ва хўжалик суди тасдиқлайди.
Банкротлик замини - бу маҳлум ҳақиқий ҳолат бўлиб, уни аниқ шароитни ҳисобга олиб баҳолаш зарур. Ёмон ният ва қалбаки банкротлик муаммосини қўшимча равишда қайта қўриб чиқиш талаб этилади.
2. Кичик бизнес корхоналарининг инқирозга учраши сабаблари
Хорижий давлатлардаги корхоналарнинг оёққа туриши ва тараққиётига оид тажрибалардан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш керакки, кичик бизнес корхоналари молиявий кризиси ва банкротлигининг сабаблари -бу талабни қисқариши, ишлаб чиқариш ҳажмини пасайиши, уни издан чиқиши ва маҳлум бошқарув тизимининг йўқлигидир.
Кичик бизнес корхоналари банкрот бўлиш имконини баҳолашда қуйидаги кўрсатгичлар нисбатини таҳлил қилиш зарур:
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 24 июн 2005йда қабул қилинган “Тадбиркорлик субъектларининг хўжалик соҳасидаги хуқуқбузарликлари учун молиявий жавобгарлигини эркинлаштириш тўғрисида” Фармонида қуйидагилар белгилаб қўйилди – биринчидан, тадбиркорлик субъектлари томонидан биринчи марта содир этилган, қасддан қилинмаган ва кам аҳамиятли, шунингдек Давлат буджети ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар камроқ тушишига олиб келмайдиган ҳуқуқбузарликлар учун мансабдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда материалларни суд органларига тақдим этмасдан фақат маҳмурий жавобгарлик чоралари кўлланилади; иккинчидан, материаллар суд инстансияларига топширилган ҳолларда, тадбиркорлик субъекти солиқлар, йигимлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаганлик учун содир этилган ҳукукбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрнини бир ой мобайнида ихтиёрий равишда қоплаган ҳамда унинг оқибатларини бартараф этган, жумладан пеня тўлаган тадбиркорлик субъекти молиявии санксиялар қўлланили-шидан озод этилиши белгилаб қўйилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |