Кириш диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Download 93.08 Kb.
bet1/5
Sana14.11.2023
Hajmi93.08 Kb.
#1772285
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2. Кириш. 01.04.2021


КИРИШ
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё деҳқончилигида энергия ва ресурслар сарфини камайтириш ва тупроқ унумдорлигини оширишга йўналтирилган юқори самарадорликка эга технологиялар ва техника воситаларини яратиш ҳамда уларни жорий этиш етакчи ўринни эгаллайди. Дунё бўйича 886,3 млн. гектар майдонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади, уларнинг 34,6 фоиз қисмида эса тупроқни ҳимоялайдиган минимал ва ноль технологиялар ҳамда уларнинг техника воситалари жорий этилганлигини1 ҳисобга олсак, ғўзапоядан органик ўғит сифатида фойдаланиш учун уни майдалашнинг илғор технологиялари ва замонавий техника воситаларини ишлаб чиқиш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Шу жиҳатдан ғўзапояларни майдалашда ресурстежамкорликни оширадиган самарали техника воситасини ишлаб чиқишга катта эътибор қаратилмоқда.
Жаҳонда ғўзапоядан органик ўғит сифатида фойдланиш учун уни майдалашнинг ресурстежамкор технологиялари ва уларни амалга оширадиган техника воситаларининг янги илмий-техникавий асосларини ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида меҳнат ва энергия сарфини камайтириш, ресурсларни тежаш ҳамда машиналар юриш қисмларининг тупроққа салбий оқибатларини бартараф қилиш учун бир вақтда бир нечта операцияларни бажарадиган комбинациялашган агрегатларни қўллаш юзасидан кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада, жумладан, бир ўтишда пахта далаларидаги ғўзапояларни кўмиш ва шудгорлаш, бир ўтишда ғўзапояларни майдалаб далага сочиш ва ғалла экиш, кузда бир ўтишда ғўзапояли далаларнинг қаторлар орасини юмшатиш ва ғалла экиш, шудгорлаш ва унинг натижасида ҳосил бўлган йирик кесакларни майдалаш ҳамда юзани текислаб экишга тайёрлаш, пушта олиш ва унинг тагига қатламли ўғит бериш, тупроқни ағдармасдан саёз ишлов бериб уруғ экиш каби усуллар ва техника воситаларини маҳаллий шароитга мослаштириш, тупроққа минимал ишлов бериб ерни экишга тайёрлаш учун техника воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни жадаллаштириш, ғўзапояли далаларни пуштага экиш учун тайёрлашнинг анъанавий тизимини такомиллаштиришга бағишланган қатор илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган. Ушбу йўналишда, ғўзапояларни майдалаб далага сочиш ва ғалла экиш агротадбирларини бир ўтишда бажариб кетадиган самарли техника воситасини яратиш, технологик жараёнини асослаш, унинг ғўзапоя ва тупроқ билан таъсирлашиш жараёнида ресурстежамкорликни таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу жиҳатдан ғўзапояларни бир ўтишда майдалаб далага сочиш ва ғалла экиш агротадбирларини бажарадиган ихчам ва қулай ишчи қисмли агрегатни яратиш зарур ҳисобланади.
Республикамиз қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ресурсларни тежаш, қишлоқ хўжалиги экинларини илғор технологиялар асосида етиштириш ва юқори унумли қишлоқ хўжалик машиналарини ишлаб чиқиш юзасидан кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта учтувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” нинг иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари қисмида иқтисодиётимизнинг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланган қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш йўналишида “... қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳасига интенсив усулларни, энг аввало замонавий сув ва ресурсларни тежайдиган агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори қишлоқ хўжалиги техникаларидан кенг фойдаланиш”2 вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифаларни бажаришда, жумладан бир ўтишда ғўзапояни майдалаб далага сочадиган ва ғалла экадиган қурилмани ишлаб чиқиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги ПҚ-4410-сонли “Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4575-сонли “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2020 йил 11 майдаги ПҚ-4709-сонли “Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарорлари ҳамда мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади3; 225-230-б., 4; 236-240-б., 5, 6, 7, 8; 8-11-б..

Download 93.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling