Кириш I. Инфляция мазмун-моҳияти, инфляция жараёни, қонуниятлари, инфляция турлари


Download 39.7 Kb.
bet1/8
Sana16.06.2023
Hajmi39.7 Kb.
#1515948
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Инфляциянинг юзага келиш сабаблари ва ривожланиш омиллари Реферат




КИРИШ
I. Инфляция мазмун-моҳияти, инфляция жараёни, қонуниятлари, инфляция турлари.
1.1. Инфляция ва унинг пайдо бўлиш шакллари
1.2. Инфляция турлари
1.3. Инфляция кўрсаткичлари
1.4. Инфляциянинг мамлакат иқтисодиётига таъсири.
ХУЛОСА
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

КИРИШ
Инфляция — моҳиятан муомаладаги қоғоз пуллар массасининг таклиф қилинаётган реал товарлар ҳажмига нисбатан ҳаддан зиёд кўпайиб кетиши ва пулнинг қадрсизланиши, пировардида товарлар ва хизматлар баҳосининг изчил кўтарилиб бориши, пулнинг харид қуввати пасайиши жараёнларини англатади. У XVIII аср ўрталарида таъминланмаган жуда кўп миқдордаги пулнинг муомалага чиқарилиши туфайли ушбу тизимда рўй берган инқироз сабабли юзага келган. Ўрни келганда эслатиш жоизки, ривожланган мамлакатлар тажрибаси инфляция баъзан меъёр даражасидаги пул массаси мавжуд бўлганда ҳам юзага чиқиши мумкинлигини кўрсатади.
Ҳозирги замон инфляцияси товарлар ва хизматлар баҳоларининг мунтазам ўсиши натижасида пулнинг харид қобилияти пасайиши билан бир қаторда, ишлаб чиқаришдаги номутаносибликлар, пул муомаласи, молия ҳамда кредит соҳасидаги салбий ҳолатлар билан ҳам таснифланади.
Инфляция рўй беришининг асосий сабаблари иқтисодиёт тармоқлари, жамғарма ва истеъмол, талаб ва таклиф, давлат даромадлари ва харажатлари, хўжаликларнинг пул массаси ва унга бўлган талаби ўртасидаги номутаносиблик ҳамда марказий банкнинг кредит экспанцияси ҳисобланади.
Ушбу омиллар ўз моҳиятига кўра инфляция ва унинг даражасига турлича таъсир кўрсатади. Халқаро миқёсда етакчи иқтисодчи олимлар инфляцияни келтириб чиқарадиган унсурларни асосан икки — ички ва ташқи гуруҳларга ажратадилар.
Ўз навбатида, ички омилларни моҳиятига кўра пулли (монетар) ва пулсиз омилларга ажратиш мумкин. Пулли омилларга давлат молиясининг инқирози, давлат бюджети тақчиллигининг мавжудлиги, давлатнинг ички ва ташқи қарзлари кўпайиши, пул эмиссияси, кредит дастаклари айланишининг авж олиши, пул айланмасининг жадаллашиши ва бошқалар киради. Пулсиз омиллар эса миллий иқтисодиёт тармоқлари ўртасидаги номутаносиблик, тармоқларнинг иқтисодий жиҳатдан бир маромсиз ривожланиши, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида монополия (олигополия)нинг мавжудлиги, нархни шакллантиришдаги давлат монополияси, марказий банкнинг кредит экспанцияси ва бошқалардан иборат бўлади.
Ташқи омиллар асосан муайян давлат тараққиётига таъсир ўтказадиган ва жаҳонда содир бўлаётган жараёнларда ўз ифодасини топади. Уларга турли мамлакатларда яққол кўзга ташланадиган ва айрим соҳаларга тааллуқли хом ашё, энергетика, нефть, валюта инқирозларини, шунингдек, бирон-бир давлатнинг бошқа мамлакатларга нисбатан олиб бораётган давлат миқёсидаги валюта сиёсатини ҳамда валюта ва олтин экспортининг яширинча амалга оширилишини киритиш мумкин.
Халқаро амалиёт тажрибасидан маълум бўлишича, инфляция асосан уч йўналишда кўзга ташланади.
Биринчи йўналишда мамлакатда маҳсулотлар, ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар нархлари асоссиз равишда ўсиб кетгани боис миллий пул бирлиги аста-секин қадрсизлана бошлайди. Бора-бора унинг харид қуввати камаяди.
Иккинчи йўналишда миллий валюта курси хорижий валюталарникига нисбатан пасаяди. Қарабсизки, хўжалик юритувчи субъектлар ва мамлакат аҳолиси эркин муомаладаги хорижий валюталар (АҚШ доллари, евро, йена ва бошқалар)ни жамғаришга киришади.
Учинчи йўналишда олтинга бўлган ва миллий пул бирлигида ифодаланган нарх кўтарилиб кетади. Шу боис аҳоли қўлида олтиннинг тўпланиб қолиши, яъни тезаврация — одамларнинг пулга нарсалар сотиб олмай, уни муомалада ишлатмаслик йўли билан жамғариши рўй беради.
Хорижий ва маҳаллий миллий иқтисодий назария вакилларининг таъкидлашларича, миллий иқтисодиёт балансининг бузилиши ва унинг оқибатида инфляция юзага чиқишининг қуйидаги омиллари мавжуд:

  • қоғоз пулларни эмиссия қилишда ва ташқи савдода давлатнинг мутлақ монополияси;

  • ҳозирги замон давлат функцияларини бажариш учун давлат харажатларининг ортиши;

  • касаба уюшмаларининг бюджет муассасалари ишчи-хизматчиларининг иш ҳақларини ошириш бўйича фаолияти;

  • иқтисодиётда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш соҳаларида айрим хўжалик субъектларининг монополия (олигополия)си мавжудлиги.

Юқорида тилга олинган омиллар бир-бирига ўзаро боғлиқ бўлиб, талаб ва таклифларнинг ўсиши ёки пасайишига турлича таъсир ўтказади. Иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар инфляцияга қарши курашиш борасида жуда катта назарий ва амалий тажриба тўплашган. Бироқ инфляцияни бутунлай бартараф этишнинг иложи йўқ. Чунки унинг келиб чиқишига сабабчи бўлган ички ва ташқи, пулли ва пулсиз омилларни тўлиқ йўқотиш мумкин эмас.
Шунинг учун ҳам ҳозирги пайтда бу йўналишдаги энг асосий вазифа инфляцияни бутунлай йўқотиш эмас, балки уни бошқариладиган қилиш ва иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан салбий оқибатларини заифлаштиришдан иборатдир.
Турли мамлакатларда ҳукумат томонидан, мавжуд иқтисодий-ижтимоий шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда, инфляцияга қарши ҳар хил антиинфляцион сиёсат олиб борилади. Айни мақсадда бюджет, ижтимоий, солиқ, баҳо, кредит-молия, саноат-инвестиция, ташқи иқтисодий ва эмиссия билан боғлиқ чора-тадбирлар кўрилади. Бизнинг мамлакатимизда ҳозир инфляцияга қарши курашиш ва миллий пул тизимини мустаҳкамлаш юзасидан асосан қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:
— миллий иқтисодиётни соғломлаштириш, инвестиция фаолиятининг сусайиб кетишини бартараф этиш ва иқтисодий ривожланишнинг оқилона даражасини таъминлаш;
— рақобатбардош, юқори технологик ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва уни такомиллаштириш мақсадида давлат стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш;
— халқ истеъмоли товарлари тайёрловчи корхоналарда ишлаб чиқариш фондлари таркибини ўзгартириш ва замонавий техника ҳамда технологияларни жорий этиш;
— тижорат банкларининг инвестиция ва кредит фаолиятини рағбатлантириш;
— солиқ тизимини такомиллаштириш ва ушбу йўналишда асосий эътиборни солиқларнинг рағбатлантирувчи функциясига қаратиш;
— давлат томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллабқувватлаш;
— пул-кредит сиёсатини иқтисодиётнинг ривожланиши ҳолатига мувофиқ ўзгартириб туриш;
— ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш ва маҳсулотлар, ишлар, хизматларни экспорт қилишни рағбатлантириш;
— эркин бозор баҳоларини сақлаган ҳолда даромадлар, харажатлар ва нарх-навони давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш;
— давлат бюджети тақчиллигини ноинфляцион йўллар билан қисқартириш;
— давлатнинг стратегик олтин-валюта захираларини чуқур таҳлил қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш.
Албатта, юқорида таъкидлаб ўтилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш учун маълум вақт керак. Энг муҳими, оқилона йўлга қўйилган антиинфляцион сиёсат пировард натижада миллий пул бирлиги мустаҳкамланишига ва пул тизими барқарорлашишига хизмат қилади.


Download 39.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling