Компьютернинг атроф қурилмалари


Download 201.5 Kb.
bet1/8
Sana20.06.2023
Hajmi201.5 Kb.
#1630893
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
КОМПЬЮТЕРНИНГ АТРОФ ҚУРИЛМАЛАРИ

КОМПЬЮТЕРНИНГ АТРОФ ҚУРИЛМАЛАРИ

РЕЖА


  1. Принтерлар

  2. Лазерли компакт дисклар

  3. Аудиоадаптер

  4. Сканерлар

  5. Плоттерлар

  6. Сичқонча ва трекбол


Компьютерлар асосий қурилмалардан ташқари бир қатор атроф қурилмаларига ҳам эга. Уларнинг баъзилари билан танишиб чиқамиз.

П ринтерлар. Принтер – маълумотларни қоғозга чиқарувчи қурилма. Барча принтерлар матнли маълумотни, кўпчилиги эса расм ва графикларни ҳам қоғозга чиқаради. Рангли тасвирларни чиқарувчи махсус принтерлар ҳам бор. Принтерларнинг қуйидаги турлари мавжуд: матрицали, пурковчи ва лазерли.

Матрицали принтерлар яқин вақтларгача кенг тарқалган принтерлардан бири эди. Бу принтернинг ёзиш каллагида вертикал тартибда игналар жойлашган. Каллак ёзув сатри бўйлаб ҳаракатланади ва игналар керакли дақиқада бўялган лента орқали қоғозга урилади. Натижада қоғозда белги ёки тасвир пайдо бўлади. Игналар сонига қараб бу принтерлар бир неча турларга бўлинади: 9 игнали, 24 игнали, 48 игнали.

  • игнали принтерда ёзув сифати пастроқ. Сифатни ошириш учун ёзишни 2 ёки 4 юришда бажариш керак.

  • 24 игнали принтер сифатли ва тезроқ ишлайди.

  • 4 8 игналиси ёзувни жуда сифатли чиқаради.

Матрицали принтерлар тезлиги бир бет учун 10 секунддан 60 секундгача.

Пурковчи принтерда тасвир қоғозга махсус қурилма орқали пуркаладиган сиёҳ томчиларидан юзага келади.

Пурковчи рангли принтер сифати лазерли принтерга яқин, нархи арзон ва шовқинсиз ишлайди. Шунинг учун ҳозирги кунда кўпчилик ундан фойдаланяпти. Тезлиги бир бет учун 15 дан 100 секундгача.

Л азерли принтерлар матнларни босмахона сифати даражасига яқин даражада чоп этишни таъминлайди. У ишлаш нуқтаи назаридан нусха кўчирувчи ксероксга яқин. Бунда фақат босувчи барабан компьютер буйруғи ёрдамида электрланади. Бўёқ доначалари зарбланиб барабанга ёпишади ва тасвир ҳосил бўлади. Тезлиги бир бет матн учун 3 дан 15 секундгача. Расм учун кўпроқ, катта расмлар учун 3 минутгача вақтталаб қилади. Ҳозирги кунда минутига 15-40 бетгача чоп этадиган лазерли принтерлар бор.


Download 201.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling