Корхона пул маблаълари ва ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш тартиби режа: Корхона пул маблағларини ҳисоби


Download 204.47 Kb.
bet1/6
Sana16.06.2023
Hajmi204.47 Kb.
#1508039
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-мавзу КОРХОНА ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ


КОРХОНА ПУЛ МАБЛАЪЛАРИ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ

РЕЖА:


1. Корхона пул маблағларини ҳисоби,
2. Банк орқали ҳисоб-китоб счётларида операция олиб бориш.
3. Ҳисоб-китоб счёти бўйича операцияларни ҳисобга олиш.
4. Касса операцияларини ҳужжатлаштириш ва ҳисобга олиш.
Корхоналар ўзининг фаолияти жараёнида бошқа корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик ва молиявий алоқаларни амалга оширишга тўғри келади. Корхоналарда олиб бориладиган ҳисоб-китоб операцияларини нақд пул билан юритиладиган ҳисоб-китоблар ва нақд пулсиз, яъни пул ўтказиш йўли билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларга бўлиш мумкин.
Корхоналарни умумий пул айланмасида мустақил қатнашувининг асосий шарти уларни банкдаги ҳисоб-китоб счётларида етарли пул маблағларини бўлишлигидир. Ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш учун банклар корхоналар ўртасида воситачилик вазифасини бажариши билан бир қаторда бўш пул маблағларини жалб қилиш ва корхоналарга кредитлар бериш каби вазифаларни ҳам бажаради.
Корхоналарнинг ўзаро ҳисоб-китоб операцияларини амалга оширилиши банк томонидан амалдаги қонунларга мувофиқ белгиланади.
Ҳисоб-китобларни тўғри ташкил қилиш, корхоналар ўртасидаги пул маблағларидан мақсадга мувофиқ равишда фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳисоб-китоб операцияларини самарадорлиги кўп жиҳатдан уларни ҳисобга олишни тўғри ва оқилона ташкил қилинишига боғлиқ.
қуйидагилар ҳисоб-китоб операцияларини ҳисобга олишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • Ҳисоб-китоб операцияларини тўла ва ўз вақтида ҳисобга олиш;

  • Пул маблағлари ҳаракати билан боғлиқ бўлган операцияларни ўз вақтида ҳисобга олиш ва назорат қилиш;

  • Ҳисоб-китоб тўлов интизомига риоя қилиниши устидан назорат олиб бориш.

Корхоналар ташкил қилинаётганда ёки қайта ташкил қилинаётганда амалдаги қонунларга асосан хоҳлаган банкларида ўз ҳисоб-китоб счётларини очишлари мумкин. Корхоналар банкларда ўз ҳисоб-китоб счётларини очишлари учун белгиланган ҳужжатларни тақдим этишлари лозим. Бу ҳужжатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • банк бошқарувчисини номига ариза;

  • корхонани очилиши тўғрисида таъсисчилар қарори (нотариал тарзда тасдиқланган);

  • корхона низомининг асл нусхаси;

  • банкнинг махсус бланкаси: корхона кредит бошқарувчиларининг нотариал тасдиқланган шахсий имзолари (директор, бухгалтер, кассир). Корхонани айлана муҳри, корхонанинг штампи;

  • корхона рўйхатга олинганлиги хақида маълумотнома;

  • солиқ инспекцияси ва пенсия фондида рўйхатда турганлиги тўғрисида маълумотнома;

  • корхона раҳбари, бош бухгалтер ва кассирини вазифага тайинланганлиги хақида корхона буйруғининг нусхаси, агарда бухгалтерни ўзи кассир вазифасини ҳам бажарса, бу тўғрисида ҳам алоҳида буйруқ кўрсатилиши керак.

Тақдим этилган ҳужжатлар банк томонидан ўрганилиб чиқилиб тўғри деб топилса, банк ва корхона ўртасида хизмат кўрсатиш шартномаси имзоланади ва банк бошқарувчисини кўрсатмаси билан корхонага йигирматта рақамли ҳисоб-китоб счёти берилади ва шу куннинг ўзидан банкда махсус счёт очилади. Корхоналар банкда ўз ҳисоб-китоб счётини очиши билан бир қаторда шу очилган ҳисоб-китоб счётининг таркибига қуйидаги қўшимча счётлар ҳам очишлари мумкин.

  • бюджет билан ҳисоблашиш счёти;

  • валюта счёти;

  • кореспонденция счёти;

  • якуний счёт;

  • ҳисоб-китоб счёти;


Download 204.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling