Курс иши мавзу: “Бюджет-соли сиёсатининг и тисодий усишга таъсири”


Download 356.91 Kb.
bet1/6
Sana13.11.2023
Hajmi356.91 Kb.
#1769797
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Курс иши мавзу “Бюджет соли сиёсатининг и тисодий усишга таъсир


Курс иши мавзу: “Бюджет-соли сиёсатининг и тисодий усишга таъсири”

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
Иктисодиёт” кафедраси

“Иктисодиёт назарияси” фанидан

КУРС ИШИ
Мавзу: Бюджет-соли^ сиёсатининг и^тисодий усишга таъсири”
Бажарди: Молия факултети СММ-50 гурух талабаси Х.Кенжаева
Текширди: кат.,ух. Б.Турсунов

ДЕНОВ - 2023

Бюджет даромадларини шакллантириш манбалари 4


Бюджет даромадларини шакллантириш механизмлари 10
4-расм. АЁҚШ да солиқларнинг таксимланиши. 15
Бюджет даромадларини шакллантиришга таьсир этувчи омиллар. Хориж тажрибаси. 16
Фойдаланилган адабиётлар руйхати 24

Кириш
Мамлакатимизда бюджет-солиқ сохасида олиб борилаётган ислохотлар замирида ахоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, иктисодий баркарорликни таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожига кенг имконият яратиш максади мужассамдир. Хусусан, иктисодиётда солик юкини янада камайтириш, солик солиш механизмини соддалаштириш хамда солик маъмурчилигини такомиллаштириш борасидаги чора-тадбирлар ана шу максад руёбига каратилмокда.

Шу сабабли, “2017-2021 йилларда Ўзбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегиясида”да тармоклар ва минтақаларни барқарор ривожлантириш хисобига ижтимоий муаммоларнинг хал этилишини таъминловчи махаллий бюджетларнинг даромад манбаини кенгайтириш вазифаси қўйилган бўлиб, ушбу вазифани бажаришда қуйидаги масалаларни хал этиш кўзда тутилади:

  • минтақаларнинг ишлаб чиқариш салохиятини кенгайтириш;


  • махаллий бюджетлар даромадларини ошириш мақсадида, солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш;


  • харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганини сақлаб қолган холда, давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш, махаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустахкамлашга қаратилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш ва бошқалар.


Ушбу вазифаларни тўлақонли бажарилиши тармоқлар ва минтақаларни барқарор ривожлантириш хисобидан махаллий бюджетларнинг даромад манбаини кенгайтириш, ўз-ўзидан махаллий хокимиятнинг турли хилдаги ижтимоий-иқтисодий тадбирларни амалга ошириш имкониятини кенгайтиради.


Ижтимоий-иктисодий сохадаги давлат сиёсатининг жойлардаги самарали ижроси махаллий ўзини-ўзи бошкариш органларининг молиявий имкониятларига богликдир. Замонавий шароитларда эса махаллий бюджетларнинг даромад базасини шакллантириш амалиёти уларнинг тулик молиявий мустакиллигини таъминлаш билан бирга, худуд иқтисодий салохиятидан оқилона фойдаланиш орқали бюджетга тушумларни купайтиришда махаллий давлат хокимияти органлари рағбатлантирувчи тавсифга эга булмаётир.
Ўзбекистан Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу сохадаги муаммоларга тўхталиб, “.худудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни молиялаштириш учун махаллий бюджетларнинг маблағлари етарли эмас”,
-деб таъкидлаб ўтдилар.
Дархақиқат, бугунги кунда махаллий бюджетлар даромадини ошириш, уларнинг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, бунда илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш хамда кенг қуллаш орқали ушбу масалага тизимли ёндашиш мухим ахамият касб этади.
Мавзунинг долзарблиги шундаки:
  • Республикамизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислохотлар барқарор ўсиб борувчи даромадлар базасини талаб хилади;


  • Амал қилаётган солиқ маъмурчилигини тубдан такомиллаштириш лозим;


  • Солиқ маъмурчилигида информацион технологиялар кам қўлланилади;


  • Солиқнинг рағбатлантирувчи функциялари тўла намоён бўлмаган.





Download 356.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling