Курс иши мавзу: Пул маблағлари ва пул эквивалентлари


Download 33.45 Kb.
bet1/7
Sana05.04.2023
Hajmi33.45 Kb.
#1276598
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Пул маблағлари ва пул эквивалентлари курс иши Хатамова Дилноза


УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ИРРИГАТЦИЯ ВА КИШЛОК ХУЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАТЦИЯЛАШ МУХАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ

Молиявий хисоб ва хисобот фанидан




КУРС ИШИ

Мавзу: Пул маблағлари ва пул эквивалентлари


ҳисоби.
Бажарди: «Бухгалтерия хисоби ва аудит» факультети,
Хатамова Дилноза 219 гурух талабаси
Текширди:

ТОШКЕНТ – 2021й



Пул маблағлари ва пул эквивалентлари ҳисоби.

Режа:

1. Пул маблағлари аудитининг асосий вазифалари ва манбалари

2. Корхона кассасини қайта руйхат қилиш тартиби

3. Кирим ва чиқим касса хужжатлари аудити

4. Банк операцияларининг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими ҳолатини текшириш 

5. Ҳисоб китоб счетидаги пул маблағлар аудити

6. Валюта счётидаги пул маблағлар аудити

7. Банкдаги махсус счетлар буйича операциялар аудити.


1. Пул маблағлари аудитининг асосий вазифалари ва манбалари

Пул маблағларининг аудиторлик текширувини касса ишларини текширишдан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Касса муомалалари Узбекистон Республикаси Марказий банкининг 1998 йил 24 январ 376-сонли қарори билан Тасдиқланган «Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари» билан тартибга солинади. Мазкур хужжат нақд пулларни сақлаш уларни қабул қилиш касса хужжатларини расмийлаштириш ва касса китобини юритиш касса тартибига риоя қилиш низомидан назорат урнатишнинг ягона тартибини белгилайди.

Касса ва касса жараёнларининг аудити аудитор фаолиятининг маъсулиятли ва мураккаб турларидан биридир. Чунки, касса - корхонадаги нақд пул маблағлари мавжуд булган ягона жойдир. Касса ва касса жараёнларининг аудити қуйидаги учта йуналишдан иборат:

Кассадаги пул маблағларининг мавжудлигини қайта руйхат қилиш (инвентаризация).


Кассага тушаётган пул маблағларини уз вақтида ва тулиқ кирим қилинишини текшириш.
Пул маблағларининг ҳаражатларга туёри сарфланиши ва мақсадли ишлатилишини текшириш.
Аудитор касса ва касса жараёнларининг аудитини Узбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан тасдиқланган «Касса операцияларини юритиш қоидалари» ва бошқа меъёрий хужжатларга асосан амалга оширади. Мажуд қоидаларга биноан, пул маблағлари аудити ялпи усул билан амалга оширилади, яъни касса операциялари билан шуёулланадиган ва пул маблағлари сақланадиган барча объектлар текширилиши зарур. Бундан ташқари, пул маблағлари билан амалга ошириладиган бутун бир операциялар буйича бошқа узаро боёлик булимлар билан қарши текширишлар утказиш зарур. Буларнинг барчаси текширувчилардан юқори касб малакаси ва маъсулиятни такозо этади.

Пул маблағлари аудитининг асосий вазифалари қуйидагилар:




  • пул маблағлари, кимматли коғозлар, катъий ҳисобот бериладиган бланкалар хақиқатда мавжудлигини ҳисобга олиш маълумотларига мувофиқлигини аниқлаш;


  • над пул ва бошқа қийматликларни сақлаш шароитлари таъминланлигини текшириш;


-касса операциялари юритилишининг nасдиқланишининг низомла ва қоидаларга мувофиқлигини аниқлаш;




  • кассада пул мавжуд булиш лимитига, операция ва хужалик сарфларига ҳамда бошқа эхтиёжларга ҳисобот бериш шарти билан пул бериш шартларига риоя қилинишини текшириш;


  • пул маблағларини сарфлашнинг мақсадга мувофиқлиги ва қонунийлигини текшириш;


  • банк обороти ёзувларининг корхона касса дафтаридаги ёзувлар билан бир хиллигини аниқлаш;


  • банк кучирмаси ва ҳар бир операцияни Тасдиқловчи бирламчи хужжатлар мавжудлиги текшириш;


  • банкдан чек буйича олинган нақд пул маблағларининг кассага уз вақтида ва тулиқ кирим қилинишини текшириш;


  • банкдаги исобвараклардан махсулот етказиб берувчиларга, курсатилган иш ва хизматлар учун ташкилотларга, жамгарма банкларнинг номига, бошқа дебиторлар ва кредиторларга карз суммаларини утказилишининг туёрилиги ва қонунийлигини текшириш;


  • чек дафтарчалари ва кучирмаларини сақлаш, улар буйича банкдан нақд пул олишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши, тулдирилмаган чекларда имзоларнинг йуқлигини аниқлаш;


  • иш хаи тулаш муддатларига риоя қилинишини текшириш ва бошқалардан иборат.



^

Download 33.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling