Куштепа тумани хтбга карашли 21 – умумий урта таълим мактабида утказилган йигилиш


Download 44 Kb.
bet1/2
Sana10.11.2023
Hajmi44 Kb.
#1763546
  1   2
Bog'liq
139 йиғилиш баёни


Қўштепа тумани ХТБга қарашли 21 – умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган йиғилиш
БАЁННОМАСИ
“___”_________201_ йил Шаҳартепа МФЙ
Йиғилиш раиси: М.Ғофурова
Котиба: Х.Ғофурова
Қатнашдилар: 362 нафар ота - оналар ва педагог ходимлар, мактаб куратори - Н.Қирғизбоев, МФЙ раиси - М.Зокиров, Шахартепа МФЙ имомҳатиби – О.Аҳмадалиев, профилактика инспектори - Б.Абдурахимов, ММИБДЎ- У.Пўлатов, мактаб рухшуноси – М.Хасанбоева ёшлар етакчиси – А.Мирзаев
Кўриладиган масала



  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012-йил 21-майдаги 139-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги низомнинг ижросини таъминлаш.

Йиғилишни мактаб дирекори М.Ғофурова очиб бериб, йиғилганларга кун тартибидаги масала юзасидан тушунчалар бериб ўтди. Шундан сўнг мактаб ота-оналар қўмитаси раиси А.Абдуллаев маъруза қилди: у ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012-йил 21-майдаги 139-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги низомнинг бандлари, бу қарордан келиб чиқадиган тадбирлар режаси ва қарорнинг ижросини амалга ошириш учун амалга ошириладиган вазифалар хақида гапирди. Айниқса, таълим муассасаларида мобил телефондан фойдаланишни тўғри йўлга солиш, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг телефондан фойдаланиш, уларда мавжуд бўлган турли фахш,бузғунчилик,зўравонлик,диний экстремизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи мусиқа,видео ва фоторасмларнинг бўлмаслигини назорат қилиш тартиби хақида алохида тўхталиб, бундай маълумотлар ўқувчилар онгини захарлаши,ўзига бўлган ишончини йўқотиши, пессимистик рухни уйғотиши ва улар онгида маънавий бўшлиқнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади, уларда ўз юртига бўлган мухаббати сўниб боради, яқинларига бўлган мехр-мухаббати камаяди,ишончи йўқолади. Баъзи мактаб ўқувчилари машғулот пайтида дарсни тинглаш,билим олиш ўрнига телефондаги турли расм ва видеороликларни томоша қилиш, СМСлар жўнатиш ёки қабул қилиш билан машғул бўлишмоқда. Хозир аксар синфлар ўқувчилари орасида кимнинг қандай телефон маркаси тутишига қараб табақаланиши хам кузатилмоқда. Бизнинг келажагимиз ворислари бўлган ёшларимизнинг бундай маънавий ахлоқсизлик ботқоғига тушиб кетишининг олдини олиш борасида оила, махалла ва таълим муассасаси хамкорликда иш олиб бориши, шундай воқеалар кузатилганда биргаликда харакат қилиш ва бундай нохуш ходисаларга қарши курашиш масалалари асосий вазифа бўлтб турибди.


Музокара учун сўзга чиққан Шахартепа МФЙ раиси М.Зокиров хам бу масалада ўз фикрини билдириб, қуйидагиларни айтиб ўтди: юқорида айтилган хамма фикрларни қўллаб-қувватлаймиз, биз ота-оналар хам бу масалада бефарқ бўлмаслигимиз керак, фарзандларимиз қўлига замонавий мобил алоқа воситалари олиб беришдан олдин уларнинг маънавий бойлигини ошириш, миллий урф-одатларимизга содиқ қилиб тарбиялашимиз керак. Ёшларимизнинг онги хали ёзилмаган оппоқ қоғоз варағидек покиза, унга турли бузғунчи ғояларнинг ўрнашиб олишига йўл қўймаслигимиз керак.
Сўзга чиққан Шаҳартепа МФЙ профилактика инспектори Б.Абдурахимов хам ўз фикрларини айтиб ўтди: мактабда телефондан фойдаланишнинг олдини олиш учун педагогик жамоаларга амалий ёрдам беришимиз керак, бунинг учун қуйидаги таклифни киритаман: агар ўқувчи таълим муассасасига телефон билан келса, 1-марта телефонни ота-онасига бериш, улардан тушунтириш хатини олиш, агар шундан кейин хам қўлга тушса, уларга қарши чоралар кўриш. Мана шундай кескин чоралар кўрмасак, аҳволни ўнглаб бўлмайди.
Шундан сўнг мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Мадаминова сўзга чиқиб, у ўз сўзида мобил алоқа воситаларидан фойдаланиш кўпгина оилаларнинг тинчлигини бузаётганлиги, баъзи бир оилаларнинг ажралиш даражасига бораётганлиги хақида таъкидлаб ўтди. Айниқса, ёшларимизнинг телефондан фойдаланиш қоидаларига амал қилмасликлари, одоб-ахлоқ қоидаларини билмасликлари ва телефондан меъёрдан ортиқ фойдаланиш бўлғуси оналар учун қандай аянчли оқибатларга олиб келиши хақида маълумот берди.
Сўзга чиққан ММИБ директор ўринбосари У.Пўлатов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: ҳозирги кунда ўқувчилар ўртасида “WhatsApp”, “Telegram”, “Viber”, “WeChat” каби мобил дастурлар ҳамда “Youtube” портали орқали вахшийлик, беҳаёлик, зўравонлик, диний экстремизм каби маънавиятимизга зид бўлган ва юртимиздаги тинчлик-осойишталикка раҳна солувчи бошқа материалларни ўзаро алмашиш, тарқатиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шунингдек, ўқувчиларни дарс ёки тунги вақтларда “Интернет клуб” ва “Интернет кафе”ларда бўлишлари, интернет тармоқлари орқали ҳалқаро миқёсда диний экстремистик ва террористик ташкилот деб тан олинган “Ироқ ва Шом Ислом давлати” (ИШИД) ва бошқа шу каби жангари гуруҳларнинг диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғирилган видеороликлар, жангарилар томонидан бегуноҳ инсонларнинг ваҳшийларча қатл этилиши акс этган видеолавҳалар, суръатлар ва бошқа турли диний мазмундаги ёзма материаллар билан танишиш, уларни қўчириш ва тарқатиш ҳолатлари аниқланган.Ўқувчи ёшлар тарбиясидаги бундай нохуш ҳолатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва кенг жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Юқоридаги салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ўқувчи ёшлар онги ва дунёқарашига салбий таъсир кўрсатувчи барча омилларнинг олдини олиш юзасидан тегишли чоралар кўриш зарурлиги, зудлик билан мактабда ўқувчи рейдларини ўтказиб, ота-оналарга мавжуд вазиятни тўғри тушунтирган ҳолда таълим муассасаларида ўқувчилар томонидан мобил телефонларидан фойдаланишни таъқиқлаш тўғрисидаги йиғилиш қарорларини қабул қилинишини ҳамда унга қатъий амал қилинишини таъминлашни таклиф этди.
Юқоридагиларни инобатга олиб,

Download 44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling