М 00-00-00 сонли Шартнома
Download 39.02 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- «UNIPROF KASBLAR AKADEMIYASI» МЧЖ
- 1. Таърифлар 1.1 Шартнома шартлари Буюртмачи ва Ижрочининг муносабатларини тартибга солади ва қуйидаги таърифларни ўз ичига олади: 1.1.1 Ижрочи
- Буюртмачи
- Ўқувчилик имконияти
- 2. Шартнома предмети
М 00-00-00 сонли Шартнома Тошкент ш. «____ » март 2023 й. «MODME» МЧЖ, бундан буён матнда “Ижрочи” деб юритилади, Устав асосида фаолият юритувчи директор О.О. Зиёдуллаева номидан, бир томондан ва «UNIPROF KASBLAR AKADEMIYASI» МЧЖ бундан буён матнда “Буюртмачи” деб юритилади, Устав асосида фаолият юритувчи Махсудов Исломбек Ахатжон ўғли. номидан, иккинчи томондан, биргаликда “Тарафлар” деб юритилади, Қуйидагилар тўғрисида мазкур Шартномани туздилар: Буюртмачи_ва_Ижрочининг_муносабатларини_тартибга_солади_ва_қуйидаги_таърифларни_ўз_ичига_олади:__1.1.1_Ижрочи'>1. Таърифлар 1.1 Шартнома шартлари Буюртмачи ва Ижрочининг муносабатларини тартибга солади ва қуйидаги таърифларни ўз ичига олади: 1.1.1 Ижрочи – юридик шахс («MODME» МЧЖ). 1.1.2 Буюртмачи – Ижрочи билан мазкур Шартномани тузган юридик ёки жисмоний шахс. 1.1.3 Интернет-сайт – виртуал серверда жойлаштирилган ва ягона тузилмани ҳосил қиладиган веб-саҳифалар мажмуи. 1.1.4 Ўқув курси – Буюртмачи Ижрочининг интернет-сайтида жойлаштирадиган битта ўқувфани бўйича таълим беришга қаратилган, режа ва жадвал асосида олиб бориладиган ўқув машғулотлар серияси. 1.1.5 Ўқувчилик имконияти –бўйича таълим олиши учун имконият яратилган жисмоний шахс. 1.1.6 Солиштирма файл – Ижрочи томонидан тузиладиган, курси ўқувчилар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган файл.Буюртмачи томонидан сайтда олдиндан юкланган ўқув ҳисобот даври (1 ой) учун 2. Шартнома предмети 2.1.Шартномага мувофиқ, Ижрочи Буюртмачининг топшириғига асосан Буюртмачига тегишли ўқув курси ва (ёки) хизматлар тўғрисидаги ахборотни Шартноманинг 2.2- бандида кўрсатилган Ижрочининг сайтида (бундан буён матнда “Сайт” деб юритилади) жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш мажбуриятини олади, Буюртмачи эса Шартномада белгиланган тартибда ва шартларда Ижрочи томонидан кўрсатиладиган Хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. 2.2.Ижрочи Буюртмачи томонидан тақдим қилинадиган ахборотни қуйидаги манзил бўйича Интернет тармоғидаги сайтга жойлаштиради: https://modme.uz/. 2.3.Интернет тармоғида жойлаштирилган ахборот материали Шартнома объекти ҳисобланади. Буюртмачи томонидан юкланадиган ўқув курси ҳамда ўқув марказининг талабалари, ўқитувчилари, ходимлари ва ўқув жараёни тўғрисидаги маълумотлар ахборот материали ҳисобланади. 2.4.Буюртмачига тегишли ахборот материали ва (ёки) хизматлар Буюртмачи кучлари билан расмийлаштирилади. 2.5.Буюртмачи Сайтда ахборотни мустақил равишда жойлаштиради. 2.6.Ижрочи Шартнома шартларига мувофиқ Буюртмачига жойлаштирилган ахборотга Сайтни янгилаш, шунингдек техник ёрдам бериш шаклида келгуси хизматларни кўрсатади. 2.7.Буюртмачи ва Ижрочи ўртасидаги ўзаро муносабатларни ташкиллаштириш учун Шартномада назарда тутилган тартибда Буюртмачининг шахсий кабинети рўйхатдан ўтказилади. Download 39.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling