Магнит занжирлари


Download 0.58 Mb.
Sana06.10.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1693240
Bog'liq
Маруза--5. Магнит занжирлар

МАГНИТ ЗАНЖИРЛАРИ

  • Маъруза мавзуси:
  • МАЪРУЗА РЕЖАСИ:
  • 1. Магнит майдони.
  • 2. Тўла ток қонуни.
  • 3. Магнит занжири учун Ом ва Кирхгоф қонунлари.
  • 4. Электромагнит индукция қонуни.
  • 5. Ферромагнит материалларнинг хусусиятлари.
  • 5. Магнит занжирларини таҳлил қилиш.

Таянч сўз ва иборалар

  • Магнит майдон, магнит юритувчи куч, магнит майдон индукцияси, магнит майдон кучланганлиги, магнит оқими, магнит майдон куч чизиқлари, нисбий магнит сингдирувчанлик, магнит доимийси, абсолют магнит сингдирувчанлик, ток, тўла ток, магнит кучланиш, магнит қаршилик, магнит занжири, электромагнит индукция, ферромагнит материаллар, гистерезис, уюрма токлар, Ом қонуни, Кирхгоф қонуни.

МАГНИТ МАЙДОНИ

  • Электр заряд ҳосил қилган электр майдондан магнит майдони шу билан фарқланадики, заряднинг ишорасига қараб, электр куч чизиқлари ёки заряддан тарқалган, ёки унга йиғилиб келган бўлади. Магнит куч чизиқлари эса манбанинг бир қисмидан тарқалиб,. иккинчи қисмига тўпланади, яъни улар узлуксиздир Магнитнинг икки қутбга бўлиниши ҳам шартлидир: алохида шимол ва алохида жануб қутблар мавжуд бўла олмайди. Магнитни қанча парчаламанг, барибир ҳар қандай бўлими яна бир бора икки қутбдан иборат бўлиб қолаверади. Магнит майдонининг таъсир кучини икки усул билан синаш мумкин.

Магнит майдони

МАГНИТ МАЙДОНИ

  • Биринчиси, майдон таъсирида бирор синов магнит массаси mм, ёки компас стрелкаси ҳаракатга тушади
  • Иккинчиси агар майдон ичига электр токли
  • сим киритилса, асосий магнит майдони ва
  • қўшимча (ток ҳосил қилган) майдон ўртасидаги
  • ўзаро таъсир кучини кузатиш мумкин (1.6-а,б,в расм).
  • Шимол қутбидан чиқиб жануб қутбига йўналган ва индукцияга эга бўлган асосий магнит куч чизиқлари майдонидан жой олган сим ичидан ток i ўтаётган бўлса, унинг атрофида ҳосил бўладиган индукцияли қўшимча магнит майдони асосий магнит майдони билан ўзаро ҳаракатга тушади.

ТЎЛА ТОК ҚОНУНИ

  • Бу тенгламалар тўлиқ ток
  • қонунини акс эттиради, яъни
  • бирор берк контур бўйлаб олинган ва магнит кучланганликка тегишли
  • интеграл шу контур қуршаган
  • кесимдан ўтган барча токларнинг алгебраик йиғиндисига тенгдир

Магнит занжири учун Ом ва Кирхгоф қонунлари

  • Магнит занжири учун Ом қонуни қуйидагича ифодаланади:
  • Ф= Uм/Rм,
  • Бунда Uм- магнит кучланиш
  • Rм – магнит қаршилик
    • Магнит занжири учун Кирхгофнинг 1-қонуни
  • Магнит занжири учун Кирхгофнинг 2-қонуни

ЭЛЕКТРОМАГНИТ ИНДУКЦИЯ ҚОНУНИ

ЭЛЕКТРОМАГНИТ ИНДУКЦИЯ ҚОНУНИ

  • Магнит майдонида ҳаракатланувчи ҳар қандай ўтказгич, унинг шакли ва берк занжир ҳосил қилиш қилмаслигидан катъи-назар, бирор миқдорли э.ю.к.га эга бўлади.
  • Ҳосил бўлган ёки индукцияланган Э.Ю.К. катталиги
  • ўтказгичнинг ҳаракат тезлигига боғлиқдир
  • Магнит майдон оқимининг миқдорий ўзгариши магнит энергиясининг рамка атрофида ўзгаришини акс этгиради: магнит оқимининг зўрайиши магнит майдон энергиясини рамкага нисбатан кўпайишига олиб келадиган бўлса, унда ҳосил бўлган Э.Ю.К. тескари йўналган бўлиб, энергетик мувозанатни сақлашга интилади.

Ферромагнит материалларнинг хусусиятлари

  • Магнит индукцияси билан магнит майдон кучланганлиги орасидаги B(H) боғланиш материалнинг магнитланиш тавсифномаси дейилади. Бу тавсифномани тажриба йўли билан олиш мумкин. B(H) тавсифнома бошланғич магнитланиш эгри чизиғи дейилади.

.

  • Магнит майдони даврий равишда ўзгарадиган бўлса, В(Н) боғланиш cимметрик магнитланиш циклларидан иборат бўлади.
  • Бу ҳолдаги айрим тавсифномани гистерезис сиртмоғи дейилади.
  • Br , Bm ,Bc- мос равишда қолдиқ, максимал ва тўйиниш индукциялари.
  • Нс – коэрцитив куч.
  • Нс<4000A/м бўлса, бундай материаллар осон магнитланувчи материаллар ҳисобланади. Агар Нс>4000A/м бўлса, бундай материаллар қийин магнитланувчи материаллар ҳисобланади.
  • Ферромагнит материалларнинг хусусиятлари

Ферромагнит материалларнинг хусусиятлари

МАГНИТ ЗАНЖИРЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ЭТИШ.

  • Магнит занжирини таҳлил қилишда берилган магнит занжиридан ўтаётган магнит оқими маълум бўлиб, унга тегишли МЮК ни топиш керак бўлади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling