Майдоний транзисторнинг асосий параметр ва характеристикалари. Характеристикалари


Download 110.5 Kb.
bet1/3
Sana22.02.2023
Hajmi110.5 Kb.
#1223113
  1   2   3
Bog'liq
10 Майдоний транзисторнинг асосий параметр ва характеристикалари


10. Майдоний транзисторнинг асосий параметр ва характеристикалари. Характеристикалари. Майдоний транзистор занжир элементи сифатида тўртқутбли асбоб эканлигини назарда тутсак, юқорида келтирилган схема асосида унинг статик характеристикалари учун қуйидаги муносабатни оламиз:
Iз = f1(Uзи)|Uси=const, (1.2 )
I4 = f2(Ucи)|Uзи=const, (1.3 )
Iс = G1(Uзи)|Uси=const, (1.4 )
Ic = G2(Ucи)|Uзи=const, (1.5 )
Мазкур функционал боғланйшлардан биринчиси асбобнинг кириш характеристикасини. иккинчиси - тескари узатиш характеристикасини, учиичиси - тўғри узатиш характеристикасини, тўртинчиси эса чиқиш характеристикасини ифодалайди.
Чиқиш ёки сток характеристикаси. Умумий исгок схемаси буйича уланган МТ учун бу характеристика (1.5) да таъкидланганидек, затвор кучланишининг берилган қийматларида cток токи Ic ва сток кучланиши Uси орасидаги муносабатни ифодалайди.
Маълум бўладики, Uзи нинг берилган қийматларида сток кучланишининг ортиши канал кўндаланг кесимининг сток сохадан бошлаб торайиб боришига ва демак, канал қаршилигининг ортишига олиб келади. Шу сабабли сток токининг ўсиш сурати камаяди. МТ нинг тегишли иш режими силлиқ канал режими деб ном олган.
Бирок, Uси кучланишнинг янада ортиши унинг муайян қийматларидан бошлаб сток токи Iс нинг деярли ўзгармас бўлиб қолишига олиб келади, яьни тўйиниш режима кузатилади.
6-расм. Р-П ўтиш ёрдамида бошқарилувчи майдоний транзторнинг чиқиш ёки сток характеристикалар оиласи.
Реал холатда бу икки жараён бир вақтнинг ўзида содир бўлиб, сток токи Iс нинг юқори томондан чекланишига сабаб бўлади. Бироқ канал қаршилиги Uси кучланишга пропорционал эмас, сал секинрок ўсади. Бунинг оқибатида тўйиниш режимида токнинг бироз ортиши кузатилади.
Шу ўринда туйиниш режимида канал қаршилиги Rkэмас, унинг дифференциал қаршилиги rk чексизликка интилишини таъкидламоқ лозим.
Сток кучланиши Uси нинг тўйиниш режими бошланишига мос келган қийматини тўйиниш кучланиши (Uси.т.) деб юритилади.
Ўз-ўзидан равшанки, Uзи ва Uси кучланишлар ёндош р-n ўтишлар кенглиги ва канал кўндаланг кесимнинг катталигига бир хил таъсир қилади. Бундан, сток олди сохада
|Uзи.б.| =|Uзи|+Uси.т.
ёки
Uси.т. =|Uзи.б.|-|Uзи|
деган хулосага келиш мумкин. Бу деган сўз, затвор кучланишининг ортиши билан туйиниш режими Uси нинг кичикрок қийматларидан бошлаб содир бўлади. Канал қаршилигининг ортиши ўз навбатида бу режимга тегишли сток токи Iс нинг камайишига ҳам олиб келади.
Сток кучланиши Uси нинг етарли катта кийматларида тескари уланган р-п утишда кечладиган кучкисимон тешикли ходисаси туфайли сток токининг кескин ортиши юз бериши мумкин. Асбобдан фойдаланиш нуктаи назаридан номакбул булган бу холатнинг олдини олиш учун одатда унинг эксплуатацион-меёрий хужжатида сток кучланишининг юкори чегара киймати Uсин курсатилган булади (6-расм).
Сток характеристикалари оиласининг тавсилотига багишланган баённинг сунгида шуни такидлаш лозимки, бу характеристикаларнинг туйи­ниш режимига мос келган кия булаклари асбобнинг ишчи сохасини ташкил этади. Зеро, бу булаклар майдоний транзистордан кучайтиргич сифатида фойдаланиш имконини беради.

Download 110.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling