Маълумот қарор бандларининг бажарилиши бўйича
Download 29 Kb.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.ҚАРОР бандларининг бажарилиши бўйича
- 2022-2024 йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида Қишлоқ хўжалиги сохасини ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар дастури
- Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва экологик муҳитни яхшилаш сохаси бойынша 1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-майдаги «Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-264-сонли қарорининг бажарилиши бўйича МАЪЛУМОТ 1.ҚАРОР бандларининг бажарилиши бўйича 1. Шимолий туманларда қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган янгидан ўзлаштириладиган ер майдонларини электрон савдога чиқариш бўйича ишлар ташкил этилган. Қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган 13 минг 327 гектар ер майдонлари “Е-аукцион” га киритилган. 2. Ҳар бир шимолий туманларда қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган ҳамда янгидан ўзлаштириладиган ер майдонлари ижарага очиқ электрон танловга чиқарилмоқда. 3. Қайта фойдаланишга киритилган ва ўзлаштирилган ерларда ҳамда бошқа экин ерларида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун электр тармоқлари ва трансформатор пунктларининг қурилиши бўйича тегишли тартибда ишлар ташкил этилди. 4. Бугинги кунга қадар 20 нафар шимолий туманларда доимий яшовчи етим, боқувчисини йўқотган ёки ногиронлиги бўлган ҳамда профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган ёшларга 182 млн сўм тўлов-контракт суммаларининг тўлаб берилган. Шимолий туманларда доимий яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож илм-фан ўналишида 6 ойгача муддатли ўқув курсларида ўқиш харажатлари 11 нафар ёшларга 12,4 млн сўм тўлаб берилди. 2022-2024 йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида Қишлоқ хўжалиги сохасини ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар дастури Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва экологик муҳитни яхшилаш сохаси бойынша 1. Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш мақсадида барча вилоятлардан мутассадилар, туман қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги мутахассислари иштирокида фойдаланилмасдан турган 92 минг 495 гектар ер майдонлари аниқланиб, жорий йилда 37 минг 16 гектар ер майдонлари уларни фойдаланишга киритиш режалаштирилган. Бунинг учун 13946 гектар ерларни капитал текислаш, 556 км ариқларни тозалаш, 237 км зовурларни тозалаш, 64 км янгидан ариқ қазиш, 59 км янгидан зовур қазиш, 172 км ариқларни бетонлаш ва бошқада тадбирларни амалга оришиш бўйича ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилган. 2. 2022 йилда 3 минг 831 гектар (16%), шундан Фарғона вилояти Бўзатовда 1550 га (117%), Наманган Қораўзакда 1067 га (100%), Бухоро Хўжайлида 0 га (0%), Андижонда Кегейлида 69 га (5%), Хоразм Шўманойда 300 га (10%), Қашқадарё Қўнғиротда 30 га (1%) ва Тошкент вилояти Мўйноқда 75 га (5%) Самарқанд вилояти Нукусда 0 га (0%), Сирдарё Қонликўлда 619 га (21%), Навоий Чимбойда 21 га (1%) ва Сурхондарё вилояти Тахиаташда 100 га (75%) қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган ер майдонлари қайта фойдаланишга киритилган. Дастур доирасида 2 730 гектар майдонларда бутазорлар тозаланиб, ерлар текисланди, 499,8 км суғориш тармоқлари тозаланди, 0 км масофада янгидан сув тармоқ (ариқ)лари қазилди, 180,7 км коллектор тармоқлари тозаланди, 11 дона насос агрегати қурилиб, 1 км масофага электр тармоқлари тортилган. Мазкур тадбирларни амалга оширишда жами 54 та, шундан 32 та эксковатор, 12 та ҳайдов трактор ва бульдозерлар, 10 та лазерли ер текислагичлар жалб келинган. Фойдаланишга киритилган ерлардан самарали фойдаланишда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Жумладан, 2022-2024 йилларда фойдаланишга киритиладиган ерларда 2,2 минг га сабзавот, 5,3 минг га полиз, 11,2 минг га дуккакли, 9,4 минг га мойли, 10,4 га пахта, 2,7 минг га ғалла, 8,1 минг га шоли маҳсулотлари, 37,1 минг га озуқабоп экинлар ва 542 га доривор ўсимликларни етиштириш режа қилинган. Жорий йил бугунги кунга қадарда вилоятдан келган тадбиркорлар томонидан ер майдонлари қайта фойдаланишга киритилмади. 3. 2022-2024 йилларда 4534 гектар майдонда янги мевали боғлар ва 3355 гектар узумзорлар барпо этувчи ташаббускорларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди. Мевали боғ ва узумзорлар барпо учун талаб этиладиган кўчатлар ва маблағлар ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилди. 2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси туманларида жами 2 минг гектар майдонда мевали боғлар ҳамда 2,6 минг гектар майдонда узумзорлар бапро этилган. Шунингдек, жорий йилда 1 минг 617 гектарда янги мевали боғ ҳамда 1 минг 101 гектарда янги узумзор барпо этиш белгилаб бўлиб, жорий йил баҳор ойларида 543 гектар майдонда мевали боғлар ҳамда 20 гектар майдонда узумзозорлар бапро этилди. 4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда «Қорақалпоғистон Республикасида озиқ-овқат хавфсизлигини ва бозорларда нарх-навони барқарорлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси тегишли вазирликлар, идора, ташкилотлар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамамасига киритилган. 5. Жорий йилда Орол денгизининг қуриган майдонларида 126,9 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилди. “Яшил қопламалар” барпо этиш учун 541 тонна, шу жумладан маҳаллий аҳоли томонидан 268 тонна чўл ўсимликларининг уруғлари жамғарилган. Шунингдек, Мўйноқ туманида ўрмон-мелиоратив тадбирларни амалга ошириш учун 500 нафар ишчи-ходимлар жалб этилган. Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманлар марказларида 2022 йилда 64,9 гектар майдонда яшил боғлар ва 81 гектар яшил жамоат парклари барпо этилган. 2022 йил куз ва 2023 йил баҳор мавсумида авто йўл бўйларига, маҳаллалар ҳудудларига, корхоналар, ижтимоий объектлар ҳамда далалар атрофида 14 млн. тупдан ортиқ дарахт ва манзарали буталар экилган. 6. Қорақалпоғистон Республикаси туманларида қишлоқ хўжалиги ерларининг дала четларида шамол эрозиясидан сақлаш мақсадида экиладиган ихота дарахтзорларининг майдонлари аниқланиб 250 гектар майдонга лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди ва давлат ўрмон хўжаликлари томонидан 250 гектар майдонда ихота дарахтзорлари барпо этилди. 2023 йилга қишлоқ хўжалиги ерларининг дала четларида шамол эрозиясидан сақлаш мақсадида экиладиган ихота дарахтзорларининг майдонлари аниқланиб 250 гектар майдонга Ўрмонлойиҳа лойиҳалаш иниситути томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Давлат ўрмон хўжаликлари томонидан 243 гектар майдонда ихота дарахтзорлари экилди ва экиш ишлар давом этмоқда. Ҳозирги кунда экилган майдонларда агротехник ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ўрмон хўжаликлари томонидан иқлим шароитига мос дарахт ва бута кўчатларини етиштириш учун жами 38,8 гектар майдонда ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этилди 7.Қорақалпоғистон Республикаси Оролбўйи ҳудудида ноанъанавий турдаги годжи, лаванда, наъматак ва бошқа турдаги доривор ўсимликларнинг 250 гектар майдонга плантациялари ташкил этилди. Бундан ташқари ҳозирги кунда ўрмон хўжаликлари томонидан янгидан ташкил қилинган доривор плантацияларининг ҳосилга кириш даври 3-4 йилни ташкил қилади, шу сабабли шу кунгача 4 тонна ҳосил қайта ишлаш корхоналарига етказиб берилди Download 29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling