Маълумотномаси


Download 31 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi31 Kb.
#1620319
Bog'liq
Shakirov Ibrohimjon malumotnomasi


Қувасой шаҳар 1-умумий ўрта таълим мактаби мусиқа фани йўналишида ташкил этилган тўгарак машғулотининг "Дуторчи қизлар" танлови...

Маълумотномаси

Мактабда мусиқий таълим ёшларга ҳалқимизнинг бой мусиқий мероси мумтоз куй ва қўшиқлар ижроси ижрочилик қобиляти намуналарини етказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйиш. Ўзбек ҳалқи мусиқий аспоблари сеҳрларини ўқувчиларга баҳшида этишда тўгарак ўз фаолиятида алоҳида этибор бермоқда. 29-ноябрь куни мактабда энг қобилятли дуторчи қизлар кўрик танлови ташкилланди. Ёшлар миллий мусиқа асбобимиз дуторда ўз қобилятларини намойиш этдилар. Миллий мусиқа хазинамиздан ўрин олган "Ўзбегим, Дилхирож, Тановор" каби куй ва қўшиқлар ўқувчилар ижросида янгради. Ушбу танловлар ўқувчилар маҳоратини оширишга, мусиқа оламини юксалтиришга, инсон маънавиятини ҳурмат қилишга ёрдам беради. Истедодларни рўёбга чиқаради. Мактаб маданий-маърифий ишлар бўйича директор ўрин босари Пелюкпашиди К.С, тарбия фани ўқитувчиси Сирожжидинова Н.Т, кутубхоначи Машрапова М. танловда ҳайъат аъзоси сифатида ёрдам бердилар. 7-"А" синф ўқувчиси Мадёрова С. 6-"А" синф ўқувчиси Абдуманнопова Ф. ушбу танловда ғолиб бўлдилар. Мусиқа фани ўқитувчиси Шакиров И.Э. ғолиб дуторчи қизларни табриклаб келгусида уларнинг мусиқа фаолиятида мувоффақиятлар тилади.


Пелюкпашиди К.С. ўқувчиларни мусиқа фанига қизиқтиришда, миллий мусиқа дурдоналаридан баҳраманд этишда ўқитувчи Шакиров И.Э хизматларини алоҳида такидлади.

Тўгарак раҳбари : Шакиров И.Э

29.11.2021
Қувасой шаҳар 1-умумий ўрта таълим мактаби мусиқа фани йўналишида ташкил этилган тўгарак машғулотининг
"Ёш истедодлар" танлови...

Маълумотномаси

Мактабда ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитиш, мусиқий савотхонлигини ривожлантириш, ҳалқимизнинг мумтоз ва замонавий санъатига ўқувчиларда муҳаббат уйғотиш бўйича амалий ишлар қилинмоқда. Илм даргоҳимизда истедод тўгараги фаолият кўрсатмоқда, иш ҳафтаси давомида икки марта тўгарак машғулотлари ташкил этилган. Жорий йилнинг 15-ноябрь куни мусиқа йўналиши бўйича "Ёш истедодлар" танлови ўтказилди. Мусиқа асбобларида ўзбек ҳалқининг севимли куйлари танлов қатнашчилари томонидан ижро этилди. Янграган дилрабо куйлар ҳамда ёш истедодларнинг маҳоратларига ижобий баҳолар берилди. Танлов томошабинларида катта таъсурот қолдирди. Мактабнинг


6-"А" синг ўқувчиси Албдуллаев А. най созида ўзбек ҳалқ куйларидан "Яллама ёрим" куйини ижро этди. ушбу синфнинг яна бир ўқувчиси Йўлдашев М. рубоб созида "Андижон полкаси"ни ижро этиб берди. Танлов ҳаяти 6-"А" синф ўқувчилари
Абдуллаев А. ва Йўлдашев М.ларни "Ёш истедодлар" танловининг ғолиблари деб эълон қилди. Тўгарак ўз фаолиятини давом этирмоқда.

Тўгарак раҳбари: Шакиров И.Э



15.11.2021
Download 31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling