Маъруза №1: Кириш. Автомобил йўлларидаги сунъий иншоотлар турлари


Download 1.37 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana15.06.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1485414
  1   2   3
Bog'liq
маъруза 1



 
 
 
 
 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ  
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТРАНСПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ
  
“Автомобиль йуллари мухандислиги” факультети
“Автомобиль йулларидаги суньий иншоотлар”кафедраси 
Кўприклар, тоннеллар ва йулутказгичлар мухандислиги фанидан 
 
Маъруза №1: Кириш. Автомобиль йўлларидаги сунъий иншоотлар турлари.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
МАЬРУЗАЧИ
:
 АЙСИ
 –кафедраси катта ўқитувчиси
: Эргашов А.Т.
 
 
 
 


 
Режа: 
1. Автомобил йўллари билан кесишувчи 
тўсиқлари. 
2. Сув ўтказиш қувурларининг 
ишлатилиши. 
3. Кўприк иншоотлари турлари. 
4. Транспорт туннелларининг 
ишлатилиши. 
5. Тоғ йўлларида ишлатиладиган 
иншоотлар. 


• Таянч сўзлар ва иборалар: 
• қувурлар, кўприк иншоотлари, 
кўприклар, йўлўтказгичлар, 
эстакадалар, жаркўприклар, тоннеллар, 
галереялар, балконлар, тиргак 
деворлар ва деворчалар. 


Йўл иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва 
улардан тўғри фойдаланишни таъминлаш 
масалалари бир-бири билан узвий боғлиқ ва 
мураккаб масаладир. Одатда, буларни тўғри хал 
қилиш билан “Кўприклар ва туннеллар” 
мутаҳассислиги сохасидаги юқори малакали 
мухандислар шуғулланадилар. 
Кўпчилик холларда йўлчи муҳандисларгаям 
ўзларининг иш фаолиятида йўл иншоотларини 
қуришга ва уларни мунтазам равишда 
фойдаланишга яроқли холда сақлаб туришга 
тўғри келади. Шунинг учун йўлчи муҳандислар 
хам маълум даражада бу сохада билимга эга 
бўлишлари керак.


•Кейинги йилларда оғир юкларнинг кўпайиши 
ва уларнинг керакли жойларга етказиб бериш 
зарурлигининг ўсиши, қурилиш ишлари 
сифатининг маълум сабабларга кўра пасайиши 
ва уларни таъмирлаш, ахволини яхши холатда 
сақлаш масалаларининг қаноатсиз даражада 
бўлиши кўприк ва бошка йўл иншоотларининг 
хизмат қилиш муддатининг деярли икки 
барабар камайиб кетишига олиб келаяпти. Бу 
эса ўз навбатида уларнинг холатини қониқарли 
даражада сақлаб туришга қўшимча маблағлар 
сарфлашни талаб қилади. Одатда, бу ишлар 
билан шуғулланиш хам йўлчи муҳандислар 
зиммасига юкланган. 


• Республикамизда бу иншоотларнинг 
кўпгина қисми 60-70-йилларда қурилган 
бўлиб, уларнинг катта қисми хозирги замон 
талабларига тўла жавоб бера олмайди, ёки 
кейинги пайтларда ривож топаётган катта 
юкли транспортлар оғирлигига бардош 
бериб устидан ўтказиб туриш масаласи 
мушкуллашади, эн ўлчовлари хам кичик- 
лик қилади, булар эса ўз навбатида керакли 
чора-тадбирларни кўришни ёки иншоот 
элементларини бақувватлаштиришни, 
енларини кенгайтиришни талаб қилади.


• Иншоотларда кейинги пайтларда пайдо 
бўлаётган катта оғирликдаги юкларни кўтар- 
иш қобилиятини аниқлаш хам, йўлчилар 
вазифасига киритилган. Бу нарсаларни тўғри 
хал қилиш учун, муҳандислар қуриладиган 
иншоотларнинг хар хил турлари, конструкция- 
ларини, уларни лойиҳалаш қандай амалга 
оширилиши, қурилиш технологиясини ва 
қурилган иншоотлардан тўғри фойдаланиш 
йўлларини мукаммал билишлари зарур 
бўлади .



Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling