1-амалий машғулот Иншоотларнинг дискрет ҳисобий схемаларини танлаш


Download 1.44 Mb.
bet1/14
Sana11.06.2020
Hajmi1.44 Mb.
#117257
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
амалий


1-амалий машғулот
Иншоотларнинг дискрет ҳисобий

схемаларини танлаш

Амалий машғулот режаси:

1. Иншоотларнинг статик схемаларини танлаш.

2. Иншоотларнинг динамик схемаларини танлаш.


Таянч иборалар:

Статик схема, динамик схема, бино, иншоот, балка, рама, ўқлар, пластина, ҳисобий схема, масса, пружина, бино вазни, стержен.
Иншоотларнинг статик ҳисобий схемалари ҳақидаги тушунча
Иншоот ва конструкцияларнинг ҳисобини осонлаштириш учун улар соддалаштирилган схемалар билан алмаштирилади. Иншоотларнинг соддалаштирилган тасвирини ифодаловчи схема ҳисоблаш схемаси дейилади.

Иншоотлар ва уларнинг ҳисоблаш схемалари элементларининг геометрик шаклига кўра қуйидагича квалификацияланади:

1. Стерженлар бирикмасидан ташкил топган иншоотлар.

Стерженлардан ташқил топган иншоотларга балка, рама, арка, кўп оралиқли балка, фермалар киради.



Агар иншоотлар тўғри чизиқли стержендан ташкил топган бўлса унга балка дейилади.



Иншоот эгри чизиқли стержендан ташкил топган бўлса, арка дейилади.


Бир-бирига бикр қилиб бириктирилган стерженлардан ташкил топган иншоот рама дейилади.




Иншоотларнинг динамик ҳисобий схемаларини танлаш
Ўзбекистонда 60 йиллардан бошлаб, турар-жой, фуқаро ва саноат иншоотларида натуравий изланишлар олиб борилмоқда. Унинг асосий мақсади иншоотларнинг ҳақиқий ишлашига баҳо беришдан иборат.

Натурал синаш натижаларига асосланиб иншоотларнинг хисоблаш схемалари аниқланади ва конструкциялари такомиллаштирилади.

Ўзбекистонда иншоотларнинг кенг куламда илмий изланишлар олиб борилиши, акад. Урезбоев М.Т.Добулов В.Қ. ва проф. Абдурашидев К. С. раҳбарлигида олиб борилган ва олиб борилмоқа.

Иншоотларнинг хисобий холатдари билан, уларнинг хақиқий ишлаш холатлари орасида қуйидаги фарқ бор.

Биз қурилиш механикаси курсида иншоотларнинг хисоблаш схемасини ўрганган-миз. Иншоотнинг ҳисобий ҳолати билан ҳақиқий ишлаш ҳолати орасидаги фарқнинг сабабини, иншоотнинг ҚМҚ 2.01.03-96 бўйича ҳисоблаш мисолида кўриб чиқамиз.

Ҳисоблаш вақтида, тўпланган ёки ёйилган массали брус, ҳисоблаш схемаси деб қабул қилинади (1–расм). Натурал ҳолатдаги синашга ва иншоотнинг ҳусусиятларига тегишли янги олинган натижаларга асосланиб, ҳисоблаш схемалари ва ҳисоблаш моделлари такомиллаштирилади.




Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling