1-амалий машғулот Иншоотларнинг дискрет ҳисобий схемаларини танлаш
Download 1.44 Mb.
|
амалий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Якуний эгувчи моментлар эпюрасини қуриш
- Такрорлаш учун саволлар
- 10 - амалий машғулот Икки қаватли каркас бинони реал акселерограммалар таъсирига ҳисоблаш
- Икки қаватли каркас бинони акселерограммалар таъсирига ҳисоблаш
- Олинган натиж а ларни тақоослаш.
9.1-расм. Тебранишларнинг иккинчи шаклига оид эгувчи моментлар эпюраси. Тебранишларнинг иккинчи шаклига оид эгувчи моментлар эпюраси 9.1-расмда келтирилган. Тугунларни текшириш статик усулда амалга оширилади. Текшириш учун тугунлар кесиб олинади ва тугунга нисбатан момент олиниб, мувозанат тенгламалар тузилади. Агар тугун мувозанатда бўлса, ҳисоб ишлари тўғри бажарилган. Якуний эгувчи моментлар эпюрасини қуриш Тебранишлар шаклларини эътиборга олган ҳолда ҳисобий эгувчи моментларнинг якунловчи эпюраси қуйидаги формула бўйича қурилади: , (9.1) Бу ерда, Мi – тебранишларнинг i-шакли бўйича сейсмик кучлар таъсиридан вужудга келадиган эгувчи момент; n – эътиборга олинадиган тебраниш шакллари сони. Тебранишларнинг биринчи ва иккинчи шаклларини эътиборга олган ҳолда ҳисобий эгувчи моментларнинг якунловчи эпюраси қуйидаги формула бўйича қурилади: Бу ерда, М1 – рама элементлари тугунларида тебранишларнинг 1-шаклида вужудга келадиган эгувчи моментлар; М2 - рама элементлари тугунларида тебранишларнинг 2-шаклида вужудга келадиган эгувчи моментлар. Намуна сифатида ҳисобни 6 тугун учун амалга оширамиз: Раманинг қолган тугунларидаги эгувчи моментларнинг ҳисобий қийматлари ана шу тартибда аниқланади. Якуний эгувчи моментлар эпюраси 9.2-расмда берилган. 9.2-расм. Якуний эгувчи моментлар эпюраси. Такрорлаш учун саволлар Рама шарнирларида ҳосил бўладиган кўндаланг кучлар қандай аниқланади? Рама элементларида ҳосил бўладиган эгувчи моментлар қандай аниқланади? Тебраниш шаклларига оид эгувчи моментларнинг якуний эпюраси қандай қурилади? 10 - амалий машғулот Икки қаватли каркас бинони реал акселерограммалар таъсирига ҳисоблаш Амалий машғулот режаси: Икки қаватли каркас бинони реал акселерограммалар таъсирига ҳисоблаш. Олинган натижаларни тақоослаш. Таянч иборалар: Бино, иншоот, ҳисобий схема, масса, бино вазни, устун, реал акселерограмма, оғирлик функцияси, сатҳ, сейсмик куч, меъёрловчи коэффициент, доиравий частота, эгувчи момент, кўндаланг куч, тебраниш декременти, тақсимлаш коэффициенти. Икки қаватли каркас бинони акселерограммалар таъсирига ҳисоблаш Сейсмик кучларни акселерограммалар орқали аниқлаш учун аввал оғирлик функцияси деган миқдорлар аниқлаб олинади. Сейсмик кучларнинг оғирлик функциялари қуйидаги формуладан топилади: (10.1) бу ерда, - тебранишларнинг i-шакли бўйича к нуқтада вужудга келадиган сейсмик кучнинг оғирлик функцияси; - к нуқтага тўпланган масса; ωi – тебранишларнинг i-шакли бўйича доиравий частота; -массаларни тебраниш шакллари бўйича тақсимлаш коэффициенти; -тебраниш шаклларини меъёрловчи коэффициент (тебраниш шакллари Хik);
Тебранишларнинг ҳар бир шакли учун қуйидаги формуладан фойдаланиб тақсимлаш коэффициентини топамиз: бу ерда, , ; Х11=1,0; Х12=1,51; Х21=1,0; Х22= - 1,766; ω1 =11,41 с-1; ω2 =29,42 с-1 ва Q1 =32,95 · 105 Н, Q2 =12,3 · 105 Н эканлигини эътиборга олсак, ; эканлиги келиб чиқади. Бундан ташқари тебранишлар декременти δ = 0,3 бўлган ҳол учун энергиянинг сочилиш коэффициенти бўлади. Топилган қийматларни (10.1) формулага қўйиб, ҳар қайси шакл учун (бизда биринчи ва иккинчи шакллар учун) оғирлик функцияларини аниқлаймиз. Шундан сўнг ЭҲМ да (10.1) формуладан фойдаланиб, исталган нуқтадаги сейсмик куч Sк (t) ни аниқлаш мумкин бўлади. Биз мазкур икки қаватли каркасли бинони ҳисоблашда Эль–Центро шаҳрида юз берган 9 балли зилзиланинг меъёрланган акселерограммасидан фойдаландик. Тебранишларнинг биринчи шакли бўйича ҳисобий сейсмик кучларнинг қийматлари S11 = 1523,3 кН; S12 = 856,6 кН. Иккинчи шакл бўйича S21 = 444,54 кН; S22 = - 233,35 кН. Ҳар иккала шакл бўйича сейсмик кучларнинг ҳисобий қийматлари қуйидагига тенг: S1 =1586,8 кН; S2 =905,43 кН. Олинган натижаларни тақоослаш. 10.1-расмда таққослаш учун ҚМҚ ва акселерограмма бўйича ҳисоблаш натижалари келтирилган. Таққослаш натижалари акселерограмма бўйича топилган ҳисобий сейсмик кучларнинг қийматлари ҚМҚ бўйича топилган қийматлардан 33 % кам эканлигини кўрсатди. 3.7-расм. Сейсмик кучларнинг қийматлари. а) ҚМҚ 2.01.03 – 96 бўйича; б) 8-3 Г-52 акселерограммаси бўйича. Такрорлаш учун саволлар Акселерограммалар усули бўйича сейсмик кучлар оғирлик функцияларини аниқлайдиган формулани келтиринг ва изоҳланг? Массаларни тебраниш шакллари бўйича тақсимлаш коэффициенти қандай топилади? Тебраниш шаклларини меъёрловчи коэффициент қандай топилади? Энергиянинг сочилиш коэффициенти қайси формуладан топилади? Ҳисоблаш натижаларини усуллар бўйича таққослаш қанадй натиажани беради? Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling