Маъруза. Абб фирмасининг тезликни частотали бошқариш комплект


Download 17.09 Kb.
Sana24.06.2023
Hajmi17.09 Kb.
#1653866
Bog'liq
Маъруза 26


26-маъруза.


АББ фирмасининг тезликни частотали бошқариш комплект
электр юритмалари.


Маруза режаси:

  1. АББ фирмасининг частотали бошқарувли ДТС технологияси.

  2. ДТС технологияси имкониятлари.



Таянч сўз ва иборалар: моментларни тўғридан -тўғри бошқариш технологияси (ДТС технологияси), катта қувватли рақамли сигнал просессорлари, оптимал импулслар селектори, тезлик регулятори, момент топшириғи ва чегараланиш регулятори, статор оқим топшириғининг регулятори.
АББ фирмасининг частотали бошқарувли электр юритмаларида моментларни тўғридан -тўғри бошқариш технологияси (ДТС технологияси) қўлланилади.
Катта қувватли рақамли сигнал просессорлари қўлланилиши натижасида тизим юкламалар ўзгаришига двигетел валида моментни ўзгартириш ҳисобига тез жавоб беради, шу билан бошқарув сифати ошади.
Ушбу КЕЮ модулининг асосий катталиклари қуйидагича;

  1. статор оқимли уланиш векторининг ва двигетел М моментининг сирпанувҳчи режимдаги бошқарув модули;

  2. Ҳар 25 мкс да статор оқими ва унга киритилган ахборот моментини ҳисоблашни амалга оширадиган АД модели статорнинг икки фазали тўк бойича, занжир кучланиши бўйича ва АИН калитларининг ҳолати бўйича, АД тезлиги ва чиқувчи тўк частотаси ҳисоблаш бажарилади. Шундай қилиб, АД модели автоматик бошқарув тизимида бажариладиган ўзгарувчан катталиклар бўйича тескари алоқани амалга оширади;

  3. Оптимал импулслар селектори-тез ҳаракат қилувчи мантиқий автомат, сектор оқими ва момент чегаравий четланишлари бўйича, АИН чиқиш кучланишининг векторини оптималлаштириҳга боғлиқ равишда, автоном инвертор калитларини қайта уланади;

  4. Тезлик регулятори;

  5. Момент топшириғи ва чегараланиш регулятори;

  6. Статор оқим топшириғининг регулятори.

АД электромагнит момент ,
Бу ерда – АД қутблари жуфтининг сони,
σ - сочилш (тарқалиш) коеффисиенти;
Лм- магнитланиш индуксияси;
Ψр, Ψс-статор ва ротор оқими векторлари.
Асинхрон двигетел ротор оқими занжиринг вектори билан харакатланувчи динамик системадир. Шу сабабли, АД ни оптимал бошқариш Ψр = cонст бўлганда Ψр ва Ψс орасидаги бурчагни ўзгартириш ёки Ψс ни о'згартириш билан амалга оширилади.
АД роторининг вақт ўзгармасси қоидага кўра 100 мс дан ортоқ бўлади. Двигетел моментимг ДТС нинг жуда муҳим элементидир;
унинг аниқлиги электр юритма юритманиг чиқувчи тавсифномаларини белгилайди. АД ва модел параметрларининг идентификатсиялигига электр юритмани саноат экслуататсиясига кириш жараёнида идентификатсион ишлар режими билан эришилади.
Бунда асосой катталиклар қуйидагича:
Лс статори индуктивлиги, ва Лм магнитланишининг занжир индуктивлиги, Рс статор қаршилиги. АД ҳисоблаш модели, шунингдек, магнит занжиринг тўйинувчанлигини ҳисобга олади, машинаниг қизиб кетишини ва АИН кучланишининг камайишининг камайишини ҳисобга олади. Бошқарувнинг ҳар бир цикли (25 мкс) давомида статор оқими Ψс вектори аниқлаб берилади;
Ψс = ∫(Ус-Рсис)дт,
Бунда Ус ва ис кучланиш ва статор токи векторлари.
Ус кучланиши вектори ПЧ кучланишинг ҳақиқий сони ва АИН калитларининг реал ҳолати билан аниқланади.
Ψс векёри ҳисобланинг аниқлиги тўкнинг амалдаги (ҳақақий ) ўлчанган катталиклари асосида коррексия қилинади;
Ψс = Лс ис + Лмир,
Бунда Лс- статор индуктивлиги, Лм- магнитланиш индуктивлиги, ис ва ир статор ва ротор тўклари векторлари. ДТС моментининг бошқарув звеноси динамик тавсифномаларини ҳисобга олиб тезлик регулятори ПИД –регулятор каби синтезланади. Бу тезлик контури бўйича ва бошқарувнинг статик аниқлиги бўйича юқори даражада тез ҳаракат қилишни таъминлайди.
Тезли регуляторидан чиқиш топшириқ қурилмаси билан ва момент чекланиши билан каскадли ёқилади.
Бу қурилма қуйидагиларни таъминлайди;
Двигетел момент чекланишларини, АИН ни тўк ортиб кетишидан ҳимоя қилишни, ўзгармас кучланиш звеносида кучланишни қўллаб-қувватлаб туришни. У шунингдек, момент уставкаси тезлиги регуляторига боғлиқ бўлмаган топшириққа кириш имкониятига эга.
ПИД- регуляторидан ташқари, регулятор функсионал равишда разгон ва тормозланиш топшириқлари учун тезланиш модулини ёқади.
Идентификатсия режимида электр юритмани эксплуататсияга киритиш жараёнида вақтнинг электромеханик ўзгармасси регуляторини мослаб олиш иши бажарилади.
Агар тезлик датчиги ёрдамида тескари алоқани ташкил қилинса, унда бу 0,01% ҳолатгача бўлган аниқликни таминлаш мумкин.
Бошқарув тизими статор оқимининг мустақил топшириғи қурилмаси билан таъминланган. Бу оқимни секинлаштириш ёки йўқотишларни минимал даражага келтриш ва электр юритма умумий фойдали иш коеффисиентини ошириш каби оқим топшириғи билан CАП ни амалга оширишга имкон беради.
Шунда кичик юкламалар режимида статор оқимини камайтирилганда, йўқотишлар 60 % ҳам кўпроқ сонгача камайтирилади.
Шундай қилиб, CАП настройкасида қурилма юклама характерини ҳисобгаб олишга имкон беради.
Шунингдек, АИН калитларини қайта улаш частотаси топшириқлари блоки мавжуд. Бу катталик 0,8 кгс дан (тиристорлар учун) 3,5 кгс гача (куч транзисторлари учун) А/Н ярим ўтказгич қурилмасига боғлиқ ҳолда бошқарилиши мумкин.
Ҳар бир қайта уланишлар учун оқим ва моментнинг ўша вақтдаги катталикларидан келиб чиқиб, ДТС тизими моментни алиҳида аниқлайди.
Момент ва оқимнинг ўша вақтдаги катталиклари ҳар 25 мкс да двигетел модели кучланиши ва тўк ҳақидаги фчищкще асосида ҳисобланади. Шундан кейин уларни контроллердан берилган тўк ва момент катталиклари билан таққосланади, бу эса бошқарув тизимидан қайта уланиш импулсларини бериш учун аҳборот бўлиб хизмат қилади.
Катта электр юритмалар тизимини тақсимланган ҳолда бошқариш учун АПC2 юритмаларини бошқариш контроллерларидан фойдаланилади.
Бундай тизимларда АПC2 ни бирлаштириш Фиелдбус 100 шиналари ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, юқори даражадаги бошқарув тизимлари билан алоқалар платалари бўлиши мумкин. Унча катта бўлмаган электр юритмалар тизими фақат битта АПC2 платасини ўзида тутиши мумкин.
Электр юритмаларнинг частотали бошқарувли тузилишининг аналогик идеалогиялари Россиянинг «Триол» фирмасининг КЕЮ ларида асос қилиб олинган.
Download 17.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling