Математика дарсларида Кластер (Тушунчалар боғлами) методи


Download 61.75 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi61.75 Kb.
#1620309
Bog'liq
Математика дарсларида Кластер


Математика дарсларида Кластер (Тушунчалар боғлами) методи.
Кластер (инглизча Cluster – боғлам) деб – муайян хоссаларга эга бир нечта биржисли элементларни умумий хусусиятларига кўра битта мустақил объектга бирлаштиришга айтилади. Шу боис, уни ўзбек тилида “Тушунчалар боғлами” деб ҳам аташ мумкин.
Кластер (Тушунчалар боғлами) методи ўқув материалини кўргазмали, схематик тарзда тасвирлашдан иборат бўлиб, у ўрганилаётган у ёки бу тушунчалар ҳақида тасаввурга эга бўлишга, уларни тушунишга ва уларнинг таркибий қисмлари ва ўзаро боғланишларини яққол тасвирлашга ёрдам беради. Бу билан мазкур метод хотирани ривожлантиришга ва ўқувчининг ўз билимларини ўзи баҳолашига ҳам ёрдам беради.
Кластер (Тушунчалар боғлами) методининг 4та босқичи бўлиб, у қуйидаги алгортм асосида дарсда қўлланилади:
1-бочқич – Доскага ёки оқ вараққа дарс мавзунинг ўзак сўзи (тушунчаси) ёки ғояси ёзилади.
2-босқич – Ўқувчилар мазкур сўз (тушунча) ҳақида билган ва ёдларига келган барча нарсаларни ёзиб чиқишади. Натижада марказдан ҳар томнга қараб кетган, шу мавзу билан боғлиқ бўлган турли тушунча, ғоя ва , фактларни тасвирловчи сўз ёки сўз бирикмлари ҳосил бўлади. Ўқувчилар айтган барча нарсалар ташлаб юборилмасдан доскага (қоғозга) ёзилади.
3-босқич – Доскага (қоғозга) ёзилганлар бир тизимга келтирилади. Ўқитувчи томонидан тушунтирилган ўқув материали асосида ёзилганлар таҳлил қилинади ва бир тизимга келтиришга ҳаракат қилинади. Тарқоқ жумлалар бирлаштирилади, хато ёзилганлари эса ўчириб ташланади.
4-босқич – Ёзилган тушунчалар ўзаро боғллиқлигига қараб ўзак сўз (тушунча) билан туташтирилади. Улар биринчи даражали боғлиқ ёзувлар бўлади. Ўз навбатида бу ёзувлар билан боғлиқ иккинчи даражали ёзувлар ҳам бўлиши мумкин. Улар ўзак сўз билан эмас, ёзилган қайси тушунча билан ўзаро алоқадорликда бўлса, ўша билан туташтирилади ва ҳоказо.
Натижада мавзуга оид тушунча ва фактларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқловчи ирархияли схема пайдо бўлади. Бу схема мавзу мазмунини схематик тасвирлаб, уни яхшироқ тушунишга ёрдам беради.


  1. Мисол.

Мавзу: Квадрат тенгламалар, 7-синф. Квадрат тенгламаларга доир барча мавзулар ўтиб бўлинганидан сўнг ўқувчиларга қуйидаги топшириқ берилади.
Топшириқ. Ўзак сўзи “Квадрат тенглама” бўлган кластер (тушунчалар боғламини) тузинг.
Машғулот якунида қуйидаги кўринишдаги кластерни ҳосил қилиш мумкин.























  1. Мисол.

Мавзу: Векторнинг координаталари, 9-синф. Мавзу ўтиб бўлинганидан сўнг ўқувчиларга қуйидаги топшириқ берилади.
Топшириқ. Ўзак сўзи “Векторнинг координаталари” бўлган кластер (тушунчалар боғламини)тузинг.
Машғулот якунида қуйидаги сўзлардан иборат ластерни ҳосил қилиш мумкин: нуқта, нуқтанинг координаталари, абсцисса, ордината, координаталар системаси, вектор, тенг векторлар, қарама-қарши йўналган векторлар, бир хил йўналган векторлар, абсциссалар ўқи, ординаталар ўқи, векторнинг учи, векторнинг охири ва ҳоказо.
Бундай кўринишдаги кластердан кўпроқ дарсга якун ясалаётган пайтда, ўтилганларни яна бир бор эсга тушириш учун фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Шунингдек, кластер (тушунчалар боғлами) усулидан, бирор ўқув материалаини ўқиш жараёнидан ҳам параллел фойдаланиш мумкин. Бу ўқилаётган материални яхшироқ тушунишга ва ундаги тушунчалар орасидаги алоқадорликларни яхшироқ ўрганишга, охир оқибат ўқувчи томонидан ўқув материалининг тўлароқ ўзлаштирилишига, хотирада яхшироқ қолишига ёрдам беради.
Кластер (Тушунчалар боғлами) методини назорат дарсларида ҳам қўллаш мумкин. Бунда ўтилган боб бўйича, баҳоланаётган асосий ўзак тушунча бўйича 5 минут давомида кластер тузиш таклиф қилинади.
Download 61.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling