Мавзу – 13. Кучланиш ҳолатлари ва олдиндан зўриқтирилган темирбетон элементларни мустаҳкамликка ҳисоблаш


Олдиндан зўриқтирилган конструкцияларни мустаҳкамлик бўйича ҳисоблаш


Download 0.62 Mb.
bet7/8
Sana09.12.2020
Hajmi0.62 Mb.
#162691
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ЛЕКЦИЯ-13

Олдиндан зўриқтирилган конструкцияларни мустаҳкамлик бўйича ҳисоблаш
а) мустаҳкамликни нормал кесим бўйича ҳисоблаш
Олдиндан зўриқтирилган темирбетон конструкцияларини бўйлама ўқига нормал бўлган кесимлар бўйича мустаҳкамлигини ҳисоблашда оддий темирбетон конструкцияларини хисоблаш учун келтириб чиқарилган ҳисоблаш формулаларидан фойдаланилади. Лекин, ҳисоблаш формулаларида олдиндан зўриқтирилган конструкцияларнинг ўзига хос бўлган хусусиятлари эътиборга олинади. Бу хусусиятлар шундан иборатки, оддий темирбетон конструкцияларини ҳисоблаш учун келтирилган формулаларда қўшимча равишда таранглаштирилган А sp ва А' sp арматураларда ҳосил бўладиган зўриқишлар эътиборга олинади. Юқори мустаҳкамликка эга, синфлари А-IV, А-V, А-VI, В-II, Вр-II, К-7, ва К-19 бўлган таранглаштирилган арматуралар билан жиҳозланган элементларни мустаҳкамлик бўйича ҳисоблашда ξ ≤ ξR - шарт бажарилган ҳолатларда, таранглаштирилган арматуранинг ҳисобий қаршилиги коэффициентга кўпайтирилади.

Бу коэффициентнинг қиймати қуйидаги формуладан аниқланади





бу ерда коэффициентнинг қиймати қуйидагича қабул қилинади: синфи А-IV бўлган арматура учун =1,2; синфлари А-V, В-II, Вр-II, К-7 ва К-19 бўлган арматуралар учун = 1,15; синфи А-VI бўлган арматура учун эса = 1,1.

Олдиндан зўриқтирилган темирбетои конструкцияларнинг яна бир хусусияти шундан иборатки, сиқиладиган зонасига жойлаштирилган таранглашган А' sp арматурадаги кучланиш sc,u – ' sp > 0 бўлганда конструкциянинг мустаҳкамлиги камаймайди, аксинча, sc,u – ' sp < 0 бўлганда эса, конструкциянинг мустаҳкамлиги миқдорга камаяди.

Шунинг учун олдиндан зўриқтириладиган конструкцияларнинг сиқиладиган зонасига жойлаштириладиган А'sp арматурани, таранглашда бериладиган дастлабки кучланиш 'sp мумкин қадар кам қабул қилиниши ва sc,u – 'sp ≥0 шарт бажарилиши лозим.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling