Мавзу Ижтимоий жараёнлар ва аҳоли турмуш даражасининг ўсишини прогнозлаш


Download 27.59 Kb.
bet1/4
Sana13.04.2023
Hajmi27.59 Kb.
#1351201
  1   2   3   4
Bog'liq
Мавзу Ижтимоий жараёнлар ва аҳоли турмуш даражасининг ўсишини прогнозлаш


Мавзу Ижтимоий жараёнлар ва аҳоли турмуш даражасининг ўсишини прогнозлаш
Режа:
1. Ижтимоий жараёнларнинг хусусиятлари ва уларни ифодаловчи кўрсаткичлар.
2. Ижтимоий соҳаларни прогнозлаш усуллари ва моделлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари.
3. Аҳоли турмуш динамикасини баҳоловчи кўрсаткичлар, ушбу кўрсаткичларни ўзгариш динамикаси.

14.1. Ижтимоий жараёнларнинг хусусиятлари ва уларни ифодаловчи кўрсаткичлар.


Асосий иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражалари аҳолининг турмуш даражаси орқали ифодаланади, бу тушунча ўзида кишининг ҳам моддий, ҳам маьнавий жиҳатдан қониқиши тушунилади.
Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини прогнозлашнинг асосий ажралмас қисми бу истеьмол ҳажми ҳаракатини баҳолаш ва илмий техник тараққиётининг ўрнини аниқлашдир.
Истеьмолнинг ўсишини таҳлил қилиш аҳоли турмуш даражасини белгиловчи асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Аҳоли истеьмоли таркибидан келиб чиқиб, уларга таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш, омиллар ва истеьмолнинг ўзаро таъсири сабаб-оқибатларини аниқлаш, ҳозиргача бўлган давр мобайнида истеьмол таркибининг ўзгариши сабабларини таҳлил қилиш, прогноз қилинадиган асосий кўрсаткичларни аниқлашда мамлакатнинг ижтимоий ривожланиши ва аҳоли турмуш даражасида катта ўрин эгаллайди. Қизиқарли маълумотлар20
Б  у соҳани прогнозлаштиришнинг асосий вазифаси аввало келажакда аҳоли истеьмолини аниқлаш ва уларни қондириш имкониятларини излашдан иборат. Масалан: юқори сифатли ва турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари, хизматлар, уй-жойлар ва бошқалар.
Қулай шароитда инсон ҳар томонлама ривожланар экан, унга нафақат моддий балки маьнавий талаб ҳам ошиб боради. Инсон ривожланиши билан ўз яхши иш шароитини ташкил этишга, тиббий хизматларни ва дам олиш шароитларини яхшилашга ҳаракат килади.
Бозор иқтисодиёти шароитида аҳоли истеьмолининг ўсишини прогнозлаштириш муҳим аҳамият касб этади, чунки бу билан келажакдаги истеьмол ҳажмининг ривожланиш тенденсиясини билиш мумкин.

Download 27.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling