Мавзу: Омборда юкларни қайта ишлашда замонавий технологиялар Омборларнинг логистик вазифалари ва омборлаштириш технологиялари


Download 60 Kb.
bet1/2
Sana28.02.2023
Hajmi60 Kb.
#1235652
  1   2
Bog'liq
6,7-мавзу.


Мавзу: Омборда юкларни қайта ишлашда замонавий технологиялар
Омборларнинг логистик вазифалари ва омборлаштириш технологиялари
Реха:

  1. Омборларнинг вазифаларини анъанавий ва логистик жиҳатдан фарқлаш

  2. Омборда юкларни қайта ишлаш логистик тамойиллари

  3. Замонавий йирик омборлар



Омборларнинг вазфаси захираларни шакллантириш, уларни сақлаш, истиъмолчиларни узлуксиз ва ритмли равшда тақсимотини амалга оширишдир.
Омборларнинг вазифаларини анъанавий ва логистик жиҳатдан фарқлаш мумкин.
Анъанавий вазифалари:

  • омбор қувватидан максимал фойдаланиш;

  • омбор ва ортиш-тушириш ишларини рационал олиб бориш;

  • омбор жихозлариридан самарали фойдаланиш;

  • товарларни сақлаш ва қайта ишлаш операцияларида юзага келадиган зарарларни юқотиш.

Логистик жиҳатдан вазифалари:

  • истимолчиларни товар ва хизматлар билан таъминлаш;

  • захиралар оптимал сарфланган ҳолатида ўз вақтида ўрнини тўлдириш;

  • ишлаб чиқарувчилар ва истимолчиларни ҳар қандай кўзда тутилмаган ҳолатлардан ҳимоя қилиш;

  • жўнатиш партияларини консолидациялаш;

  • логистик сервис даражасини шакллантириш;

  • логистик тизимнинг бир-бирига боғлиқ бўғинларининг ўзаро хамкорлигини мувофиқлаштириш ва интеграциялашишини ривожлантириш;

  • қўшилган қиймат билан хизмат кўрсатиш.

Омборлаштириш тизими, бу омборда моддий оқимларнинг пайдо бўлиши, харакатланиши ва шаклланишини таъминловчи элементлар йиғиндиси ва уларни бошқаришдир.

Омборда юкларни қайта ишлаш қуйидаги логистик тамойиллар асосида амалга оширилади:

  • режалаштириш— омборни асосий ишчи зоналарга ажратиш ва юкнинг бу зоналар орқали ўтиш кетма-кетлигини аниқлаш;

  • рационаллик — моддлий оқимнинг ҳаракатини операциялар сонини минимал зарурий катталиккача қисқартириш ва юк оқимларининг қайтиб келишини бартараф қилиш билан режалаштириш;

  • тизимли ёндашув — юкларнинг омбор орқали ўтиш схемасини ишлаб чиқиш уларнинг барча тавсифларини ҳисобга олиш билан кирувчи ва чиқувчи оқимларнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғланган бўлиши лозим;

  • омбор қувватларидан фойдаланиш самарадорлиги — юкни омборда сақлаш омборнинг майдони ва унинг баландлигидан максимал фойдаланишни таъминлаши лозим;

  • техник жиҳозланишнинг оптимал даражаси — техник жиҳозланишни танлаш омборнинг ўзининг, қайта ишлов бериладиган юкнинг ўзига хос хусусиятлари ва иқтисодий мақсадга мувофиқлиги билан белгиланиши лозим;

  • асбоб-ускуналарни универсаллаштириш — қўлланиладиган кўтариш-ташиш асбоб-ускуналари омборда юклаш-ташиш асбоб-ускуналари паркини минимумгача қисқартириш учун турли технологик операцияларни бажарадиган бўлиши лозим ва ҳоказолар.

Омборда технологик жараёнларни бажариш сифатини яхшилш ва муддатини қисқартиришга янги логистик технологияларни қўллаш асосида эришиш мумкин.

Download 60 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling