Мавзу. Транспорт-логистик тизимларни тузиш ва бошқариш Режа: Транспорт логистик тизимлар


Download 53.87 Kb.
bet1/4
Sana29.03.2023
Hajmi53.87 Kb.
#1306164
  1   2   3   4
Bog'liq
Транспорт-логистик тизимларни тузиш ва бошқариш


Мавзу. Транспорт-логистик тизимларни тузиш ва бошқариш


Режа:



  1. Транспорт логистик тизимлар

  2. Замонавий транспорт-логистика хизматларини ташкил этишнинг халқаро даражадаги вазифалари

  3. Транспорт-логистик тизимларни тузиш ва бошқариш

Транспорт-логистик тизим хақида тўлиқ тушунчага эга бўлиш учун транспорт тизимлар хақидаги тушунчамизни логистик тизим тўғрисидаги тушунча билан мужассамлаштириш мақсадга мувофиқ.


Логистик тизимлар макро, микро, мезо логистик тизимларга бўлинади.
Макрологистик тизим – бу турли мамлакатларда, мамлакатнинг ҳар хил минтақаларида жойлашган савдо, транспорт, саноат, воситавий корхоналарини қамраб олувчи материаллар оқимини бошқарувчи йирик тизимдир.
Макрологистик тизим мамлакат, ёки мамлакатлар гуруҳининг аниқ иқтисодий инфраструктурасини ўзида акс эттиради.
Макрологистик тизим қуйидаги кўрсаткичларга қараб тавсифланади:

  1. Мамлакатнинг маъмурий – ҳудудий бўлиниш белгисига кўра:

  1. Функционал – объекти белгисига кўра;

  • Корхона, соха, корхоналар ўртасида, соҳалараро, ҳарбий, инстутционал ва х.к

Ғарб амалиётида кўпинча бир неча минтақа доирасида яратилувчи трансконтинентал тизим, бир нечта мамлакатларни қамраб олувчи давлатлараро тизим, бир бутун мамлакат доирасида шаклланувчи (трансмиллий) давлат тизимига тааллуқли бўлган глобал макрологистик тизим деган тушунча мавжуд.
Макрологистик тизим чегараларни белгилаш экологик, ижтимоий, сиёсий ва бошқа мақсадлар асосида аниқланади. Масалан, минтақада экологик ҳолатни яхшилаш учун транспорт (юк) минтақавий оқимни оптималловчи макрологистик тизим яратилган бўлиши мумкин. Бу тизимнинг асосий вазифаси ташишни бир транспорт туридан иккинчи транспорт турига ўтказиш, транспорт оқимларини тақсимлаш, маршрутларни оптималлаштириш ҳисобланади. Макрологистик тизимда соҳалараро материаллар балансини яратиш, маҳсулот сотиш ва таъминот турлари ҳамда формаларини танлаш; берилган ҳудуда омбор, юк терминалларини, логистик марказларни жойлаштириш, кўп ассортиментли материаллар оқими учун маъмурий ҳудудий тақсимот тизимини оптималлаш каби масалалар ўз ечимини топади.
Логистик тизимда логистик бошқарув жараёнларини қўллаб қувватлаш мақсадида ташкилий, иқтисодий, техник, ҳуқуқий, эргономик ахборотлардан ташкил топган ва бошқа турдаги таъминот тизимчалар мажмуаси шакллантирилади.

Download 53.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling