Мавзу: «узбекистон республикаси фавкулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва харакат килиш давлат тизими» (фвдт)


Download 0.69 Mb.
bet1/65
Sana12.09.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1676243
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
15-соатлик мавзулар конспект (1)


МАВЗУ: «УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВКУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА УЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ХАРАКАТ КИЛИШ ДАВЛАТ ТИЗИМИ» (ФВДТ)

Укув машгулотининг максади:



  1. 1. Тингловчилар билиши лозим:

  • Режалаштириш-фукаро мухофазаси бошкариш жараёнининг энг мухим таркибий кисми эканлигини билиши.

  • Фукаро мухофазаси режалари, уларни ишлаб чикилиши ва мазмунига куйиладиган асосий талабларни.

Мавзуни урганишга ажатилган вакт маъруза- ( 1-соат).
Машгулот утказиш жойи - укув хонаси.
Укув саволлари:
Кириш – 5 дакика
1. ФВДТ нинг ташкил килиниши -10 дакика
2. ФВДТ структураси, ФВДТнинг даражалари ва режаси,
ва вазифалари – 10 дакика
3. Фавкулодда вазиятлар мониторинги ва ахборотлар
тизимининг тузилиши – 10 дакика
4.Узбекистон Республикаси Вазирликлари ва идораларининг ахоли ва худудларни фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш буйича функциялари. –5 дакика
Хулоса – 5 дакика
К И Р И Ш.
ХХ асрнинг 60-йилларидан Ўзбекистон Республикаси худудида фукаро мудофааси тизими фаолият кўрсатиб келган. Унинг асосий вазифаси тинч даврда ва уруш шароитида мамлакат ахолисини ялпи киргин куроллари ва бошка хужум воситаларидан химоя килиш, уруш шароитида халк хўжалиги объектларининг баркарор ишлашини таъминлаш хамда халокат ўчокларида куткариш ва тиклаш ишларини ўз вактида самарали амалга оширишдан иборат эди.
90-йилларга келиб ядро уруши хавфи камайди, биологик куроллардан фойдаланиш чеклаб кўйилди, янги-янги замонавий курол турлари кашф килиндики, улар одамлар учун хавфли бўлмай, балки халк хўжалиги объектларини ишдан чикаришга каратилган эди.
Эндиликда фукаро мудофааси учун авария, халокат ва табиий офатларнинг окибатларини тугатиш, авария-куткарув ишларини олиб бориш билан бирга содир бўлиши мумкин бўлган фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш, бундай вазиятларни башоратлаш вазифаси етакчи рол ўйнаши лозим бўлди.
Булар хаммаси фукаро мудофааси тизими ўрнида янги бир тизим ташкил этилиши лозимлигини талаб килди.
Бу тизим ахолини фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш ва куткарув ишларини ўтказибгина колмай, бошка мухим тадбирларни: хавфли худудларни хариталаштириш, сейсмик мустахкам бино ва иншоотларни куриш, киска, ўрта ва узок муддатли башоратлаш ишларини ташкил килиши, фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай холлардаги харакатларни бошкаришнинг давлат тизими тузилмаларини тайёрлашга каратилган максадли ва илмий – техник дастурларни ишлаб чикишни ташкил этиши ва амалга ошириши, ахоли тайёрлигини амалга ошириши лозим эди.
Ахоли ва худудларни фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш сохасида кўйилган дадил кадамлардан бири - аввал Мудофаа вазирлиги кошида фукаро мухофазаси ва фавкулодда вазиятлар бошкармасининг, сўнгра эса шу бошкарма негизида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 4 мартдаги ПФ-1378 Фармони билан Фавкулодда вазиятлар вазирлигининг ташкил этилиши бўлди.
Фармон билан фавкулодда вазиятларни бартараф этиш, ахо­ли хаёти ва саломатлигини, моддий ва маънавий кадриятларни мухофаза килиш, шунингдек тинчлик ва харбий даврда фавкулодда вазиятлар вужудга келганда уларнинг окибатларини тугатиш хамда зарарларини камайтириш сохасида давлат сиёсатини ишлаб чикиш ва амалга ошириш вазирликнинг асосий вазифаларидан бири деб белгиланди.
Фармонга мувофик ахоли ва халк хўжалиги объектларини мухофаза этишни таъминлашга рахбарлик килиш республикада Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Фавкулодда вазиятлар вазирига юклатилди. Фармоннинг ушбу бандига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 11 декабрдаги ПФ-2153 Фармони билан ўзгартириш киритилиб Ўзбекистон Республикасида ахоли ва халк хўжалиги объектларини мухофаза этишни таъминлашга рахбар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири белгиланди.
Ќоракалпогистон Республикаси, вилоятлар, шахарлар ва туманларда Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли худудларнинг хокимлари; вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда вазирлар, давлат кўмиталари ва уюшмалар бошкарувлари раислари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг директор ва бошликлари ахоли ва халк хўжалиги объектларини мухофаза этишга рахбар этиб тайинландилар.
Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар, шахарлар ва туманларда фавкулодда вазиятлар бошкармалари (бўлимлари­нинг) ташкил этилиши ва бошкарма (бўлим) бошликларининг жойлардаги фукаро мухофазаси бошликларининг ўринбосарлари хисобланиши ахолини ва худудларни фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш сохасининг иш фаолиятини янада мустах­кам­лашда катта ахамиятга эга бўлди.
Республикамиз хукумати томонидан Фавкулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган кундан эътиборан ахоли хавфсизлигини кафолатловчи, фукаролар масъулияти ва жамият тараккиётининг хукукий заминини белгиловчи бир канча рахбар ва меъёрий хужжатлар кабул килиндики, улар ўз навбатида фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш сохасидаги фаолиятни ойдинлаштириб беришга каратилгандир. Бу хужжатлар жумласига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг карорлари ва Фавкулодда вазиятлар вазирининг хар ўкув йилига кабул киладиган ташкилий кўрсатмалари хам киради. Куйида шу хужжатлар билан кискача танишиб чикамиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1996 йил 11 апрелдаги 143-сонли «Ўзбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўѓрисида»ги карори.
Ушбу карорда Ўзбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар вазирлиги тўгрисидаги Низом ва унинг тузилмаси тўгрисида сўз юритилган.
Ўзбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар вазирлиги фукаро мухофазаси, авариялар, халокатлар ва табиий офатлар туфайли вужудга келган фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг окибатларини бартараф этиш сохасидаги ишларга рахбарликни хамда уларни мувофиклаштириб бориш ишларини амалга оширувчи давлат бошкаруви органи хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар вазирлигида таркибида Вазир (хайъат раиси), лавозими бўйича вазир ўринбосарлари, Вазирликнинг хамда унга карашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, шунингдек, бошка вазирликлар ва идораларнинг рахбар ходимлари бўлган 9 кишидан иборат хайъат тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар вазирлиги ваколатига киритилган мухим муаммоларга оид тавсияномаларни кўриб чикиш ва тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар вазирлиги хузурида илмий-техника кенгаши ташкил этилган.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling