Меҳмонхона хўжалигида хизматлар сифатини бошқариш фанининг методологияси


Download 102.56 Kb.
bet1/10
Sana01.04.2023
Hajmi102.56 Kb.
#1317723
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1..


1-МОДУЛ.
МЕҲМОНХОНА ХЎЖАЛИГИДА ХИЗМАТЛАР СИФАТИНИ БОШҚАРИШ ФАНИНИНГ МЕТОДОЛОГИЯСИ


1-МАВЗУ: Сифат тушунчасининг моҳияти, сифат соҳасидаги асосий тушунчалар. Фаннинг предмети, мақсади ва вазифалари


РЕЖА:
1. Сифат тушунчаси моҳиятини ёритиб беришнинг замонавий ёндашувлари.
2. “Меҳмонхона хўжалигида хизматлар сифатини бошқариш” фанининг предмети, мазмуни, мақсад ва вазифалари.
3. Меҳмонхона менежментида фанни ўқитишнинг зарурати.

1. Сифат тушунчаси моҳиятини ёритиб беришнинг замонавий ёндашувлари.
Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш корхоналари олдида турган энг асосий вазифа-рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришдир. Шунинг учун ҳам маҳсулот ва хизматлар сифатини яхшилаш бугунги куннинг муҳим масалаларидан ҳисобланади. Маҳсулот ва хизматлар сифатини яхшилаш стратегик муаммо бўлиб, мамлакатимиз иқтисодиётининг стабиллашуви бу муаммоларнинг ҳал этишига боғлиқдир. Сифатни яхшилаш жараёни маҳсулотни сотиш ёки хизматлар кўрсатишда фақатгина кўпроқ фойда олиш учунгина эмас, балки жамият учун, унинг равнақи учун ҳам зарурдир.
Маълум фойдалиликка эга бўлиб, сотилиш баҳоси билан таннарх ўрта-сидаги фарқга эга бўлган товарлар албатта сотилиши керак. Товарларни сотиб олар эканмиз, биз уларни фақатгина зарур бўлгани учунгина эмас, балки бизга ёққани учун ҳам ҳақини тўлаймиз. Бунда товарларнинг ташқи кўриниши, фойдаланишнинг қулайлиги, хизмат кўрсатиш муддати, техникавий тавсифи, кафолатли хизмат кўрсатиш шартлари кабилар уларнинг баҳосини белгилашда муҳим омил ҳисобланиб, харидор товарни “маълум эҳтиёжларни қондиради”, деган умид билан сотиб олади. Шундай қилиб товарни сотилишининг муҳим шартлари-харидорнинг унинг кафолатланган сифатига ишонч ва баҳосидир.
Маҳсулот сифати деб, мана шу маҳсулотга нисбатан қўйилган халқ эҳтиёжи талабларини қондирилиш даражаси, уларнинг хосса хусусиятлари, ташқи кўриниши, ишлатилишининг қулайлигига айтилади.
Сифатни шакллантирувчи элементлар сифат кўрсаткичлари дейилади ва турлича усуллар ёрдамида аниқланади.
Маҳсулотнинг техникавий тавсифи орқали аниқланувчи товарлар яроқ-лилигининг асосий элементлари конструкция сифати дейилади



Download 102.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling