Меҳнат шартномаси №01 Тошкент ш. “01” февраль 2023 йил “Мехриддин таъмир барака”


Download 53.05 Kb.
bet1/3
Sana27.10.2023
Hajmi53.05 Kb.
#1727096
  1   2   3
Bog'liq
МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ


МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ № 01

Тошкент ш. “01” февраль 2023 йил


“Мехриддин таъмир барака МЧЖ қуйида матн “Иш берувчи” деб юритилувчи, Устав асосида фаолият юритувчи директор BOYSUNOVA MAVJUDA BO’RIYEVNA сиймосида, бир тарафдан ҳамда фуқаро SAYDULLAYEV SHAXBOZ QAXRAMON O’G’LI паспорт серияси AB рақами 7478359 Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ИИБ томонидан 12.08.2017 йилда берилган, қуйида матнда “Ходим” деб номланувчи, иккинчи тарафдан, биргаликда “Тарафлар” ва алоҳида “Тараф” деб номланувчи, ушбу меҳнат шартномасини (матнда “Шартнома” деб юритилади) қуйидагилар ҳақида туздилар:


I. ШАРТНОМА ШАРТЛАРИ:

Ходим “Мехриддин таъмир барака МЧЖ амалда бўлган Жамоа шартномаси ва Ички тартиб қоидалари шартларига ўз розилигини билдирган ҳолда ишга қабул қилинади.


Ходим меҳнат вазифаларини амалдаги қонунчилик асосида амалга оширади.
Ушбу шартнома номуайян муддатга тузилади ва ходимнинг асосий иш жойи буйича шартнома ҳисобланади.
Ходимга 1 ой синов муддати ўрнатилади.
Ходимнинг ишни бошлаган куни сифатида 2023 йил 01 февраль куни белгиланади.


II. ШАРТНОМА ТАРАФЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ:

2.1. Ходимнинг мажбуриятлари:


тузилган ушбу шартноманинг барча талаб ва шартларини сўзсиз бажариш;
иш берувчинингн ички меҳнат тартиб қоидаларига қатъий риоя қилиш;
иш берувчининг мулкини асраш, буйруқ, фармойиш ва кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш;
лавозим йўриқномасига тўлиқ риоя қилиш;
иш фаолияти учун Иш берувчи томонидан берилган жиҳозлар, материаллар, асосий воситалар ва товар-моддий бойликлардан белгиланган тартибида тўғри фойдаланиш ҳамда асраб-авайлаш;
меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш гигиенаси ва ёнғиндан сақланиш қоидаларига риоя қилиш;
иқтисодий, технологик ва иш фаолиятига боғлиқ сирларни ошкор этмаслик;
раҳбарият, ходимлар ва мижозлар билан юқори савиядаги ҳурмат муносабатида бўлиш ва муомала қилиш;
ходим фаолияти билан боғлиқ бўлган, лекин лавозим йўриқномаларида кўрсатилмаган иш берувчининг вазифаларини бажариш;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва бошқа норматив-хужжатларига амал қилиш;
жамоат шартнома шартлари билан танишиб чиқиш ва уларга қатъий риоя этиш;
Иш берувчининг топшириғи билан хизмат сафарига бориш ва хизмат сафари ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этиш.
2.2. Иш берувчининг мажбуриятлари:
тузилган ушбу шартнома шартларини тўлиқ бажариш;
ўз вақтида иш хақини тўлаш;
ходим учун хавфсиз ва самарали меҳнат шароитини яратиб бериш;
иш жойини тегишли жиҳозлар билан таъминлаб бериш;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва бошқа норматив-хужжатларига амал қилиш;
жамоат шартномаси шартларига қатъий риоя этиш;
ходимнинг юқори меҳнат натижаларига эришиши учун унинг ташаббускорлиги ва ижодкорлигини ривожлантириш ҳамда малакаси ошириш учун шароит яратиш.



Download 53.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling