Методическое руководство по подготовке на летний оздоровительный период


Download 418.42 Kb.
bet1/6
Sana26.06.2023
Hajmi418.42 Kb.
#1656079
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Yozgi sog`lomlashtirish ishlarini tashkil etish

Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув - методика Маркази








МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

ЁЗГИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ




Мактабгача таълим муассасаларида болалар билан олиб бориладиган ёзги ишларни соғломлаштириш даври деб номлаш қабул қилинган, чунки у ўз хусусиятига эга.


Болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш учун ёзги шароитдан унумли фойдаланиш ва боланинг кучга кириши, тўлишиши ва чиниқишига, ўсимлик ҳамда ҳайвонларнинг ажабланарли ва гўзал оламини тушунишга ўрганиши, табиатни асраб авайлашни ўргатиш муҳимдир. Ёзда болаларнинг табиатга бўлган қизиқишларини ўстириш учун катта имкониятлар мавжуд.
Ёзда ташкил қилинган ишларнинг ижобий натижалари, аввало, муассасанинг жамоаси унга қанчалик ўз вақтида тайёрланганлиги билан белгиланади.
Ёз - болаларни соғломлаштириш ва чиниқтириш ишларини ташкил этиш учун энг қулай вақтдир. Шунинг учун ҳам ёзда болаларнинг очиқ ҳавода кўпроқ сайр қилишларига ва фаол ҳаракатда бўлишларига алоҳида эътибор бериш керак.
Мактабгача таълим муассасасининг ёзги соғломлаштириш чора-тадбирлар режаси педагогик кенгашда тасдиқланиши шарт. “Болалар хавфсизлиги ва соғлиғини муҳофаза қилиш” йўриқномаси билан барча педагог ходимларини таништиш ва улар шу асосда ишларини ташкил этишларини йўлга қўйиш лозим.
Ёзги соғломлаштириш тадбирлари самарали бўлиши МТМ жамоасининг ўз вақтида ва пухта тайёргарлик кўришига боғлиқдир (масалан, ёзги соғломлаштириш чора-тадбирлар режаси март ойида ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши ва шу асосда тайёргарлик ишлари бошланиши лозим).
Тарбиячи ёзги мавсумга тайёргарлик жараёнида қуйидагиларни
амалга ошириши лозим:

- чиниқтириш ишларини ва кўнгил очар соатларини соғломлаштириш чора-тадбирлар режаси асосида ташкил этиши;


-янги келган болаларнинг ота-оналари ҳақидаги маълумотни дафтарга қайд этиши ва уларга мунтазам равишда маслаҳатлар бериб бориши;
-эрта кетувчи болалар ота-оналаридан ариза олиши, бола боғчадан кетаётганда вақтини дафтарга қайд этиб бориши, илк ёшли гуруҳ болалари учун филтр дафтарини тутиши ;
- болаларни сайрга олиб чиқишдан аввал ўйин ва қум майдончаларини хавфсизлигини текшириши агарда носозликлар мавжуд бўлса раҳбариятга хабар бериши;
- эрталабки қабулни ва бадантарбия машқларини очиқ ҳавода ўтказиши;
- болалар бош кийимда юришларини назоратга олиши;
- чиниқтириш ишларини доимий равишда амалга ошириши: очиқ ҳавода сайр, эрталабки бадантарбия машқларини, уйқудан олдин сув муолажаларини ўтказиши, уйқудан кейинги гимнастика машқларини, шунингдек шифокор ёки катта ҳамшира раҳбарлиги остида махсус чиниқтириш ишларини ташкил этиши, натижаларни эса соғломлаштириш ёки чиниқтириш дафтарига ёзиб бориши;
-қўл ва оёқлар учун ишлатиладиган сочиқларнинг болалар сонига етарлича бўлиши, ётоқхонада ўринларнинг рақамланган бўлишини таъминлаши.


Download 418.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling