Методическое руководство по подготовке на летний оздоровительный период


Download 418.42 Kb.
bet2/6
Sana26.06.2023
Hajmi418.42 Kb.
#1656079
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Yozgi sog`lomlashtirish ishlarini tashkil etish

Сайр учун керакли жиҳозлар:

-сув ва қум билан ўйналадиган ўйинчоқлар-ташландиқ материаллар (қопқоқчалар, идишчалар, мато бўлаклари ва ҳ.к.)


-қўл ювиш учун сув, бир марталик сочиқчалар,ахлат учун челак,
- шамол ўйинлари учун жиҳозлар (айланалар, қоғоз пирпираклар, ленталар)
─воқеабанд ва тетрлаштирилган ўйинлар учун қўғирчоқлар;
─спорт ўйинлари учун жиҳозлар (халқалар, кеглилар, бадминтон, арқончалар, ҳар хил катталикдаги тўплар)
─стол босма ўйинлари;
─табиат қўйнида меҳнат қилиш учун керакли жиҳозлар тўплами (куракча, белкурак, супурги, ҳокандоз, хаскаш, сув сочадиган жўмракли челакчалар);
─ қўл меҳнати учун керакли ашёларнинг қоғоз қутиларда бўлиши (рангли ва рангсиз қоғозлар, бўёқ, пластилин шаблон─андозалар, бўяш учун китобчалар, сочиқчалар);
- сайрда намойиш этиш ва ҳикоя қилиб бериш учун бадиий адабиётлар;
- енгил тўшамалар ва пардалар;
Ташқарига олиб чиқиладиган жиҳозларнинг хавфсизлиги (синган, тешилган жойларини йўқлиги) текширилиб, ҳар куни сайрдан кейин ювилади, қуритилади ва қути ёки саватларга жойланади. Сайрдан сўнг ҳар бир жиҳоз жойидами йўқми кўздан кечирилади.
Сайр ва ўйинлардан сўнг айвонча, майдонча ва болалар уйчалари супирилади, иссиқ кунларда эса сув билан ювилади.
Қум сақланадиган жойлар доимо тозаланиб, эланиб, нам ҳолатда сақланишини таъминлаш, қум ўйинларидан сўнг ғилофи билан ёпиб қўйиш;
Сайрни ташкиллаштириш: кузатиш, ажратилган майдончада меҳнат қилиш, қўл меҳнати ва маиший меҳнатни ташкиллаштириш, қуриш─ясаш, воқеабанд, театрлаштирилган, таълимий, стол─босма, ҳаракатли ва спорт ўйинларини ўйнатиш, табиат қўйнига сайрларни уюштириш, якка тартибда ишлаш, ҳикоя қилиб бериш, расм намойиш этиш ва ҳ.к.
Ёзги фаолиятларни ташкиллаштиришда кичик гуруҳларда ва якка тартибда ишлашни қўллаш.
Фаолиятлар─ жисмоний юкламалар билан боғлиқ бўлиб (ҳаракатли ўйинлар, жисмоний тарбия машғулотлари, меҳнат, сайрлар) кун тартиби асосида ўтказилиши керак.
Кун давомида болаларнинг фаолиятларини мўътадиллаштириб бориш ( секиндан тезга ва аксинча )
МТМда ва уйда кун тартиби асосида соғломлаштириш ва чиниқтириш тадбирларини, овқатланиш ва дам олишни оқилона ташкил этиш, болаларни жисмоний ривожлантиришда спорт жиҳозларини ўринли қўллаш, дам олиш масканларида сув ҳавзаларидан тўғри фойдаланиш, кўчада бола хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ота─оналарни хабардор қилиб туриш.



Download 418.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling