«Миллион доллар таклиф қилишди» – Тошкентдан топилган хазина тақдири нима бўлди?


Download 1.47 Mb.
bet1/5
Sana26.11.2020
Hajmi1.47 Mb.
#152737
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Toshkent xazinasi


«Миллион доллар таклиф қилишди» – Тошкентдан топилган хазина тақдири нима бўлди?

Kun.uz бундан бир йил муқаддам Тошкентда қадимий хазина топилгани ҳақида хабар берган эди. Шундан сўнг ОАВ, жумладан телевидениеда бу ҳақда турли кўрсатув ва материаллар тайёрланиб, оммага эълон қилинди.

Жумладан, «Маданият ва маърифат» телеканали лавҳасида топилмаларнинг барчаси Ўзбекистон тарихи давлат музейига топширилгани кўрсатилди.

Аммо хазинани топган мустақил изланувчи Муҳаммадбобур Юсуповнинг айтишича, хазина тўлалигича музейга топширилган эмас – унинг орасидаги баъзи бир қимматбаҳо буюмлар қаердалиги ҳозир номаълум.

«Ҳозирча хазина тақдири ҳақида маълумот бера олмайман. Охирги марта ушбу хазина Давлат хавфсизлик хизматига топширилгани ҳаммага маълум. Шундан сўнг бу иш давом этиши режалаштирилган эди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳри марказида жойлашган биноларимизда лазер ва рентген сканер қурилмалари ёрдамида яна бўшлиқ борлиги аниқланди. Қидириш ишларини давом эттириш режалаштирилган эди. Ҳозирда ушбу ишлар натижаси нима бўлгани бўйича менда аниқ маълумот йўқ.

Бу – ўзбек халқининг бойлиги. Ниятим – хазинадаги буюмлар тегишлилиги бўйича давлат музейларидан ўрин олса, узимиз ва келажак авлод учун тарихимизнинг очилмаган қирраларини очиб беради.

Хазинага эгалик қилиш учун кўплаб чет эл ташкилотлари катта таклифлар билан олдимга келишди. Улар коллекция таркибидаги қадимги қўлёзмалар, диний манбалар, масалан, Исо пайғамбар ва пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг тарихлари билан боғлиқ ўта ноёб манускриптларга қизиқиш билдиришган эди. Иккинчиси, санъат асарлари – Тошкент шаҳрида яшаган княз Николай Романовнинг саройидан йўқолган портрет ва картина суратлари бўлди.

Кейинги эътибор бу – Ж.Ж.Аудубоннинг Лондонда нашр қилинган «Америка қушлари ҳақида»ги китобига бўлди. Бу китобни олиб чиқиб кетишга кўплаб уринишлар бўлди. Ушбу китобга биринчи келган одам менга 1 млн АҚШ доллари миқдорида пул таклиф қилди. Мен бу китоб сотилмаслигини айтиб, уни Миллий университет кутубхонасига олиб келганман. Китоб Лондон шаҳрида нашр этилган. Ичидаги суратлари қўлда чизилгани учун жудаям ноёб ҳисобланади.

Юқорида айтиб ўтганларимнинг ҳаммаси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Давлат хавфсизлик хизматига топширилган. Хазина менга қайтарилишига келишилган эди. Ҳозирча қайтарилгани йўқ.

Бу коллекцияларнинг тақдири менга маълум эмас.

Хазина ҳақида батафсил маълумот – қаердан топилди, айнан нималар топилди – булар ҳали эълон қилингани йўқ. Сабаби – хазина топилган бинода қидирув ишлари тугатилгани йўқ. Айтиб ўтганимдек, бинода яна иккита бўшлиқ мавжуд. Агар маълумотни эълон қилсак, хазина изловчилар томонидан талаб кетилиши ҳолати бўлиши мумкин. Шу сабабли бино номи ҳозирча ошкор этилгани йўқ. Топилмаларни эса экспертиза хулосасидан кейин аста-секинлик билан эълон қилиш имкониятига эга бўламиз.

Хазинанинг қолган қисмлари бўлиши мумкин, деб гумон қилинади. Ҳали аниқ далилга эга эмасмиз. Лекин бино етарли даражада давлат муҳофазасига олинмаган», – дейди Муҳаммадбобур Юсупов.

У топилган хазинадаги ҳар бир ашёни суратга олгани ва белгиларини эслаб қолганини таъкидлади. Қонунчиликка асосан, хазина топган шахс хазина қийматининг 50 фоизи миқдоригача мукофот пули олиши керак. Аммо маълум бўлишича, изланувчига бу мукофот берилмаган.

«Ҳозирча берилгани йўқ. Агар хазинамиз Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилмаган бўлса, унинг тақдири ҳал этилгандан сўнг балки бу ишлар амалга ошиб қолар», – дейди Муҳаммадбобур Юсупов.

Шундан сўнг Ўзбекистон тарихи давлат музейига бориб, топширилган топилмалар ҳақида маълумот олдик.

Музей бош муҳофизи Равшан Ғуломовнинг айтишича, мустақил изланувчи Муҳаммадбобур томонидан топилган 92 дона буюм тегишли далолатнома асосида 2019 йил 28 июль санасида Ўзбекистон тарихи давлат музейига топширилган.

«Булар – турли кўринишдаги китоблар, иконалар, тангалар ва 2 дона микроскоп. Фақат шу 92та буюм рўйхат асосида қабул қилиб олинган. Эълон қилинганида кўрганман, столга ёйилган буюмлар бор эди – бу буюмларнинг бир қисми [шу 92та буюм орасида] бор. Қолганидан хабарим йўқ», – деди Ўзбекистон тарихи давлат музейи бош муҳофизи.

Тўқсондан ортиқ бу буюмлардан ташқари, Муҳаммадбобур Юсупов 2018 йил охирида музей директори Жаннат Исмоиловага 60дан зиёд китоб ва ҳужжатларни топширганини айтмоқда. Жаннат Исмоилованинг айтишича, бу ашёлар ҳали ҳужжатлаштирилмаган.

Шунингдек, тадқиқотчининг маълум қилишича, музейдан ўрин олиши лозим бўлган қадимий қўлёзмалар ва қимматбаҳо китоблар, шунингдек топилма таркибидаги бошқа бир қанча ашёларга чет эл ташкилотлари ва коллекционерлари томонидан қизиқиш билдирилиб, уларни катта пул эвазига сотиш таклиф қилинган.

Шундан сўнг Муҳаммадбобур бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизматига хабар беради ва бир неча миллион доллар эвазига сотиш таклиф қилинган ноёб китоблар, қўлёзмалар, хариталар, ҳужжатлар ва иконаларни Давлат хавфсизлик хизматига топширади.

Бироқ орадан қарийб бир йил вақт ўтган бўлишига қарамай, ушбу китобларнинг мансублиги ва келгуси тақдири ҳақида бирор бир маълумот берилмаган.

Тадқиқотчи Муҳаммадбобур Юсупов катта тарихий аҳамиятга эга бу топилмалар тақдири ижобий ҳал этилиши, кимларнингдир шахсий манфаатларига эмас, тегишли музейлардан ўрин олиши лозим, деб ҳисоблайди.

Тегишли идоралар ушбу масалага эътибор қаратиб, топилмаларнинг келгуси тақдирига оид батафсил маълумот беришига умид қилиб қоламиз.



Қуйида хазина таркибида бўлган айрим буюмларнинг суратлари келтириб ўтилади.

Қуръон тўпламларидан бири



Ислом дини ва Муҳаммад алайҳиссалом тарихига оид манускрипт (Бухоро амирининг саройидаги хазинасида сақланган, ХV аср)


Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling