Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.



З.A.ИЛҲОМОВ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



ИЛҲОМОВ Зиёвутдин Адҳамович. 
 
Амирлашкар тарихи 
 
Мазкур монография XIX аср 60-йилларида Қўқон хонлиги сиёсий ҳаётида муҳим 
ўрин тутган ва бир қатор ислоҳотларнинг амалга оширилиши учун фаол ҳаракат этган 
сиёсат арбоби, Россия империясининг босқинчилигига қарши матонатли кураш олиб 
борган ҳарбий саркарда Алиқули Амирлашкар Ҳасанбий ўғлининг ҳаёти ва Қўқон 
хонлигининг ички ва ташқи сиёсий ҳаётидаги фаолиятига бағишланган. 
Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура 
талабалари, аспирантлари, тадқиқотчилар, мактаб ўқитувчилари ҳамда Ўзбекистон 
тарихи билан қизиқувчи барча китобхонлар учун мўлжалланган. 
Масъул муҳаррир:
С.Т.Тилеуқулов,
тарих фанлари доктори, профессор
Тақризчилар: В.Т.Ишқуватов,
тарих фанлари номзоди, Низомий номли ТДПУ 
С.Тиллабоев
тарих фанлари номзоди, ЎзР ФА Тарих Институти 



КИРИШ 
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон тарихи ҳар томонлама холис 
ва илмий ёритила бошланди. Айниқса, ўзбек давлатчилиги тарихи ва 
унинг жаҳон цивилизацияси тараққиёти жараёнларида тутган ўрнини 
ёритишга катта эътибор берилмоқда.
Маълумки, тоталитар тузум ва 
коммунистик мафкура
ҳукмронлиги йилларида ўзбек халқининг маънавий мероси ва 
қадриятлари, ҳаққоний тарихини ўрганишга, ўзбек давлатчилиги 
тараққиётига муҳим ҳисса қўшган, миллий озодлик учун курашган
тарихий шахслар фаолиятини ёритиш ва оммалаштиришга йўл 
берилмаган эди. Ўзбекистон ўз сиёсий мустақиллигини қўлга 
киритганидан сўнг ушбу муҳим мавзуни нафақат батафсил тадқиқ 
қилиш, балки бу масалаларни маҳаллий тарихчилар томонидан 
битилган энг бирламчи манбалар асосида ўрганилиши учун катта 
имкониятлар юзага келди. 
Президент И.А.Каримов 1998 йил 26 июнда бир гуруҳ тарихчи 
олимлар билан бўлган учрашувда халқнинг бебаҳо миллий бойлиги 
ҳисобланган минглаб қўлёзмаларни илмий асосда ўрганишга даъват 
этиб: - «Ота–боболаримизнинг асрлар давомида тўплаган ҳаётий 
тажрибалари, 
диний, 
ахлоқий, 
илмий 
қарашларини 
ўзида 
мужассамлаштирган нодир қўлёзмаларни ўрганиш вақти келди», - 
деган эди.
1
Дарҳақиқат, бу қўлёзмалар миллий тарих фанининг 
ҳаққоний ва холисона ёритилишининг муҳим омили ва кафолатидир. 
Мустақиллик даврида тарих фанига қўйилаётган талаблар 
ўтмишни синчиклаб ўрганиш, жамият олдида турган муаммоларни бор 
мураккаблиги билан баҳолаш, уларни ҳал этишга бўлган ёндашувлар ва 
нуқтаи-назарларни таҳлил этиб, улардан бугунги кун учун зарур 
хулосаларни чиқаришни талаб этади. Тарихни ўрганишга бўлган 
муносабатнинг турли сиёсий тузумлар таъсирида ўзгариб туриши 
бугунги кун тадқиқотчилари олдига уни холисона таҳлил қилиш ва 
объектив илмий хулосалар чиқариш каби катта ва масъулиятли вазифа 
қўяди. Тарихий жараёнларнинг содир бўлиши тарихий қонуниятлар ва 
тарихий заруриятлар таъсирида юз берар экан, бунда албатта алоҳида 
шахсларнинг фаолияти ҳам муҳим ўрин тутади. Жамият тарихида 
кўплаб кескин ўзгаришлар, туб бурилишларнинг юз беришида турли 
шароит ва омилларнинг таъсири билан биргаликда алоҳида шахслар 
етакчилик фаолиятининг ҳам маълум даражада ўрни бўлишини инкор 
1

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling