Мундарижа кириш 5 I боб. Платина ишлаб чиқариш бўйича дунё адабиётлари ва технологияларининг аналитик тахлили 12


Download 1.82 Mb.
bet1/24
Sana14.03.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1268221
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
kerakli malumot


ЧИҚИНДИ ЭРИТМАЛАРДАН ПЛАТИНА МЕТАЛИНИ СОФ ХОЛДА АЖРАТИБ ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЯРАТИШ


МУНДАРИЖА

КИРИШ 5
I Боб. ПЛАТИНА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ДУНЁ АДАБИЁТЛАРИ ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ АНАЛИТИК ТАХЛИЛИ 12
1.1. Платина гурухи металлари хом ашё манбалари ва уларни қайта ишлаш технологиялари 12
1.1.1 Руда хом ашёси (платиноидлар) 14
1.1.2. Нефть ва кимё саноати катализаторлари чиқиндиларидаги платинани ажратиб олиш усуллари 17
1.2 Хлоридли эритмаларда платина ва палладийнинг мавжуд формалари 21
1.2.1. Хлоридли эритмаларда платинанинг холати ва физик-кимёвий хоссалари 22
1.2.2. Эритмадаги платинанинг бошқа бирикмалар билан комплекс хосил қилиш қобилятларини илмий тахлил этиш 25
1.3 Платинани аффинажлаш технологиялари 30
1.3.1 Платина ишлаб чиқаришнинг жорий этилган технологиялари 31
1.3.2. Платинани экстракция усулида ажратиб олиш технологиялари 35
1.4. Селектив чўктириш усуллари 37
1.4.1. Комплекс хосил қилиб чўктирувчи моддалар таснифи 39
1.4.2. Чўктириш жараёнига таъсир қилувчи омиллар 41
1.5. Бўлим бўйича хулосалар 42
II Боб. ПЛАТИНАНИНГ СОФ КУКУНИНИ ОЛИШ ОБЪЕКТИ ВА МЕТОДЛАРИ 44
2.1. Платина таркибли бирикма, эритма ва кекларнинг кимёвий ва минерологик таснифи 44
2.2. Физик ва кимёвий тахлил усуллари 48
2.3. Керакли материаллар ва уларни тайёрлаш. 50
2.4. Фойдаланиладиган реагентлар таснифи 52
2.5. Бўлим бўйича хулосалар 54
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ. 56


АББРЕВИАТУРА ВА ШАРТЛИ ҚИСҚАРТМАЛАР



“ОКМК” АЖ



«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти

СанДТУ




Санкт-Петербург Давлат техника университетида

МЭЗ




Мис эитиш заводи

ПЗЦМ




Приокс рангли металлар заводи

Лонро Рифайнинг




ЖАР ПГМлари ишлаб чиқарувчи хусусий гурухи

INCО




Канаданинг йирик никел ишлаб чиқарувчи компанияси

Импала платинум лимитед




ЖАР ПГМлари қазиб олувчи фирмаси

Красцветмет




Дунёнинг энг йирик қимматбахо металлар ишлаб чиқарувчи корхоналаридан бири (Россия)

С:Қ




Танлаб эритиш жараёнида суюқ ва қаттиқ фазалар нисбати

ПГМ




Платина гурухи металлари

лигандлар




Бошқа бир атом(акцептор) билан донор-акцептор боғ ёрдамида боғланган атом, молекула йоки ион

d—




Заррачанинг диаметри,

рм




Заррачанинг зичлиги,

рэ




Эритманинг зичлиги,

g —




Оғирлик кучининг тезланиши,

μ -




Эритманинг қовушқоқлиги.

‘‘Шох ароғи’’




Уч хажм хлорид ва бир хажм нитрат кислоталари аралашмаси

E0




Электрод потенциали

φ




Заррачанинг геометрик шакли коэффициенти

ТБФ




Три бутил фосфат

ДБК




Дибутилкарбитол

«Солвессо-50»




Экстрагентларни эритувчи модда

M



Молекуляр масса

T



Ҳарорат

V



Хажм

КИРИШ


Дунёда автомобилсозлик ривожланган Германия, Япония, АҚШ ва шу каби давлатларда платинага бўлган эхтиёж йилдан йилга ортиб бормоқда. Халқаро WPIC ташкилоти маълумотига кўра 2022-23 йилларда платинанинг истеъмоли 4% га ўсиши кутилмоқда. Бу борада, соф платина металини ажратиб олишда минерал ва иккиламчи хомашёни қайта ишлаш усулларини аниқлаш, металлургия заводлари мис, никел цехларидаги шламларни қайта ишлаш усулларини яратиш, сочма конларда гравитация усулларида олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва мавжуд технологияларни такомиллаштириш ҳамда жорий қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Жаҳонда қимматбахо металлар ишлаб чиқарувчи етакчи давлатлар чиқиндиларни қайта ишлаш орқали платина гурухи металлари (ПГМ)ни соф ҳолда ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича кенг миқёсдаги тадқиқотларни олиб бормоқдалар. Бу борада, жумладан техноген чиқиндилардан ПГМ ажратиб олишда аффинаж цехи ташландиқ эритмалари таркибидаги ПГМ миқдорини, кимёвий тузилишини аниқлаш усулларини яратиш, эритмадан платинани селектив чўктириш учун чўктирувчи реагент ва кимёвий омилларини танлаш ва асослаш ҳамда олтин электролити чиқинди эритмаларидан платина металини соф холда ажратиб олиш технологиясини яратиш ва ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш алоҳида аҳамият касб этади.
Республикамизда металлургия саноатида ПГМнинг манбаларини аниқлаш ва барча қимматли компонентларини комплекс ажратиб олиш мақсадида минерал хомашёни ва техноген чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича бир қатор такомиллашган чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда ва маълум бир натижаларга эришилмоқда. Янги Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича тараққиёт стратегиясида «...саноатни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, маҳаллий хомашё манбаларини чуқур қайта ишлаш, тайёр махсулотлар ишлаб чиқаришни жадаллаштириш, янги турдаги маҳсулотлар ва технологияларни ўзлаштириш...»1 бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу борада «Олмалиқ кон металлургия комбинати» АЖ мис эритиш заводи (МЭЗ) техноген чиқиндиларидан қимматбаҳо металларни ажратиб олишнинг янги технологияларини яратиш ва такомиллаштиришга йўналтирилган илмий-тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4477–сон «2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги, 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4731-сон «Олмалиқ кон металлургия комбинати АЖ конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги, 2021 йил 24 июндаги ПҚ-5159-сон «Кон металлургия саноати ва унга боғлиқ сохаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлир тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling