Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети
“Саломатлик ва ижтимоий психология”
фанидан
Мустақил иш
СТРЕССНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ВА СТРЕСС БИЛАН ЕНГИШ
Қабул қилди: __________________
Бажарди: ________________________
СТРЕССНИ БАРТАРАФ ЭТИШ БЎЙИЧА ПСИХОТРЕНИНГЛАР
КИРИШ.
Стресс — инсон организмининг ҳаддан ташқари зўриқиш, салбий эмотциялар ёки оддийгина зерикишга бўлган жавоб реакциясидир. Стресс чоғида инсон организми ечим излашга ундайдиган адреналин гормони ишлаб чиқаради. Кичик миқдордаги стресс ҳамма учун керак, чунки бу кишини фикрлашга, муаммодан чиқиш йўлини топишга ундайди, стресссиз ҳаёт зерикарли бўлар эди. Бошқа томондан, агар стресс жуда кўп бўлса, тана заифлашади, кучсизланади ва муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини йўқотади.
“Стресс билан курашишга ўрганишингиз керакми?” тести (А.И.Тащева, 2000).
Кўрсатма: Қуйидаги 10 та саволга “Ҳа” ёки “Йўқ” деб жавоб беринг:
Сиз атрофдагиларнинг эътиборига жавобан эътибор қарата олмайдиган даражада ўзингизни чарчаган ҳис қиласизми?
Арзимаган нарсаларга жиззакилик қилган пайтларингиз бўладими?
Таътил ёки дам олиш кунларидан кейин ўзингизни чарчаган ҳис қилган пайтларингиз бўлганми?
Кечга томон бўйнингиз қотиб қолган, елкаларингиз мускуллари зирқираётган, белингизда оғриқ пайдо бўлган пайтлар бўлганми?
Оиладаги низолардан бошингиз оғрийдими?
Низолар ҳазм қилишингизнинг бузилишига олиб келадими?
Баъзан жуда йиғлоқи ёки йиғлаб юборадиган даражада бўлиб қоласизми?
Сиз эмоционал хафалигингизда нафас қисиши ёки терига тошма тошиши кузатиладими?
Бирор бир ишни бошлаш учун бор кучингизни тўплашингиз керак бўлган бир пайда бирданига касаллик хуруж қилиб қолганини ҳис қилган пайтлар бўлганми?
Ўзгаларнинг муаммоларини ҳал қилишга жуда кўп вақт сарфлаётганлигинигиз туфайли ўзингизга вақт қолмаётгандек туюладими?
“Ҳа” жавобларини санаб чиқинг, 4 дан ортиқ чиқса, стресс Сизнинг жуда кўп заҳираларингизни эгаллаётган ва демакки, соғлиғингизни емираётганлиги ҳақида ўйлаб кўриш вақти келди. Психологик жиҳатдан ўз устингизда ишланг, психолог қабулига ёзилинг, соғломлаштирувчи машқлар бажаринг ва банан, киви, апелсин, ёнғоқ ва шоколад каби маҳсулотларни тез-тез истэъмол қилинг. Психологик саломатлик бўйича ҳамда бадиий адабиётлар ҳам ўқишни канда қилманг.
Do'stlaringiz bilan baham: |