Мустакил иш мавзу: Солиқ юкини камайтириш ҳамда солиқ ва божхона маъмуриятчилигини соддалаштириш


Download 444.73 Kb.
bet1/3
Sana08.02.2023
Hajmi444.73 Kb.
#1177606
  1   2   3
Bog'liq
Умаров







МУСТАКИЛ ИШ
Мавзу: Солиқ юкини камайтириш ҳамда солиқ ва божхона маъмуриятчилигини соддалаштириш.

Бажарди:Ш.Умаров
Текширди: А.Рахмонов
гурух CММ-52

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.


Дастурнинг III боби «Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари» деб номланган. Унинг Солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш бўлимида амалга оширилиши мўлжалланаётган қуйидаги чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.
Эркин рақобат муҳитини яратиш, нархларнинг барқарорлиги ва имтиёзларнинг манзиллилигини таъминлаш мақсадида имтиёзларни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг алоҳида турларига жорий этган ҳолда уларни индивидуал тартибда бериш амалиётидан воз кечиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада:

  • имтиёзлар беришнинг самарадорлигини баҳолаш ва доимий мониторинг қилиш тизимини жорий этиш;

  • имтиёзларни муайян молиявий ижтимоий натижага эришиш шарти билан бериш;

  • божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қайта кўриб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш)да фойдаланиладиган товарлар бўйича имтиёзларни бекор қилиб, мақбул бож тўлови ставкаларини белгилаш;

  • имтиёзларни алоҳида субъектларга эмас, балки соҳалар ёки товарлар (хизматлар, ишлар) турларига нисбатан жорий этиш назарда тутилади.

Солиқ юкини камайтириш ва соддалаштириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада:

  • ўз эҳтиёжи учун объектлар қураётган, янги ташкил этилган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига ягона солиқ тўловини маълум муддатга кечиктириш ҳуқуқини бериш;

  • кичик корхоналар учун қўшимча қиймат солиғи тўлашга ўтишни рағбатлантириш тизимини жорий қилиш назарда тутилади.


Download 444.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling