Мутаносиб бирлаштириш


Download 233.04 Kb.
bet1/5
Sana02.06.2024
Hajmi233.04 Kb.
#1834282
  1   2   3   4   5
Bog'liq
фоизли иштирокидан қатъий


фоизли иштирокидан қатъий-назар кўзда тутилган даромадлари ёки хара­жатлари тушунилади. Ушбу бандни ўз маблағи сифатида (Бирлик назариясида) ёки қарз капитали сифатида (Манфаатлар назариясида) кўриб чиқиш мумкин.
Ички бирлаштиришнинг иккинчи доираси яъни хорижда “квоталарни бирлаштириш” деб номланадиган мутаносиб бирлаштириш доирасини қўшма корхоналар ташкил этади. Бу ҳолатда Бош корхонанинг таъсир даражаси қўшма корхоналарда шўъба корхонасига нисбатан камроқ бўлиб, у корхонанинг иштирок улуши билан аниқланади. Демак, Бош, шўъба ва қарам корхоналар гуруҳига қўшма корхоналардаги Бош корхона иштирок этиш улушининг маълум бир қисмигина тегишлидир. Шунинг учун, кон­солидациялаштирилган молиявий ҳисоботга қўшма корхоналар мо­лиявий ҳисоботи мутаносиб бирлаштириш усули орқали киритилади. Бу усул шўъба корхоналарни тўлиқ консолидация­лаштириш усулига ўхшаш, фақат унинг қуйидаги ўзига хос хусусиятлари мавжуд:

  • консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботга қўшма корхоналар актив ва мажбуриятлари, харажат ва даромадлари мутаносиб равишда киритилади;

  • капитални консолидациялаштириш учун сотиб олиш усули қўлланилади, айни пайтда бирлаштириш усулидан фойдаланилмайди;

  • озчилик улуши ҳисобга олинмайди ва консолидациялаштирил­ган молиявий ҳисоботда акс эттирилмайди;

  • Бош, шўъба ва қарам корхоналар гуруҳи ўртасидаги муомалалар Бош корхонанинг иштирок этиш улушига мутаносиб равишда консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботдан чиқарилади.

Қўшма корхоналар молиявий ҳисоботини консолидациялашти­рилган молиявий ҳисоботга мутаносиб равишда бирлаштиришни қуйидаги шартли мисолда кўриб чиқамиз:
Бош, шўъба ва қарам корхоналар гуруҳи қўшма корхоналар устав капиталида 30% улушга эга. Шу сабабли, актив ва мажбуриятлар, устав капитали консолидациялаштирилган балансда шу улушга мутаносиб равишда ҳисобга олинади. Бунда консолидациялаштириш жадвали қўйидаги кўринишга эга бўлади: (2-жадвал).
2-жадвал

Download 233.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling