Назарова Навбахор Нарзуллоевна Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти ўқитувчиси


Download 21.22 Kb.
bet1/4
Sana14.05.2023
Hajmi21.22 Kb.
#1458765
  1   2   3   4
Bog'liq
Назарова Н


ИШ БИЛАН БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ ЗИЛЗИЛА БИЛАН БОҒЛИҚ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ҲАРАКАТЛАНИШГА ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ


Назарова Навбахор Нарзуллоевна
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти ўқитувчиси
navbaxornazarova@gmail.com
+998 90 928 19 34


Аннотация: Ушбу мақолада ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳолини зилзиладан муҳофазаланишга тайёрлаш тизими таъсирчанлигини ошириш масалалари кўриб чиқилган бўлиб, соҳани ривожлантиришда ёшларни кенг жалб этиш, олий таълим муассасалари талаба – ёшлари билан ҳамкорликда кўнгилли қутқарув жамоаларини тузиш ва улар фаолиятини ташкил этиш масалалари ёритилади.
Калит сўзлар: зилзила, иш билан банд бўлмаган аҳоли, муҳофаза, маҳалла фуқаролар йиғинлари, “маҳалла фуқаро муҳофазаси” тузилмалари, олий таълим муассасаси, талаба-ёшлар, кўнгилли – волонтер қутқарув жамоалари.


(УДК куйиш керак, аннотация 150-200 та суз, инглиз ва рус тилларида берилиши керак).


Кириш
БМТнинг Табиий офатларни камайтириш бўйича халқаро стратегияси маълумотларига кўра, XXI аср бошидан буён содир бўлган барча табиий офатлар ичида салбий оқибатлари кўплиги бўйича айнан зилзилалар юқори ўринда туради. Сўнгги йилларда Покистон, Индонезия, Туркия, Перу, Чили, Гаити, Италия, ва Японияда содир бўлган ер қимирлашлари натижасида юз минглаб кишилар ҳаётдан кўз юмди, миллионлаб кишилар бошпанасиз қолди.

Oфaтлap

Ҳaлoк бўлгaнлap сoни (минг.к.)

Жaбpлaнгaн-лap сoни (минг.к.)

Мoддий зapap миқдopи

2001 й. Ҳиндистoндaги зилзилa

~ 30 000

~ 70 000

-

2003 й. Эpoндaги зилзилa

35 000

300 000

30 млpд. дoлл.

2004 й. Жaнубий-Шapқий Oсиё дaвлaтлapидaги зилзилa вa цунaми

300 000

5 000 000

12 млpд. дoлл.

2008 й. Хитoйдaги зилзилa

69 197

288 431

20 млpд. дoлл.

2010 й. Гaитидaги зилзилa

222 000

600 000

70 млpд. дoлл.

2011 й. Япoниядaги зилзилa вa цунaми

27

~ 2 000 000

~ 250-500
млpд. дoлл.

2012 й. Пoкистoндaги зилзилa

370

4 500 000

-

2015 й. Непaлдaги зилзилa

8 500

8 000 000

~ 10 млpд.дoлл.

2016 йил Эквадор зилзиласи

587

-

-

2017 й. Тайванддаги зилзила

2000

100 000

~ 20 млpд.дoлл.

1-жaдвaл. 2001-2017 йиллapдa сoдиp бўлгaн йиpик
тaбиий зилзилалар [8].

Маълумки, Ўзбекистон худудининг ҳам 80% фоизи сейсмик фаол зонада жойлашган бўлиб, аҳолининг 70% фоизи сейсмик фаол ҳудудда истиқомат қилади. Шунинг учун бундай хавфли ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳоли зилзила табиатини, намоён бўлиш ва тарқалиш қонуниятларини ўрганиш, унинг талофатларини камайтириш услублари бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаш кўникмасига эга бўлиши муҳим аҳамият касб этади.


Мамлакатимизда ушбу офатдан муҳофазаланишнинг сифатли ва самарали фаолиятни таъминлаб берувчи асосини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш мақсадида, бир қатор меъёрий – ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, тадбиқ этилган. Мазкур ҳужжатларда зилзиладан муҳофазаланиш комплекс чора-тадбирлари белгиланган бўлиб, ушбу тадбирлар давомли амалга ошириб келинмоқда[3].
Шунга қарамай, зилзила шундай офатки, у заминнинг тебраниши биноларнинг вайрон бўлишига, йўллар, ер ости коммуникацияларининг шикастланишига, айрим ҳолларда қурбонлар ва шикастланганлар сонининг кўпайиб кетишига олиб келади, зилзила рўй берган мамлакатнинг иқтисодиётига каттагина зарар келтиради. Зилзила оқибатида ёнғин, портлаш, кўчки, ўпирилиш, сел каби фавқулодда вазиятлар юзага келиши мумкин. Зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятда 3 та хавф яширин бўлади[5]:
1. Тўсатдан намоён бўлишлиги (зилзилани ҳозирча олдиндан айтиб бериш мумкин эмас, у тўсатдан, ихтиёрий вақтда рўй беради);
2. Зилзиладан қочиб қолиш ёки беркиниш мумкин эмаслиги;
3. Зилзиладан қисқа вақт давомида катта талофат олиш мумкинлиги.

Download 21.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling