Нулеотидлар алмашинуви


Download 1.16 Mb.
bet1/5
Sana28.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1136555
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Nukleotidlar almashinuvi

Нуклеотидлар алмашинуви

Кўриб чиқиладиган саволлар: умумий амалиёт шифокори учун нуклеотидлар алмашинувини билиш нима учун керак?

  • 1.Нуклеопротеинлар ҳазмланиши ва сўрилиши
  • 2.Пурин нуклеотидлар парчаланиши ва синтези, уларни бошқарилиши
  • 3.Пиримидин нуклеотидлар парчаланиши ва синтези, уларни бошқарилиши
  • 4.Дезоксирибонуклеотидлар биосинтези ва бу жараёнда тиоредоксинни аҳамияти
  • 5.Пурин ва пиримидин нуклеотидлар биосинтезии координацияси уларни бузилишлари

Асосий нуклеотидлар:

  • Мононуклеотидлар нуклеин кислоталарнинг ўтмишдошлари ва таркибий қисмлари бўлиб хизмат қилади.
  • АДФ – АТФ цикли моддалар оксидланиши энергиясининг организмдаги эндергоник жараёнларда фойдаланиладиган энергияга айланишда иштирок этади. Баъзи реакцияларда бошқа нуклеотидлар ҳам худди шундай ролни адо этиш мумкин.

Аденилат кислота қолдиғи дегидрогеназалар (НАД, НАДФ, ФАД) коферментлари ва ацилланиш коферменти (КоА) таркибига киради; УТФ, ГТФ ва ЦТФ моносахарид қолдиқларини олиб ўтиш реакцияларида коферментлар ролини бажаради; ЦТФ холинтрансфераза коферменти бўлиб хизмат қилади.

  • Аденилат кислота қолдиғи дегидрогеназалар (НАД, НАДФ, ФАД) коферментлари ва ацилланиш коферменти (КоА) таркибига киради; УТФ, ГТФ ва ЦТФ моносахарид қолдиқларини олиб ўтиш реакцияларида коферментлар ролини бажаради; ЦТФ холинтрансфераза коферменти бўлиб хизмат қилади.
  • цАМФ ва цГМФ мононуклеотидлар хужайра ичидаги эффектор системаларига гормонал ҳамда бошқа сигналларни ўтказишда воситачи бўлиб ҳисобланади.

НУКЛЕОПРОТЕИДЛАР ҲАЗМЛАНИШИ ВА СЎРИЛИШИ

Тўқималарда ДНК гидролизини қатор ферментлар амалга оширади:

  • Эндонуклеазалар – ДНК, РНК молекуласидаги ички нуклеотидлар орасидаги боғларни узади, нуклеин кислоталар деполимеризациясини вужудга келтириб олиго-нуклеотидлар ҳосил қилади.
  • Экзонуклеазалар – яъни РНК молекуласидаги, охирги нуклеотидларни кетма–кет ажратади, уларни ДНК-азалар деб ҳам аталади.
  • Дезоксирибонуклеаза I ДНК молекуласини битта занжиридаги дезоксирибоза 31- углерод атоми ва фосфат қолдиғи ўртасидаги ички фосфодиэфир боғларни узилишини катализлайди, натижада паст молекулали олигодезоксирибонуклеотидлар ҳосил бўлади:
  • ДНК + (n-1)Н2О → n-олигодезоксирибонуклеотидлар
  • Дезоксирибонуклеаза II ДНК иккала занжиридаги жуфт фосфодиэфир боғларни узилиши натижасида йирик олигодезоксирибонуклеотиларни ҳосил қилади. Уларни вакили бўлиб, талоқдан ажратилган, молекуляр оғирлиги 38000, 343 аминокислота қолдиғидан таркиб топган ДНК11 хисобланади. Бу ДНКаза таркибида глюкозамин очилган. Бу фермент ҳам металл ионлари билан фаолланади, анионларни ингибирлайди; оптимал рН 5,5 ва 5,8 оралигида.
  • Рестриктазалар- ДНКаза типида таъсир этувчи ферментлар бўлиб, бегона (асосан фагларни) ДНКнинг палиндром структурага эга молекуладаги аниқ қисмлари – парчаланишини катализлайди. E. Coliдан 2 та шундай рестриказа ажратилиб, хусусиятлари ўрганилган ва Есо R1 ва Есо R11 деб белгиланган, амалий жиҳатдан кўп қўлланилмоқда.
  • Рестриктазалар аниқ специфик таъсир кўрсатадилар, шунинг учун фаг ва вируслар ДНКдаги нуклеотид қолдиқларини кетма-кетлигини аниқлашда улардан фойдаланиланади. Бундан ташқари, рестриктазаларни бу хусусияти ген инженериясида ДНК маълум фрагментлари – «кескин» ва уларни бактериал ДНК геномига «кирғизиши»да кўлланилади.
  • РНКни гидролитик парчаланишини катализловчи яхши ўрганилган ферментлардан рибонуклеаза I дир, у РНК молекуласи ички фосфодиэфир боғларини гидролизлайди. Кўпинча ҳайвонлар ошқозон ости безидан ажратилган РНКазалар 124 аминокислота қолдиғидан таркиб топган бўлиб, аминокислоталарни кетма-кет жойлашиши билан фарқланадилар; баъзи РНКазаларни учламчи структураси аниқланган.
  • Ногидролитик йўл билан ДНК ва РНКни парчаланишини амалга оширувчи ферментлар сифатида полинуклеотид-фосфорилаза ва ДНК-гликозидазаларни кўрсатиш мумкин. Ҳозирги вақтда С.С. Дебов лабораториясида микроблар полинуклеотид-фосфорилазасини физик-кимевий хусусиятлари ва биологик роли батафсил ўрганилган. Ферментни таъсир механизми нуклеотид қолдиқларини РНКдан неорганик фосфатга ўтказилишидан иборат, бунда рибонуклеотиддифосфат ҳосил бўлади (РДФ).
  • РНК + Н3РО4→(РНК)n-1+РДФ

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling