Олот: "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси амалда


Download 12.91 Kb.
Sana22.11.2023
Hajmi12.91 Kb.
#1793427
Bog'liq
Олот “Яшил мако


Олот: “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси — амалда.
Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси кенг қулоч ёймоқда. Бунинг самараси ўлароқ, шаҳар ва туманларимиз, маҳалла ва қишлоқларимизни кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳит софлигини сақлаш, мевали ва манзарали дарахтларни кўпайтириш борасида кўзга кўринарли ишлар амалга оширилди. Эътиборлиси, бу ташаббус ҳар йили кеч куз ва эрта баҳор оралиғида, яъни кўчат экиш мавсумида янада авж олмоқда. Яқинда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида юртимизда туризм ва маданият масканлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда “Яшил макон” кузги мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида шу йилнинг 25 октябридан бошлаб кузги дарахт экиш мавсуми эълон қилинди.Мазкур мавсумда, яъни жорий йил якунигача жумладан, Олот туманида 597 минг 600 туп кўчат ўтқазиш ҳаракати бошланган. Буни биргина “Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғинида бораётган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Туман ҳокими Наргиза Неъматова бошчилигидаги масъуллар, ҳудуд секторлари раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар, маданият бўлими мутасаддилари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, имом хатиблар, ёшлар, ободонлаштириш ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳозир бўлган кўчат ўтқазиш тадбири халқимизнинг ниҳол ўтқазиб боғ яратишдек азалий қадриятининг яққол кўриниши бўлди. Статистик маълумотларга назар солсак, жорий мавсумда туманда автомобиль йўллари ёқасида 68 минг туп, фермер хўжаликлари фойдаланишидаги ер майдонлари атрофларига 140 минг туп, Ўрмон хўжалиги ташкилотлари ҳудудларида 73 минг 600 туп, ижтимоий соҳа иншоотлари, идора ва ташкилотлар ҳудудида 28 минг тупдан ортиқ, шунингндек, ишлаб чиқариш корхоналари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш тармоғидаги иншоотлар ҳудудида 35 минг туп кўчат ўтқазиш чора-тадбирига киришилган. Худди шундай, туман наслчилик хўжалигида 15 минг туп, сувоқова туман филиали томонидан 10 минг туп, электр тармоқлари ва газ таъминоти бўлимлари жами 1 минг туп, маданият бўлими 1 минг 600 туп, қолаверса, маҳалла фуқаролар йиғинларида 125 минг 300 туп ток ва тут кўчатлари ўтқазилиб, боғ барпо этиш мақсадида 23 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилиши кўзда тутилган. Кўчат ўтқазишга бағишланган тадбирда сўз олган туман ҳокими бу ташаббус ҳар бир маҳалла ва қишлоқда, таълим, соғлиқни сақлаш, бошқа тармоқларда қизғин қўллаб-қувватланиб, айни пайтда оммавий ҳаракатга айланаётганини таъкидлади. Зеро, ниҳол ўстириш, кўчат ўтқазиб парваришлаш табиатни кўз қорачиғидек асраб-авайлашга қўшилган хайрли ва беминнат ҳиссамиздир. Бу билан иқлим ўзгаришларининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, қолаверса, иқтисодиётни ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз. Шунингдек, семинарда ҳар бир қадалаётган кўчатнинг униб-ўсиши ва парвариши, агротехник парвариши, сув таъминоти жиҳатлари амалий ўрганилиб, зарур тавсиялар ишлаб чиқилди. Шу куни туман марказидаги қатор кўп қаватли уйлар атрофига ҳам кўчат ўтқазилиб, улар парваришига масъуллар бириктирилди.
Download 12.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling