O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi toshkent moliya instituti sirtqi bo’lim ikkinchi oliy ta’lim
Download 19.09 Kb.
|
1 2
Bog'liqмикроиктисодиёт нафлилик назарияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Tayorladi M-90-2 guruh talabasi Rajabov Feruz G’ulom o’g’li TOShKENT – 2022 yil РЕЖА: 1
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O’RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI TOSHKENT MOLIYA INSTITUTI SIRTQI BO’LIM IKKINCHI OLIY TA’LIM “MIKROIQTISODIYOT. MAKROIQTISODIYOT” FANIDAN MUSTAQIL ISH MAVZU: Нафлилик назарияси ва унинг амалиётдаги ўрни Tayorladi M-90-2 guruh talabasi Rajabov Feruz G’ulom o’g’li TOShKENT – 2022 yil РЕЖА: 1.Нафлилик назарияси хакида умумий тушунча. 2.Нафлилик назариясининг амалиётдаги урни. 3.Меёрий нафлилик назарияси. НАФЛИЛИК — моддий ва маънавий неъматлар, товарларнинг ўз хусусиятларига кўра, эҳтиёжларни қондириш хоссаси; товарлар ва хизматларни истеъмол қилишдан ҳар бир шахс ола-диган муайян қониқиш. Иқтисодий назариянинг асосий тушунчаларидан бири. Нафлилик даражаси — субъектив тушунча, у шахснинг манфаати, у ёки бу неъматга интилишига боғлиқ. Неъматларнинг инсон учун муҳимлиги ва аҳамияти уларнинг инсон учун нафлилигига — улар қондирадиган эҳтиёжларнинг эҳтиёжлар тартибидаги ўрнига, даражаси ва аҳамиятига боғлиқ. Ҳар қандай неъматларнинг Нафлилик даражаси унинг табиий хоссаларига, сифатига боғлиқ. Маҳсулот нафлилиги ўсиши учун унинг табиий ва сунъий яратилган хоссалари сифатини яхшилаш лозим. Mac, буюмнинг сифати яхшиланиб хизмат қилиш муддати 2 марта ортса, унинг нафлилиги 2 марта ортиб, олдингисига нисбатан 2 марта кўпроқ эҳтиёжни қондиради. Шунинг учун хам иқтисодий ўсишнинг муҳим омили маҳсулот сифати ва унинг Нафлилик даражасини оширишдир. Айрим товарлардан қониқиш якка қониқишдир, аммо товарларни истеъмол этишда умумий қониқиш ҳам пайдо бўлади. Умумий Нафлилик — истеъмол қилинадиган бойликларнинг барча таркибий қисмлари бўйича нафлилигидир. Умумий Нафлилик товарлар гуруҳига дахлдор ва кишилар талабини тез ўзгартиради. Умуман, товарлар хилма-хил бўлганда Нафлилик пасайишга мойил бўлади. Товарларнинг наф келтириш хусусияти — истеъмол этиш жараёнида истеъмолчида қониқиш ҳосил эта олиши, яъни харидорнинг индивидуал дидига қараб эҳтиёжни қондира олишидир. Товарнинг наф келтириши қанчалик юқори бўлса, шунчалик нархнинг қийматдан узилиши ҳам юз беради. Аммо бундай ҳол кам учрайди, чунки товарлар ғоят кўп бўлганидан айрим товарлар нафлилиги ўта юқори бўлмайди, ўринбосар товарлардаги Нафлилик уни тутиб туради. Нархнинг товар нафлилигига монанд ошиб бориши чексиз эмас. Чунки наф келтириш меъёрининг ҳам энг охирги чегараси бўлади. Шу чегарадан ўтгач, товарнинг нафлиги пасая боради. Шундан сўнг, харид этилган ва истеъмол қилинган товар нафлиги пасаяди. Чунки, харид нархининг чекланганлиги туфайли харидор ўз қўлидаги пулига юксак қониқиш ҳосил қиладиган товарларни олади. Бу Н. нинг юқори нуқтаси (максимизацияси) дейилади. Бозор шароитида истеъмол танловининг асосий чегаралари товарнинг нархи ва истеъмолчининг даромади ҳисобланади. Шу сабабли, нафақат товарнинг нафлилиги, балки Нафлиликнинг мазкур товар нархи билан нисбати ҳам аҳамиятга эга. Бундай нисбат чамаланган (ҳисобга олинган) меъёрий Нафлилик дейилади. Жамият ривожланишида моддий ва маънавий неъматларнинг Нафлилик жуда муҳим масала бўлганидан иқтисодий тафаккур тарихида объектив ва субъектив нуқтаи назарларда турадиган бир қанча Нафлилик назариялари пайдо бўлди. Нафлилик муаммосига сиёсий иқтисоддаги австрия мактаби вакиллари Э. Бём-Баверк, Ф. Визер, К. Менгер, шунингдек, Г. Госсен ва б. катта эътибор берганлар. Уларнинг фикрича, кишилар неъматларни Нафлиликга эга бўлгани учунгина қадрлайдилар, истеъмолчи назарида қадрли бўлган нарсагина қадр-қимматга эгадир. Кишилар муайян товарларни қадрлаганларида унинг фақат объектив Нафлиликни ёки субъектив Нафлиликни (уни истеъмол этишдан олинадиган қониқишни, нафни) ҳисобга олиш билан чекланмасдан, унинг меҳнат натижаси эканлиги, ижтимоий меҳнатнинг мужассам эканлигини, яъни муайян ижтимоий қийматга эга эканлигини ҳам ҳисобга оладилар, товарни объектив Нафлилик ва ижтимоий қиймат бирлигидан иборат маҳсулот сифатида кадрлайдилар. Неъматнинг суъектив қадр-қиммати унинг объектив қадр-қимматининг, объектив Нафлилики ва ижтимоий қиймати бирлигининг инсоний эҳтиёж, фаровонлик нуқтаи назаридан қадрланадиган субъектив аҳамиятидир (яна қ. Меъёрий нафлилик назарияси). эҳтиёжларни қондириш хоссаси; товарлар ва хизматларни истеъмол қилишдан ҳар бир шахс ола-диган муайян қониқиш. Иқтисодий назариянинг асосий тушунчаларидан бири. Нафлилик даражаси — субъектив тушунча, у шахснинг манфаати, у ёки бу неъматга интилишига боғлиқ. Неъматларнинг инсон учун муҳимлиги ва аҳамияти уларнинг инсон учун нафлилигига — улар қондирадиган эҳтиёжларнинг эҳтиёжлар тартибидаги ўрнига, даражаси ва аҳамиятига боғлиқ. Ҳар қандай неъматларнинг Нафлилик даражаси унинг табиий хоссаларига, сифатига боғлиқ. Маҳсулот нафлилиги ўсиши учун унинг табиий ва сунъий яратилган хоссалари сифатини яхшилаш лозим. Mac, буюмнинг сифати яхшиланиб хизмат қилиш муддати 2 марта ортса, унинг нафлилиги 2 марта ортиб, олдингисига нисбатан 2 марта кўпроқ эҳтиёжни қондиради. Шунинг учун хам иқтисодий ўсишнинг муҳим омили маҳсулот сифати ва унинг Нафлилик даражасини оширишдир. Айрим товарлардан қониқиш якка қониқишдир, аммо товарларни истеъмол этишда умумий қониқиш ҳам пайдо бўлади. Умумий Нафлилик — истеъмол қилинадиган бойликларнинг барча таркибий қисмлари бўйича нафлилигидир. Умумий Нафлилик товарлар гуруҳига дахлдор ва кишилар талабини тез ўзгартиради. Умуман, товарлар хилма-хил бўлганда Нафлилик пасайишга мойил бўлади. Товарларнинг наф келтириш хусусияти — истеъмол этиш жараёнида истеъмолчида қониқиш ҳосил эта олиши, яъни харидорнинг индивидуал дидига қараб эҳтиёжни қондира олишидир. Товарнинг наф келтириши қанчалик юқори бўлса, шунчалик нархнинг қийматдан узилиши ҳам юз беради. Аммо бундай ҳол кам учрайди, чунки товарлар ғоят кўп бўлганидан айрим товарлар нафлилиги ўта юқори бўлмайди, ўринбосар товарлардаги Нафлилик уни тутиб туради. Нархнинг товар нафлилигига монанд ошиб бориши чексиз эмас. Чунки наф келтириш меъёрининг ҳам энг охирги чегараси бўлади. Шу чегарадан ўтгач, товарнинг нафлиги пасая боради. Шундан сўнг, харид этилган ва истеъмол қилинган товар нафлиги пасаяди. Чунки, харид нархининг чекланганлиги туфайли харидор ўз қўлидаги пулига юксак қониқиш ҳосил қиладиган товарларни олади. Бу Н. нинг юқори нуқтаси (максимизацияси) дейилади. Бозор шароитида истеъмол танловининг асосий чегаралари товарнинг нархи ва истеъмолчининг даромади ҳисобланади. Шу сабабли, нафақат товарнинг нафлилиги, балки Нафлиликнинг мазкур товар нархи билан нисбати ҳам аҳамиятга эга. Бундай нисбат чамаланган (ҳисобга олинган) меъёрий Нафлилик дейилади. Жамият ривожланишида моддий ва маънавий неъматларнинг Нафлилик жуда муҳим масала бўлганидан иқтисодий тафаккур тарихида объектив ва субъектив нуқтаи назарларда турадиган бир қанча Нафлилик назариялари пайдо бўлди. Нафлилик муаммосига сиёсий иқтисоддаги австрия мактаби вакиллари Э. Бём-Баверк, Ф. Визер, К. Менгер, шунингдек, Г. Госсен ва б. катта эътибор берганлар. Уларнинг фикрича, кишилар неъматларни Нафлиликга эга бўлгани учунгина қадрлайдилар, истеъмолчи назарида қадрли бўлган нарсагина қадр-қимматга эгадир. Кишилар муайян товарларни қадрлаганларида унинг фақат объектив Нафлиликни ёки субъектив Нафлиликни (уни истеъмол этишдан олинадиган қониқишни, нафни) ҳисобга олиш билан чекланмасдан, унинг меҳнат натижаси эканлиги, ижтимоий меҳнатнинг мужассам эканлигини, яъни муайян ижтимоий қийматга эга эканлигини ҳам ҳисобга оладилар, товарни объектив Нафлилик ва ижтимоий қиймат бирлигидан иборат маҳсулот сифатида кадрлайдилар. Неъматнинг суъектив қадр-қиммати унинг объектив қадр-қимматининг, объектив Нафлилики ва ижтимоий қиймати бирлигининг инсоний эҳтиёж, фаровонлик нуқтаи назаридан қадрланадиган субъектив аҳамиятидир (яна қ. Меъёрий нафлилик назарияси). Download 19.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling