Пул ислоҳотлари режа: Пул ислоҳотини амалга оширишнинг зарурлиги


Download 85.73 Kb.
bet1/5
Sana20.12.2022
Hajmi85.73 Kb.
#1036493
  1   2   3   4   5
Bog'liq
9. Пул ислоҳотлари


Пул ислоҳотлари


РЕЖА:


1.Пул ислоҳотини амалга оширишнинг зарурлиги.
2.Пул ислоҳотларини амалга ошириш шарт-шароитлари.
3.Пул ислоҳоти турлари ва уларни амалга ошириш усуллари.
4.Демонитизатсия ва нуллификатсияни амалга ошириш тартиби.
5.Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган пул ислоҳотлари ва улрнинг ўзига хос хусусиятлари.


Пул ислоҳоти - пул муомаласини барқарорлаштириш мақсадида давлат
томонидан пул тизимини ўзгартиришга айтилади. Пул ислоҳоти металл пул муомаласи даврида, ИИ Жаҳон урушидан кейин олтин девиз, олтин доллар муомаласи даврида ўтказилди.
Республикада миллий валютани мустаҳкамлаш ишида сўмнинг ҳарид қувватини ошириб бориш ва унинг барқарорлигини таъминлаш асосий вазифа ҳисобланади. Бунга бозорни рақобатдош маҳсулотлар билан тўлдириш ва зарур эҳтиёжлар ҳосил қилиш орқали эришилади. Бозорни истеъмол моллари билан тўлдиришда миллий ишлаб чиқаришни имкони борича кенгайтириб боориш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Чунки шу орқали истеъмол моллари сотишнинг умумий ҳажмида миллий маҳсулотлар ҳиссаси ошиб боради. Бу ерда шуни таъкидлаб ўтиш зарурки, миллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали сўмнинг барқарорлигини таъминлаш четдан маҳсулот келтиришни инкор қилмайди. Аҳолини сифатли чет эл моллари билан таъминлаш мақсадида импорт ҳам рағбатлантириб борилади.
Сўмнинг барқарор амал қилиши, унинг ҳар қандай валютага эркин алмашилиши етарли валюта захираси бўлишига боғлиқ. Унга эришишда корхоналар ва барча субъекйларнинг, жаҳон бозорига рақобатга бардош берадиган маҳсулот ишлаб чиқариши учун зарур бўлган рағбатлантирувчи омилларни вужудга келтириш алоҳида аҳамиятга эга.
Сўмнинг барқарорлигини таъминлашда ундан оқилона ва тежаб тергаб фойдаланиш, ишлаб чиқаришга сарфланган маблағларнинг энг кўп самара беришига, олинган кредитларнинг ўз вақтида қайтарилишига эришиш муҳим ўрин тутади. Инфляцияга қарши аниқ ўйланган сиёсат ўтказиш миллий валютани мустаҳкамлашнинг муҳим шартларидан биридир. Бу сиёсат энг аввало инфляция даражасини кескин камайтиришга қаратилиши лозим. Бунда пулнинг қадрсизланиш даражаси устидан қатъий назорат ўрнатиш ҳамда унга қарши самарали тадбирлар қўллаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Шу орқали пулнинг қадрсизланишида мақбул суръатни танлашга эришилади.
Пул-кредит сиёсатини шакллантириш жараёнида бир вақтнинг ўзида иккита бир-бирига қарама қарши вазифани хал қилишга тўғри келади. Бир томондан, муомаладаги пул массасининг ўзгаришини мумкин қадар мослашувчан қилиш, хўжалик конюктураси (ҳолати)даги ҳар қандай ўзгаришларга тезкор муносабат билдира олиш, ўсиб бораётган амалий фаолликни қўллаб-қуввтлаш бўлса, иккинчи томондан – муомаладаги пул массасининг кўпайишини маълум даражада чеклаш ҳамда муомалага ортиқча бўлган тўлов воситалари массасининг тушушига йўл қўймаслик.
Юқоридаги мақсадларга этишиш учун пул-кредит сиёсатида қуйидаги усуллар қўлланилади:

  • бевосита (маъмурий усул);

  • билвосита (иқтисодий усул).

Бевосита (маъмурий) усулларга Марказий банклар фаолиятининг миқдор ва сифат кўрсаткичларига нисбатан белгилайдиган бевосита чекловлар ёки тақиқлар киради. Маъмурий таъсир кўрсатиш чораларини қўллашда кўпинча қуйидаги воситалар қўлланилади:

  • турли тоифадаги қарзларни беришнинг ва кредит ресурслари жалб қилишнинг энг юқори миқдорларини жорий қилиш;

  • тижорат банкларининг филиаллар ва бўлимлар очишини чеклаш;

  • воситачилик ҳақининг, хар хил хизматлар кўрсатганлиги учун таърифларни, фоиз ставкаларининг миқдорларини чегаралаш;

  • орерацияларнинг, шунингдек таъминотнинг айрим турларини, баъзи хил орерацияларни амалга оширишга рухсат берилган банклар рўйхатини белгилаш.

Бевосита (маъмурий) усул воситалари ҳукумат томонидан кўзда тутилган пул-кредит сиёсатининг мақсадларини режалаш рақамлари бевосита кўрсатиб ўтилган қоидаларидан фойдаланиш асосида эришиш учун мўлжаллангандир.
Бозор иқтисодиётида амалга оширилаётган пул-кредит сиёсатини рўёбга чиқаришни асосий турларига қуйидагилар киради:

Тараққий этган давлатларнинг монетар сиёсат борасидаги тажрибаларидан Ўзбекистон амалиётида фойдаланиш учун, фикримизча, қуйидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг дисконт ва ломбард кредитлари бериш амалиётини жорий қилиш лозим. Бунинг натижасида қайта молиялаш сиёсатининг самарадорлиги ошади.
2. Фикримизча, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мажбурий захира сиёсатини такомиллаштириш мақсадида трансаксион депозитлар ва корхоналарнинг жамғарма депозитларига нисбатан амалдаги 15 фоизли мажбурий захира ставкасини сақлаб қолган ҳолда, муддатли депозитларни мажбурий захира талабномаларидан тўлиқ озод қилиш лозим.
3. Фикримизча, халқаро рейтинг агентликларининг (Стандарт энд Пурс, Мудъс) камида ВВВ рейтингига эга бўлган республикамиз корхоналарининг оддий аксиялари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг очиқ бозор орерациялари объекти таркибига киритиш йўли билан очиқ бозор орерацияларининг ҳажмини ошириш лозим.
Режали иқтисодиёт даврида ақд пул обороти ва нақд пулсиз ҳисоб- китоблар оралиғида мустаҳкам “чегара” ўрнатилган. Нақд пуллик ҳисоб-китоблар доираси қонун, қарор ёки махсус йўриқномалар билан белгилаб берилган. Ушбу доирадан ташқаридаги ҳисоб-китоблар фақат нақд пулсиз яъни ҳисобрақамлардан пул кўчирилиши йўли билан амалга оширилган.
Инфлатсияга қарши сиёсат негизини пул миқдорининг ўсишини товарлар ва хизматлар миқдорининг тегишли даражада ўсиши билан боғлаб олиб боришга қаратилган тадбирлар ташкил қилиш зарур. Чунки харид қилиш учун молар етарли бўлмаган ҳолда аҳоли қўлида пулнинг ортиқча кўпайиб кетиши инфлатсиянинг янада авж олиб кетишига сабаб бўлади. Пул миқдори билан бирга нархларнинг ҳам тобора ўсиб бориши муқаррар равишда, узоқ давом этадиган гиперинфлатсияни келтириб чиқаради. Бу, ўз навбатида, миллий ишлаб чиқаришнинг издан чиқиши, аҳоли кенг табақаларининг қашшоқлашиши ва бутун ижтимоий тизимнинг барбод бўлиши хавфини туғдиради. Товарлар тақчиллиги мавжуд бўлиб турган ҳозирги босқичда гиперинфлатсиянинг олдини олиш учун аҳоли истеъмол фондининг ўсишини ишлаб чиқариладиган маҳсулот, кўрсатиладиган хизматнинг моддий ҳажми кўпайишига бевосита боғлиқ қилиб қўйиш зарур бўлади. Ички бозорни моллар ва хизматлар билан тўлдириш, муомалага ўринсиз ортиқча пул чиқарилишига йўл қўймаслик, миллий валута барқарорлигини таъминлаш ва халқ турмуш даражасини ўстиришнинг муҳим шартидир. Сўмнинг барқарорлигини таъминлашда нақд пул эмиссиясининг ўсишига, аҳоли қўлида пулнинг ҳаракатсиз туриб қолишига йўл қўймаслик биринчи даражали 20 аҳамиятга эга. Бунда муомалага чиқарилган пул миқдорининг ўз вақтида қайтарилишига эришиш, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиши таъминламаган корхоналарга кредитлар берилишига йўл қўймаслик чоралари кўрилиши керак.
Инфлатсияни пасайтирувчи қудратли омил миллий валута алмашув курсининг барқарорлашувига эришишдир. Бу, ўз навбатида, импорт нархларнинг барқарорлашувига олиб келадики, натижада ички бозордаги нархлар ўзгаради. Валута биржаларида валута орерацияларининг барча турлари учун талаб ва таклиф натижасида шаклланадиган ягона алмашув курсини белгилаш, валута курси барқарорлигига эришишнинг дастлабки шартидир. Миллий валута курси барқарорлигини таъминлашнинг навбатдаги шарти дастлабки босқичда валутани нақд пулсиз алмаштириш ҳажмини кўпайтиришга устунлик беришдир. Истиқболда эса бу соҳадаги сиёсат банклараро валута биржасидаги оборот миқдорини корхона ва фуқаролар ўз пулини хоҳлаган миқдорда хоҳлаган валутага эркин алмаштириш имкониятини берадиган даражага етказишга қаратилади. Бунга эришишда миллий ишлаб чиқаришда экспорт улушини кенгайтириш билан бирга, Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек, «миллий валутамизнинг жорий орерациялар бўйича эркин алмашувини, яъни конвертатсиясини таъминлаш учун барча зарурий шарт-шароитларни яратиш»1 алоҳида аҳамиятга эга. Бу шароит яратилиши натижасида эркин алмашув амалга ошмоқда. Шундай қилиб, юқорида қараб чиқилган чора ва тадбирларнинг муваффақиятли амалга оширилиши миллий валутамиз алмашув курсининг барқарорлашувига, унинг харид қилиш қувватининг ошишига ижобий таъсир кўрсатди. Мамлакатимизда ўтказилаётган нафақат иқтисодий, балки ижтимоий соҳалардаги ислоҳотлардан ҳам асосий кўзланган мақсад барча ўзгаришларнинг натижаси ва белгиси миллий валутамиз – сўмимизни мустаҳкамлаш, уни босқичма-босқич жаҳоннинг кучли валуталари билан конвертатсиялашга, яъни эркин алмашувига эришишдир.
Пул ислоҳотлари - миллий валютани мустаҳкамлаш, пул бирлигини барқарорлаштириш ва пул муомаласини тартибга солиш мақсадида давлат томонидан мамлакат пул тизимини тоʻлиқ ёки қисман қайта ташкил этиш. Пул ислоҳотлари қогʻоз пул белгиларининг ҳаммаси ёки бир қисми қадрсизланганда ва уларнинг ҳажми коʻпайиб, янгиси (қогʻоз ёки металл) билан алмаштириш лозим боʻлганда, пулнинг олтин қиймати ёки валюта курси оʻзгарганда, пул тизимига оʻзгартиш киритиш зарур боʻлганда оʻтказилади. Пул ислоҳотлари мамлакатдаги иқтисодий ҳолатга, пулнинг қадр-сизланиш даражасига ва давлатнинг сиёсатига богʻлиқ ҳолда турли усуллар-да: ортиқча қогʻоз пулларни ёʻқ қилиш ёʻли билан пул ҳажмини камайтириш (дефлясия); эски пул белгиларини ёʻқ қилиб, янги қогʻоз пул белгиларини зарур миқдорда чикариш (нуллификатсия); эски пул белгиларини йирикроқ янги пул белгиларига алмаштириш (деноминация); пул бирлиги ёки қогʻоз пул бирлиги курсининг металл қиймати ва чет эл валютасига нисбатан курсини пасайтириш (девалватсия); пул бирлигидаги металл қиймати ёки қогʻоз пул курсини ташки давлатлар валютасига нисбатан ошириш (ревалватсия) ва бошқа шаклларда амалга оширилади.
Пул кучли қадрсизланган вазиятда фақат пул ислоҳотини ўтказиш йўли билан пул тизимини барқарорлаштириш мумкин. Пул ислоҳоти, яъни нуллификатсияда кучли қадрсизланган пул бирлиги бекор қилинади ва ўрнига янги пул бирлиги киритилади. Масалан, собиқ СССРда 192224 йилларда совзнакларнинг кучли қадрсизланиши натижасида 1 рубл 50 млрд. совзнакга алмаштирилган. Урушдан кейинги Германияда гиперинфляция натижасида 1924 йилда муомалага янги немис маркалари киритилган. Эски рейхсмаркалар кучли қадрсизланиши натижасида муомалага чиқарилган янги маркалар 1 марка 1 триллион эски рейхсмарка нисбатида алмаштирилди. Рейхсмаркалар муомаласи бекор қилинди.
Пул муомаласини барқарорлаштиришга пул ислоҳотини ўтказмасдан ҳам эришиш мумкин. Пул муомаласини барқарорлаштиришнинг қуйидаги усуллари мавжуд: ревалватсия, девалватсия, деноминация




Download 85.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling