Quvvati 1,0 mln t/y bo‘lgan neft va gazokondensat maxsulotini vakuum ostida haydash texnologik tizimini tahlil qilish va rektifikatsion kolonnaning issiqlik balansini hisoblash


Download 0.9 Mb.
bet1/9
Sana15.03.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1271657
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 Quvvati 1,0 mln ty bo‘lgan neft va gazokondensat maxsulotini vakuum


Quvvati 1,0 mln. t/y bo‘lgan neft va gazokondensat maxsulotini vakuum ostida haydash texnologik tizimini tahlil qilish va rektifikatsion kolonnaning issiqlik balansini hisoblash
Кириш
Президент кимё саноати юқори рентабелли тармоқ эканини таъкидлаб, 2019-2025 йилларга белгиланган истиқболли лойиҳаларга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича топшириқлар берди. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, уларнинг турларини кўпайтириш бўйича истиқболли йўналишларни белгилаши зарур, – деди давлатимиз раҳбари.
2019 йил 10 апрел куни “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-4275-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ устав капиталидаги “Ўзнефтмаҳсулот” АЖнинг 100 фоиз улуши Давлат активларини бошқариш агентлигига берилиши ва агентлик орқали тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиш шарти билан Индонезиянинг “PT Trans Asia Resources” компанияси (кейинги ўринларда - инвестор)га сотилиши кўзда тутилган. Инвестор томонидан 500 млн. АҚШ доллари инвестиция қилиш йўли билан ФНҚИЗни модернизация қилиш, уни ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ ишлашини таъминлаган ҳолда кейинчалик фойдаланиш учун етакчи халқаро компаниялардан иборат бўлган консорциум ташкил этилиши режалаштирилган. 
Режалаштирилган лойиҳаларга кўра, ФНҚИЗни модернизация қилиш доирасида бир қатор янги замонавий қурилмалар қурилади. Хусусан автобензин ва дизель ёқилғиси сифатини Евро-5 стандартлари даражасига етказиш мақсадида гидротозалаш ва изомеризациялаш қурилмаларини қуриш ва газойлни гидротозалаш қурилмасини тубдан реконструкция қилиш кўзда тутилган. Энг замонавий база мойларини ишлаб чиқариш мақсадида янги гидротозалаш, енгил гидрокрекинг ва гидрофинишинг қурилмалари барпо этилади. Ундан ташқари технологик хавфсизликни ошириш учун автоматлаштириш жараёнини янгилаш, водород қурилмаси, қозонхона ва бошқалар қурилиши назарда тутилган.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 22 йил ичида илк бор модернизация қилинади. Бунинг учун 553 млн доллар ажратилади. Ишлар якунига етганидан сўнг завод йилига 2,5 млн тонна нефть ва газ конденсатини қайта ишлай олади.
2020 йилда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида объектни 553 млн доллар модернизация қилиш бўйича лойиҳа бошланади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг президент Шавкат Мирзиёевнинг 29−30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифига бағишланган махсус дастурида маълум қилинди.
1997 йилда асос солинган завод илк бор технологик жиҳатдан янгиланади. Ишлар якунига етганидан сўнг НҚИЗ ҳар йили 2,5 млн тонна нефть ва газ конденсатини қайта ишлаб, 1,2 млн тонна «Евро-5» стандартидаги бензин, 200 минг тонна авиакеросин, 750 минг тонна дизель ёқилғиси ва 30 минг тонна мазут ишлаб чиқаради.
Завод йилига 2,5 млн тонна маҳсулотни қайта ишлаш қувватига эга бўлса ҳам, сентябрда ёзганимиздек, углеводород хом ашёси ҳажми камайиши ортидан Бухоро НҚИЗ бандлиги 62,2 фоизни ташкил этмоқда.
Бухоро НҚИЗни модернизация қилиш лойиҳаси 2019−2020 йилларга мўлжалланган икки йиллик дастурдан ўрин олган бўлиб, унинг доирасида тўққизта давлат аҳамиятига молик йирик лойиҳа амалга оширилади. Ўзлаштириладиган сармоялар ҳажми 1,3 млрд долларни ташкил этиши лозим.



Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling