Раібарлик салоіияти іамда носиілик ва воизлик


Download 123 Kb.
bet1/5
Sana09.11.2023
Hajmi123 Kb.
#1760244
  1   2   3   4   5
Bog'liq
fayl notiqlik va voizlik sanati


Раҳбарлик салоҳияти ҳамда нотиклик ва воизлик санъати талаблари
(2 соатлик маъруза матни)
Нотиқликни таърифлаб айтадиларки, у ўткир тасаввур ёки тасаввурлашнинг қувватидур. («Нотиқлик санъати», 14 бет)
Нотиқ руҳининг тиниқлиги ва ақлининг ўткирлиги билан ажралиб туриши керак, ҳаётнинг ва одамларнинг нозик томонини сезишга ёрдам қилиши керак. Бундан ташқари, ўзи англаган нарсани бошқаларга кучли ифода билан етказа олиш керак ва уларни қаноатлантира олиши керак.
Нотиқлик - бу кўпинча туғма бир истеъдод бўлади, лекин уни малака йўли билан ҳосил қилиш мумкин. Арасту айтади: «Баъзи одамлар туғма истеъдод билан ҳосил қилсалар, иккинчи хил одамлар ҳаёт талабларидан келиб чиқиб уни ҳосил қиладилар.» («Ал-хитоба фи мавкиб ил-даъва», 8-бет) Агар ёзувчи ёки муаллиф ўз фикрини бошқаларга қоғоздаги ёзуви орқали сингдирса, нотиқ ёки воиз ўз фикрини бевосита оммага, яъни халққа ўтказади. Воиз ёки нотиқ достончи ёки қиссачи эмаски, ҳикояни бирин-кетин, бир-бирига улаб айтиб кетаверса, ёки тархичи эмаски, ҳодисаларни кетма-кет баён қилиб берса. Воиз олдидаги вазият ва кайфиятга қараб сўз танлайди ва уни гоҳ баланд овоз билан гоҳо паст овоз билан тингловчилар диққатига етказади.
Яъни воизнинг вазифаси: 1) Ўз фикрини бошқаларга етказиш;

  1. Сўнг мантиқий йўл билан уларни қаноатлантириш;

3) тингловчилар қалбини ўзига торта билиш ва унинг тақозоси билан иш қилишга ундай билиш.
Кўпинча шундай ҳам бўладики, тингловчилар воизнинг сўзига тўлиқ қаноат ҳосил қиладилар, лекин унинг самараси ҳаётда мушоҳада қилинмайди. Мисол учун, сигарета чекишнинг зарари ҳақида ваъз қилинганда шуни кўрамиз. Барча тингловчилар сигаретанинг зарари ҳақида маълумотга эгадурлар. Бу ҳолатларда воиз янги услубларни ўйлаб чиқиши керак бўлади. Бунда у маҳаллий шароитлар, ота-боболаларнинг йўли ва шу каби нарсаларни ҳисобга олиши керак бўлади.
Воизлик асосларини сўз ва чиройлик иборалар танлаш ташкил қилади. Кўпинча яхши инсоний таълимотлар шу хусуасиятдан маҳрум бўлгач, халқ орасида кенг ёйилмай қолади. Шунинг учун Қуръони каримда: «Яхши сўз бамисолли табарук дарахтга ўхшайдики, ҳар соатда бир мартта мева беради, унинг томири ер остига қадалган ва шохлари эса осмоннинг энг юқорисига бориб етади.» - дейилган (Иброҳим сураси, 24-27 оятлар) Демак яхши сўз, яъни яхши ваъз-насиҳат билан ҳар соат эзгу натижага эришиш мумкин экан. Бунинг учун кишилар яхши тартия олиши ва сўз сўлашда яхши малакага эга бўлиши керак.
Хоразмда яшаган буюк оллома Фахриддин ар-Розий ўзининг 18 томлик «Мафотиҳул-ғайб» номли тафсир китобида шундай дейди: «Билгилки, бу оятда тўрт сифатга молик бўлган дарахтни гапирди, сўнгра эса уни яхши сўзга ўхшатди. Бу дарахтнинг биринчи сифати-кўриниши, сурати ва шакли чиройли бўлиши; иккинчи сифати-хушбўй бўлиши; учинчи сифати-меваси яхши бўлиши; тўртинчи сифати-манфаати жиҳатидан яхши бўлиши; Аллома Фахриддин ар-Розий хулоса қилиб айтадики, агар воизнинг сўзи мана шу 4 хусусиятга эга бўлса, у ҳолда сўз бамисоли мустаҳкам фундаментга қурилган бинога ўхшайди ва унинг таъми ҳам лазизлигича қолаверади. («Ал-хитоба» китоби, 44-бет)
Яхши сўз дегнимизда биз тилёғламасилик, безама ибораларни эмас, балки ёлғон ва кибрдан ҳоли чин сўзларни нарзарда тутамиз. Акс ҳолда эса воизнинг сўзи мустаҳкам фундаментга эмас, балки тезда вайронага айланадиган заиф фундаментгга қурилган бўлади.
Сўз танлаш ва ибораларни тўқиш санъати инсон ақлияти тараққиёти билан пайдо бўлган ва биринчи сўз устаси Арасту томонидан Ислом дини зуҳур бўлишдан деярли минг йил илгари ишлаб чиқилган. («Ад-даъва вад-дуот», шайх Занкалуний асари)
Буюк аллома Замахшарий араб тилида ёзган барча асарларида мақсадни муболаға ва энг қисқа сўз билан ифода қилиш вазифасини қўяди. Лекин муболаға билан ўз сўзини ифода қилиш ҳам воизнинг фойдасига хизмат қилмайди.
Қадимги Юнонда воизлик Зқисмдан иборат эди:

  1. Ўтган замонга тааллуқли ваъзлар;

  2. Ҳозирги замонга тааллуқли ваъзлар;

  3. Келажакка тайёрланиш ваъзлари;

Замон ўтиши билан бу учала ваъз яна кўплаб қисмларга бўлинди:

  1. Сиёсий ваъз;

  2. Адолатга оид ваъз;

  3. Ҳарбий ва аскарий ишларга оид ваъз;

  4. Диний ваъзлар.

Албатта бу тўрттала турли ваъзлар учун махсус тайёргарлик керак ва ҳар бир воиз ўз соҳаси бўйича чуқур ва ҳар томонлама билимга эга бўлиши керак. Масалан, сиёсий соҳада ваъз қилувчи киши тарихий фактоарни яхши билиши, жуғрофияни, халқаро алоқалардаги эски ва янги ҳодисаларни билиши лозим. Адолатга оид темада ваъз қилганда адолат ҳақида диний, аҳлоқий ва умуминсоний тамойилларни яхши билиш керак. Ҳарбий ва аскарий ишларга оид тема ваъз қилувчи иш соҳанинг мутахассиси бўлибгина қолмай, у ҳаётни яхши билиш ва ҳарбий сир-асрорлардан огоҳ бўлиши, керак жойда давлат сирларини яшира олишга одамларни ўргатиши керак.
Диний ваъзларда ҳам фақат соҳанинг мутахассиси ваъз қилиши керак. Айниқса диний соҳада ваъз қилиш масъулиятлидир. Имом Шофеий қавлича, кимки 100дан ортиқ китобни ўқиб чиқмаган бўлса, ваъз билан шуғулланмасин деганлар. Саҳоблардан Абдулло ибн Масъуд: «дин бобода умуман билимсиз кишилар ваъз қилмасинлар, балки ҳаёт тажрибаларига ва кенг диний билимли кишилар ваъз қилсинлар» - деганлар.
Воизликнинг яна бир асосий шартларидан бири-мавуни мустаҳкамлаш учун шунга муносиб мисоллар келтириш ва айниқса улуғ ва буюк одамлар ҳаётида рўй берган намунали иборалар келтириш жуда фойдалидир. Масалан, ҳазрат Баҳоуддин Нақшбандий ўз муридлари билан бирга Маккаи Мукаррамага ҳажга кетаётиб, Эрондаги Нишопур шаҳрига тушганида уни у ердаги уламолар менсимаган ва охирида Баҳоуддин Нақшбандийнинг кароматлари зоҳир бўлгач, афсус қилиб ул зотдан кечирим сўрагани қиссаси ва ҳ.к., чунки бундай мисоллар тингловчилар зеҳнида яхши таассурот қолдиради.
Абдуғани Абдуллаев
Халқаро Ислом тадқиқотлари маркази мудири.



Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling